17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 02:30
Жамият 👁 155

ЗАМОНАВИЙ МИССИОНЕРЛАРНИНГ МАҚСАДИ

ЗАМОНАВИЙ МИССИОНЕРЛАРНИНГ МАҚСАДИ

Бугунги глобаллашув замонида инсонлар орасида бошқа динни тарғиб қилиш, инсон қалби ва онгини забт этишга, ўз динидан воз кечишга қаратилаётган миссионерлик ҳаракати авж олмоқда. Миссионерлик бугун сертармоқ соҳа ҳисобланади. Ҳозирда миссионерлар кириб бормаган жабҳа, улар фаолият юритмаётган мамлакат дунёда топилиши қийин. Миссионерлар алоҳида эътибор қаратаётган жиҳатлар қаторида таълим, соғлиқни сақлаш ва бепул ижтимоий ёрдам тизимини кўрсатиш мумкин. Замонавий миссионерликка бир қатор умумий ҳусусиятлар хос. Энг аввало, кўпгина замонавий миссионер ташкилотлари ўз ҳукуматлари томонидан турли шаклларда кўмак олиб туришларини таъкидлаш зарур. Шунингдек, миссионерлар ўзлари фаолият юритмоқчи бўлган ҳудуд аҳолиси диний эътиқоди, уларнинг ижтимоий муаммолари ҳақида маълумот олишлари учун ўз тадқиқот марказларига ҳам эга. Миссионерлар бугунги кунда ҳоҳлаган тилда ва ададда ўз диний адабиётларини чоп эта олишлари мумкинлиги ҳам уларнинг имкониятлари нақадар кенг эканини кўрсатади. Замонавий миссионерлар дунё бўйича демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқлари устивор аҳамият касб этиб бораётганидан ҳам ўз мақсадлари йўлида усталик билан фойдаланмоқда. Ҳар мамлакатдаги ижтимоий иқтисодий вазиятдан ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланишга ҳаракат қилиш замонавий миссионерликнинг энг муҳим ҳусусияти ҳисобланади. Замонавий миссионерликни белгиланган мақсадларнинг моҳиятидан келиб чиқиб, шартли равишда икки гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳга миссионерликни ўзига хос бизнесга, шахсий бойиш манбаига айлантирган ташкилотларни киритиш мумкин. Бундай ташкилотлар асосчилари эътиқод қилувчилар сонини кўпайтириш орқали уларнинг мулки ва бойлигига эгалик қилиш ва шу йўл билан ўзларининг молиявий имкониятларини яхшилаш ва кенгайтиришдек мақсадларни кўзлайдилар. Замонавий секталарнинг мутлақ кўпчилигини шу гуруҳга киритиш мумкин. Иккинчи гуруҳга миссионерликдан сиёсий қурол сифатида фойдаланаётган ташкилот ва уюшмаларни киритиш мумкин. Бундай гуруҳлар ортида муайян ҳудудларга нисбатан ўзининг аниқ геосиёсий режаларига эга бўлган давлатлар ва сиёсий кучлар туриши бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас.

Замонавий халқаро миссиялар бугунги кунда ўз фаолиятини: – янги халқаро миссиянинг мақсад ва вазифаларини эълон қилиб, кенг кўламдаги тушунтириш ишларини олиб бориш; –халқаро миссия таркибида маълум мамлакатга юбориладиган кўнгилли номзодларни аниқлаш; –кўнгилли номзодлар орасидан бўлажак халқаро миссионерларни танлаб олиш; –танлаб олинган бўлажак миссионерларни махсус мактабларда ўзлари юбориладиган мамлакат аҳолиси, уларнинг тили, урф-одатлари, фаолият олиб боришнинг самарали воситалари ва усуллари бўйича махсус тайёргарликдан ўтказиш; – тайёр бўлган миссионерни тегишли молиявий манбалар ва махсус режалар билан таъминланган ҳолда белгиланган мамлакатга жўнатишдек беш босқичда амалга ошираётганини алоҳида қайд этиш зарур.

Бу миссионерлар ўзлари кўзлаётган мақсадларга эришадиган бўлсалар улар фаолият олиб бораётган мамлакатда ҳам халқнинг парокандаликка юз тутиши ва маънавий таназзулнинг келиб чиқариши мумкинлиги ҳақида хулоса чиқариш имконини беради. Миссионерларнинг бугунги кундаги фаолияти ҳеч бир минтақа, ҳеч бир давлат бундай таҳдиддан холи эмаслигини кўрсатади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун эса унинг моҳиятини тўғри ва чуқурроқ англаш, уни бартараф этиш йўлида мақсадли, тизимли ва тадрижий фаолият олиб бориш зарур бўлади. Марказий Осиё халқлари орасида миссионерлик ҳамда ўз моҳиятига кўра унинг таркибий қисми бўлган прозелитизм кўп учрамоқда. Бугунги кунда миссионерликни христианлик динининг протестантлик оқимида вужудга келган айрим секта, диний ташкилотлар ғояларини “Евангел христиан баптистлари”, “Исо Масиҳ” прозелитик гуруҳлари, Буддизмда “Кришнани англаш” диний ташкилоти харакатида кенг тарғиб этилиши фаолиятида кўриш мумкин.

Ёшларимиз онгига таъсир ўтказишга ҳаракат қилаётган яна бир миссионерлик оқими «Иегово шоҳидлари»дир. Ушбу оқимга Чарльз Тейз Рассел (1852-1916) томонидан асос солинган. Оқимнинг диний таълимоти унинг етти томлик «Муқаддас ёзувларни ўрганиш» китобига асосланади. Ушбу оқимга ёшлар ҳар қандай давлат мадҳиясини ижро этишдан, армияда хизмат қилишдан ва сайловларда қатнашишдан бош тортишади. Иеговочиларнинг қон қуйишга қаршилик кўрсатишлари натижасида эса беморлар ҳалок бўлган ҳолатлар учрамоқда. Миссионерлик ҳақида сўз юритар эканмиз аввало унинг таърифи ҳақида гапирмасдан иложимиз йўқ. Инсонларнинг диний саводхонлиги етарли эмаслигидан жуда унумли фойдаланадилар.

Уларнинг мақсадлари асосан уч нуқтада жамланади: 1. Халқларни христианлаштириш. Шу орқали уларни иқтисодий, сиёсий, маънавий жиҳатдан Ғарб давлатлари таъсири доирасига олиш. 2. Халқларда ўз динига шубҳа уйғотиш, уларни ўз динидан чиқариш ва динсиз қолдириш. 3. Азалдан христиан бўлганларни ўз динларида мустаҳкамроқ туришга чорлаш ва улар сафини “янги христианлар” билан тўлдириш.

Улар мақсадлари йўлида ҳеч қандай воситани аямайдилар, усул-найранглари доимо такомиллашиб боради. Мана улардан бир нечтаси: 1. Инсоний ёрдамлар кўрсатиш. Бунга, албатта, моддий ёрдамлар (тиббиёт, озиқ-овқат) ва сўзсиз, “руҳий” ёрдамлар киради. 2. Жамият ахлоқини бузиш (барлар, дискотекалар, тунги клублар ташкил этиш ва уларда оммавий ахлоқсизликлар уюштириш). 3. Маҳаллий халқ тилида ўша халқнинг урф-одатларини ҳисобга олган ҳолда, сифатли, рангли, расмли христиан даъват китобчаларини бепул тарқатиш. Кўпинча бу китоблар Қуръон оятлари билан “безалади”. 4. Христианликни тарғиб қилувчи газета-журналлар чиқариш. 5. Спорт мусобақалари, кўргазмалар уюштириш ва қатнашувчиларга буклетлар ва ҳадялар улашиш. 6. Мусулмон ўлкаларга турли (масалан ҳамшира, тарбиячи) номлар остида миссионер кадрлар жўнатиш. 7. Инглиз тили, компьютер ўргатиш ниқоби остида миссионерлик кутубхоналарини, клубларини ташкил этиш. 8. Ўз сафларига қўшилганларни моддий рағбатлантириш, уларни чет элларга жўнатиш, уларни иш билан таъминлаш. 9. Ўз юртларига келган саёҳатчиларни ҳам назардан четда қолдирмаслик ва ҳоказо.

Кўриб турганингиздек, уларда ғоя ҳар қандай воситани оқлайди. Ушбу найранглар таъсири остида ҳар бир кишида учта ҳолат кузатилади: 1. Тарғиб қилинаётган ўзга динни қабул қилади. 2. Баъзи ҳолларда ўзга динни ҳам ҳақ йўлда деб ўйлай бошлайди. 3. Баъзи ҳолларда эса ўз динига бўлган садоқати йўқола бошлайди.

Бизга нима учун бу мавзу керак? Авваламбор, халқимизни огоҳликка чақириш, зеро “Ватан”, “Миллат”, “Дин” тушунчалари муқаддас тушунчалардир. Уларга эътибрсизлик қилишга ҳеч бир кишининг ҳаққи йўқ, чунки буларсиз инсон ўзлигини йўқотади. Иккинчидан, ҳар бир инсон бирор нарса ҳақида тўғри тасаввурга эга бўлмоғи зарур. Бирор нарсани нотўғри талқин этишга, бўяб кўрсатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, чунки бу ёлғончилик бўлади, ёлғончи киши мусулмончиликдан чиқиши ҳақида ҳадиси шарифларда таъкидланган.

Миссионерлик – бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишдир. Миссионерлик асосан, христианликка хос бўлиб, 4-асрда пайдо бўлган. Замонавий миссионерлар ўз фаолиятларида янги-янги замонавий услублардан фойдаланишмоқда. Улар илк миссионерлар фойдалана олиш имкониятига эга бўлмаган миссионерлар ғаразли ниятларини амалга оширишда оммавий ахборот ва алоқа воситаларидан ҳам кенг фойдаланмоқда. Миссионерлик ғояларини тарғиб қилувчи рисола, журнал ва матнлар маҳаллий тилларга таржима қилиниб, аҳоли ўртасида текин тарқатилади. Сунъий йўлдош орқали узатиладиган ўнлаб телевидение, радио, интернет орқали кенг тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиши натижасида дунёда миссионерлик ҳаракатлари ёйилмоқда. Қўлларидаги катта маблағ уларнинг олдиларидаги барча эшикларни очиб ташлаган. Улар хоҳлаган ҳудудларига бориш, ўша ерда яшаш, черковлар қуриш имкониятларига эгалар.

Кўпгина замонавий миссионер ташкилотлари ўз ҳукуматлари томонидан ҳам турли шаклда кўмаклар олиб боришади. Миссионерлар ўзлари фаолият юритмоқчи бўлган ҳудуд, унинг дини, заиф томонлари ҳақида маълумот ола билишлари учун ўз тадқиқот марказларига эгалар. Замонавий миссионерлар ўзлари хоҳлаган тилда ва ўзлари хоҳлаган тиражларда ўз диний адабиётларини чоп эттириш имкониятига эгалар. Миссионерлар жуда мослашувчан бўладилар, улар ўзлари борган ҳудуднинг аввало қонунларини яхшилаб ўрганиб чиқадилар ва у қонунларга нгандек ўзларини кўрсатадилар. Расман рўйхатдан ўтиб олиб, яширинча ўз фаолиятларини олиб борадилар. Охирги пайтларда минтақамизда миссионерлик ва прозелитизм ҳаракатлари жиддий муаммо бўлиб келаётган фаолиятлардан бири бўлиб у ОАВларда ҳам тез-тез акс эттирилиб келинмоқда. Мазкур фаолият қонуний тақиқланган, лекин миссионерлик ва прозелитик ҳаракатлари кишиларни турли услуб ва воситаларда ўз диний ақидаларини сингдиришга, ўзгартиришга интилмоқдалар. Унинг моҳиятини, аянчли оқибатини тушунмаётган айрим кишилар ушбу ҳаракатларга аралашиб турли оқимларга кириб кетмоқдалар. Бундай (миссионерлик ва прозелитизм) оқим ва ҳаракатлар домига билим савияси пастлиги, моддий манфаатга ўч, маънавий қашшоқ ва дунёқараши тор, ўзлигини англамаган кишилар тушиб қоладилар. Ва бу ҳатти-ҳаракатлари қандай оқибатларга олиб келишини ўз вақтида англаб етмайдилар. Миссионерлар айниқса талабаларни миссионерлик фаолиятининг асосий объекти деб билишади. Диний қарашлари ҳали яхши шаклланмаган ғўр, қизиққон ёшларни ўз қармоқларига илинтириб олиш жуда осон кечади. Улар бу йўлда ёшларни турли моддий бойликлар ва пуч ваъдалар билан кўнгилларини олишади. Бу нарса юртимиз учун жуда ҳавфли ҳолат хисобланади. Миссионерлар ўз фаолиятлари давомида Ислом аҳкомларини бузиб кўрсатиш, Қуръон оятларини бир-бирига қарама-қарши қўйиш, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадисларини нотўғри талқин қилиш каби усуллардан фойдаланади. Афсуски, кўп ёшларнинг эътиборсизлиги, бефарқлиги уларнинг қабиҳ ниятларини амалга оширишда қўл келмоқда. Агар уларнинг фаолиятига қарши ҳуқуқий ва маърифий чора-тадбирлар ўз вақтида кўрилмаса диний омил сабабли оилаларнинг ажралиб кетиши, кишиларнинг жамиятдан ажраб қолиши ва бунинг натижасида уларда инсонларга, бошқа эътиқод вакилларига нисбатан нафратнинг пайдо бўлишига олиб келади. Мисол учон аҳил бир оилада ота-она ёки бирор фарзанд миссионерларнинг тарғиботи туфайли ўз динидан бошқа бир динга ўтса қолган оила аъзолари унга нисбатан қандай муносабатда бўлишлари мумкин? Фарзанди бошқа динга ўтиб кетганини билган ота уни оқ қилиши, бордию у вафот этса маҳалла кўй ҳаттоки жанозасини ҳам ўқимаслиги, мусулмонлар қабристонига қўйилмаслиги, бу инсон учун энг оғир мусибат эмасми? Юқоридагиларни теран ҳис этган ҳолда, ақийда мусаффолиги ва элу юрт тинчлиги учун ҳар бир шахс, айниқса дин уламолари, ўқитувчиларимиз, маҳалла фаоллари бу йўлда жонбозлик кўрсатишлари лозимдир.

Ўктам Қурбаниязов, Амударё тумани “Нўғой эшон бобо” жомъе масжиди имом-хатиби

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019