ФАРЗАНДЛАР МАСАЛАСИДА СУДГА МУРОЖААТ ҚИЛГАН ОИЛА ЯРАШТИРИЛДИ
Оила – жамиятнинг бир бўлаги. Унда тотувлик, аҳиллик бўлса жамият ҳам тинч, фаровон бўлади. Оилада келишмовчилик, муросасизлик бўлса, ушбу қўрғон дарз кетади ва жамият учун оғриқли бўлган кўплаб муаммолар келиб чиқади.
Г. ва К.нинг ҳам яхши ниятлар билан қурган оиласи арзимаган сабаблар туфайли бузилиб кетди. Ўртадаги 3 нафар фарзанд эса сарсон-саргардон бўлиб, аро йўлда қолди. Оиладаги нотинчлик, ота-онанинг худбинлиги туфайли улар оз жабр кўришмади. Ўзаро келишмовчиликлар тугамаганидан сўнг, Г. фарзандларини К.дан қонуний асосда олиш учун судга мурожаат қилди.
Фуқаролик ишлари бўйича туман судида ҳар иккала тарафга оила муқаддаслиги, ўртадаги вояга етмаган фарзандларнинг етук ва комил инсонлар бўлиб вояга етишлари учун ота ва онанинг меҳри бирдай зарурлиги тушунтирилди. Ўтказилган тушунтириш ишлари натижасида оила яраштирилди ва даъвогар Г.нинг аризаси асосидаги ушбу фуқаролик иши Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал Кодексининг тегишли моддасига кўра кўрмасдан қолдирилди.
Қ. Атамуродов, Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶