Фуқаро А.Ҳайтбоеванинг мурожаати юзасидан расмий маълумот
Ижтимоий тармоқларда фуқаро А.Ҳайитбоеванинг Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўллаган видеомурожаати тарқатилган.
Мурожаатда фуқаро А.Ҳайитбоева Амударё туманидаги чорва бозори ҳудудидаги фуқаро О.Соатовнинг дўконида кўп йиллардан бери ижара асосида савдо фаолиятини амалга ошириб келгани, фуқаро Ғ.Юсупов ушбу дўкон биносига ноқонуний эгалик қилиб, бинони фирибгарлик йўли билан унга сотмоқчи бўлгани юзасидан очилган жиноят иши қонунга зид равишда тўхтатилганини баён қилган.
Ушбу мурожаат бўйича Амударё тумани ҳокимлиги шуни маълум қиладики, фуқаро А.Ҳайтбаева томонидан шу мазмунда Ўзбекистон Республикаси Президенти номига 2020 йил 22 июнь куни йўлланган 16685-рр/20-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси номига 2020 йил 10 ноябрь куни йўлланган 23/4383-8/20-сонли, 2020 йил 24 ноябрь куни йўлланган 23/4601-8/20-сонли мурожаатлар тегишли мутахассислар томонидан ўрганилиб, ўз муддатида жавоблари берилган.
Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан 354023/2020-3Lx-сонли жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилган ва жиноят аломатлари йўқлиги сабабли мазкур жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилган.
Кейинчалик фуқаро А.Ҳайитбоеванинг норозилиги сабабли ёзган аризасига асосан ушбу жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси томонидан бекор қилиниб, қўшимча тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юборилган ва қўшимча тергов ҳаракатлари даврида ҳам ушбу ишда жиноят аломатлари йўқлиги аниқланиб, мазкур жиноят иши тугатилган.
Амударё тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶