УЛУF АЖДОДЛАРИМИЗНИНГ МУНОСИБ ВОРИСЛАРИМИЗ
Орадан неча асрлар ўтса-да дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшган Муҳаммад ибн Мусо ал – Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср ибн Ироқ, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Фаробий, Мирзо Улуғбек, Қозизода Румий, Али Қушчи, Маҳмуд Қошғарий, Низомий Ганжавий, Саъдий, Ҳофиз Шерозий, Жомий, Алишер Навоий, Бобур ва бошқа аллома боболаримизнинг илм-фан, адабиёт соҳасидаги қолдирган бебаҳо мероси дунё ҳамжамиятини ҳамон лол қолдирмоқда, ўқиб ўрганилмоқда, янги-янги кашфиётларга асос бўлмоқда, янада теран тадқиқ этилиб, замонавий илм-фан ва тараққиёт учун хизмат қилмоқда.
Улуғ боболаримизнинг ақлу закоси ила яратилган тадқиқотларнинг замонавий цивилизация ривожидаги роли беқиёсдир. Хусусан, математика, тригонометрия ва география фанлари асосчиси Ал-Хоразмий ўнлик позицион ҳисоблаш тизимини, ноль белгисини, қутблар координаталарини аниқлади ва амалиётга татбиқ этди. Аҳмад Фарғоний оламнинг тузилиши, ернинг ўлчови ҳақидаги илк маълумотларни аниқлади, ернинг шарсимон кўринишда эканлиги хусусида фикрларни илгари сурди. Берунийилк бор Ернинг шарсимон глобусини яратишга қўл урди, радиусини ҳисоблаб чиқди, Колумб саёҳатидан 500 йил олдин Тинч ва Атлантика океанлари ортида қитъа мавжудлиги тўғрисида фаразларни ўртага ташлади. Ибн Сино бобомизнинг тиббиёт соҳасидаги илмий кашфиётлари ҳозир ҳам ўз долзарблигини йўқотгани йўқ. Улуғ аждодларимизнинг дунё илм фани, адабиётига қўшган ҳиссалари ҳақида ўйлаганингда ана шундай буюк инсонларнинг авлоди эканлигингдан фахрланиб кетасан. Орадан минг йилча вақт ўтса-да жаҳон цивилизацияси ривожига бебаҳо ҳисса қўшган шарқ алломаларининг, мутафаккирларининг илм-фаннинг турли йўналишларидаги изланишлари ва тадқиқотлари олдида ҳамон ҳайратга тушамиз. Бутун дунё илм аҳли бу меросни ўрганиб, тадқиқ этиб, янги-янги кашфиётлар учун манбаа сифатида фойдаланаётганидан кўнглимиз ифтихорга тўлади. Уларнинг илмий мероси бугунги кунимиз учун ҳам хизмат қилаётганидан қувонамиз.
Миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб қилаётган ноёб обидалари, бой тарихи, мовий гумбазлари билан "Абадий шаҳар” деган ном қозонган кўҳна ва навқирон Самарқандда 16 май куни "Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусида халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги Юртбошимиз И.Каримовнинг нутқини қизиқиш ва ҳаяжон билан тингладим.
Ватанимизда дунёмиқёсидаги бундай нуфузли анжуманнинг ўтказилиши ҳар бир юртдошимизнинг қалбида фахр-ифтихор уйғотиши шубҳасиз. Улуғ аллома боболаримизнинг илмий мероси тадқиқ этилиши, бунга дунё олимларининг диққатини қаратиш – замонавий илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшишига, янги-янги кашфиётларга йўл очиб беришига ишонаман. Қолаверса, бу илмий анжуман ўрта асрларда шарқда яшаб ўтган аллома ва мутафаккирларнинг боқий меросини тадқиқ ва тарғиб этиш ҳамда оммага етказиш йўлида заҳматли меҳнат қилаётган кўп олимларнинг меҳнатини рағбатлантиради, ҳамкорлигини таъминлайди, мазкур йўналишдаги ишларни изчил давом эттиришга чорлайди. Анжуманда Юртбошимизнинг сўзлаган нутқини қайта-қайта ўқиб ва тинглаб, жуда таъсирландим. Ёш авлодни улуғ мутафаккир боболаримизнинг муносиб ворислари қилиб тарбиялаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар хусусидаги сўзлари маъруза билан танишган ҳеч бир хорижликнинг диққатини тортмай, ҳавасини келтирмай қолмаслигига ишонаман.
Ўзбекистонликларнинг илм-фан, тиббиёт, маданият, адабиётдаги бугунги эришаётган ютуқлари айнан шу эътибор ва имкониятлар натижасидир.
Мен барча ёшларимизни ана шундай улуғ боболаримизнинг муносиб ворислари бўлишга интилиб, ҳаётда катта марраларни кўзлаб яшашга чақираман.
Мансур Ўрозбоев,
"Камолот" ЁИҲ туман Кенгаши раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶