17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 01:33
Жамият 👁 257

15 май – Халқаро оила куни. ОИЛА – МУҚАДДАС ДАРГОҲ

15 май – Халқаро оила куни. ОИЛА – МУҚАДДАС ДАРГОҲ

Киши умрининг асосий қисми – унинг дунёга келиши, ўсиб-улғайиши, вояга етиши, турмуши оила билан боғлиқ бўлганлиги учун оилавий ҳаёт саломатлик билан бевосита алоқадор. Чунки, саломатликнинг асослари оилада ва оилавий муҳитда яратилиб, шаклланади.

Киши оиласиз яшаши мумкин. Лекин, бундай ҳаёт кемтик бўлиб, ҳеч қачон тўлақонли бўлмайди. Ҳар қандай оиланинг асоси биологик ва ижтимоий қонунларга бориб тақалади. Оиланинг биологик асоси шундан иборатки, ҳар бир жинсда қарама-қарши жинсга ҳаётий зарурат бор. Бу унинг насл-насабини давом қилдириш учун зарурдир.

Оиланинг ижтимоий асоси эса шундан иборатки, ҳаёт, турмуш, табиат  қийинчиликларининг ўзи кишиларни бирлашишга, бирлашиб туриб курашишга мажбур қилган ва ҳаётда яшаб қолиши учун зарур бўлган. Худди шу бирлашиш инсоннинг ҳаётини, саломатлигини, турмушининг мазмунли ва бахтли ўтишига хизмат қилган. Ҳозирги кунда оилавий ҳаёт кишилар умрини мазмунли ўтишига хизмат қилиши, саломатликларини мустаҳкамлаб, умрни узайтирувчи энг муҳим омил эканлиги ҳам илмий, ҳам ҳаётий жиҳатдан исботланган.

Оилада саломатликка таъсир этувчи омиллар, жамиятда кишилар саломатлигига таъсир қилувчи омилларнинг кичик шаклига ўхшайди. Шунинг учун, оиланинг ҳаёти хамда фаолияти билан боғлиқ муаммоларни ҳисобга олган ҳолда унинг аъзолари саломатлигини таъминлашда аҳамиятли бўлган талаблар бу – оилани тўғри ва оқилона ташкил қилиш, оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оилавий муносабатларни тўғри ташкил этиш ҳисобланади.
Шунингдек, фарзанд кўришга тайёргарлик кўриш, ҳомиладорлик ва бу даврнинг ўзига хос талабларини ҳисобга олиш, дунёга келган чақалоқни кутиб олиш ва унинг парваришида бўлиш ҳамда шароитларини таъминлаш кабиларга ҳам алоҳида аҳамият бериш керак.

Ундан ташқари, барвақт ва кутилмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш усуллари ҳақида маълумотга эга бўлиш, абортнинг оқибатлариии англаш, оилавий қўйди-чиқдиларни саломатлик нуқтаи-назаридан ҳал қилиш, эркаклар ва аёлларда учраши мумкин бўлган баъзи бир таносил касалликлари ҳақида тушунчага эга бўлиш, ёш ўтиши билан боғлиқ бўлган баъзи бир касалликлар ва физиологик муаммоларни тўғри ҳал қилишни билиш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди.
Оила ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган талаблар жуда кўп. Лекин юқоридаги талабларни тўғри ҳал қилишнинг ўзи ҳам оила ва унинг ҳар бир аъзосининг саломатлиги ҳамда мазмунли ҳаётини таъминлайди.

Т.Саидова, ТТБ Аҳоли соғлом турмуш тарзини  қўллаб қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш  маркази шифокори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019