ЎЗИ УЧУН ТАЪМИНОТ СЎРАГАН ДАЪВОГАРЛАР СУДДА ОИЛАСИ БИЛАН ЯРАШТИРИЛДИ
Бахт – оиладаги хотиржамлик билан тўкис бўлади. Беҳуда жанжал, муросасизликлар нотинчликни юзага келтириб, оилавий бахтнинг бузилишга, ажримларга, ўртадаги фарзандларнинг тирик етим бўлишига олиб келади.
Оиладаги келишмовчиликлар сабабли турмуш ўртоғи билан бирга яшамаётган Д. ўртадаги фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар таъминот ундириш ҳақидаги даво ариза билан Фуқаролик судига мурожаат қилди.
Бу бўйича иш судда кўрилиши жараёнида ажрашиш даражасига олиб келган ҳолатлар ўрганилди. Ҳар икки томоннинг фикрлари эшитилиб, уларга тўғри йўлни кўрсатишга ҳаракат қилинди. Даъвогар Д. ва жавобгар Ж.га оила муқаддас эканлиги, бу каби арзимас сабаблар оила деб аталмиш муқаддас қўрғоннинг бузилиб кетиши учун асос бўла олмаслиги, ўртада мурғак фарзанд борлиги, унинг тарбиясига ҳар иккаласи тенг жавобгар эканлиги тушунтирилиб, ушбу ёш оилани чиройли ечим билан яраштиришга эришилди.
Шунингдек, судда К. исмли шахснинг жавобгар Я. исмли шахсга нисбатан бола уч ёшга тўлгунча таъминот ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган фуқаролик иши ҳам кўриб чиқилди. Суд жараёнида ўтказилган суҳбат давомида уларга ҳам оилани арзимас сабаблар билан бузиш хато эканлиги, турмуш давомида муроса қилиб яшаш кераклиги, ўрталаридаги вояга етмаган фарзанд тарбиясига тенг масъуллиги тушунтирилди. Ушбу оила ҳам тушунтиришлар натижасида яраштирилди.
Қ.Атамурадов, Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶