РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАРКАЗИ РАҲБАРИ АМУДАРЁДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
Давлатимиз сиёсатида бугунги кунда маънавий-маърифий ишлар янада юксак ўринга қўйилган бўлиб, бу борада қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Юртимизда маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу йил 18 май куни Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари М.Ҳожиматов ҳамда марказнинг Қорақалпоғистон бўлими раҳбари Т.Атамуродовлар Амударё туманига ташриф буюрди.

Ушбу ташриф давомида мамлакатимизда жорий йилнинг 24 октябрь санасида ўтказиладиган Президент сайловларига тайёргарлик жараёнлари билан танишдилар ва бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан муҳим тавсиялар, маслаҳатлар бериб ўтдилар. Шунингдек, М.Ҳожиматов Ўзбекистонда бу йилги Президент сайлови илк бор сайлов кодекси ва умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартларига риоя этилган ҳолда ўтказилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари, туманда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси фаолиятини кўздан кечириб, бўлинма томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Жумладан, туман ҳокимлигида ташкил этилган маънавият хонаси, у ерда ташкил этилган кутубхона ва яратилган шароитлар ҳамда туманда беш ёшга бир нафар нуроний тамойили асосида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо бериб ўтди.
Марказ раҳбари янги Ўзбекистонни барпо этишда янгича дунёқарашга эга бўлган, маънавий баркамол, илм-маърифатли, соғлом фикрли ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаб, бу борадаги самарадорликни ошириш бўйича зарур маслаҳатлар берди.
Н.Юсупов, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶