1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. БОЛАЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА
Юртимизда болаларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий жиҳатдан ҳимоя қилиш бўйича жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз томонидан болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тегишли ҳуқуқий база шакллантирилгани бу борада муҳим асос бўлмоқда. Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Оила кодекси, Фуқаролик кодекси, Меҳнат кодекси, Жиноят кодекси ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид нормалар ўз ифодасини топган.
Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида қабул қилинган халқаро мажбуриятларни бажариш учун Ўзбекистон халқаро ҳуқуқий нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш йўлида катта ишларни амалга оширмоқда. Амалдаги қонунчиликда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига, шунингдек, уларнинг ҳимоясига алоҳида эътибор берилмоқда.
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция талаблари ҳамда Конституциямиз асосида мамлакатимизда қатор қонунлар қабул қилиниб, бу борадаги ҳуқуқий асос янада мустаҳкамланди. Хусусан, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида», «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида», «Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (ОМБУДСМАН) тўғрисида», «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида», «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида», «Бола ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунларда бола ҳуқуқларининг кафолатлари таъминланиши билан боғлиқ муносабатлар иштирокчилари ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари аниқ акс этган.
Хулоса шуки, Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўзига хос миллий-ҳуқуқий тизим шаклланган бўлиб, айни пайтда мамлакатимиз бу йўлда дадил қадам ташлаётган давлатлардан бири ҳисобланади.
Ж.Холмуродов, Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссия масъул котиби.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶