“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН АЁЛЛАР ТУРМУШИ ЎРГАНИЛДИ
Мамлакатимизда Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида барча фуқаролар учун обод ва фаровон турмуш тарзи шакллантириш, аҳолининг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашига эришиш учун узлуксиз саъй-ҳаракатлар олиб борилаяпти. Шу мақсадда маҳаллалар кесимида ишсиз аёллар ва ёшлар рўйхатлари шакллантирилиб, уларнинг ҳар бири билан янгича тизим асосида манзилли ишлаш учун “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” ташкил этилди.
2020 йилнинг октябрь-декабрь ойларида туманимизда “Аёллар дафтари”ни шакллантириш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиясига кўра 40082 нафар хотин-қизлар билан мулоқот ўтказилди ва якунига кўра, 1932 нафар аёллар мазкур дафтарга киритилди. Шуларнинг 1364 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож, 173 нафари боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд, 74 нафари 1 ва 11 гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар, 13 нафари эса уй-жойи таъмирлашга муҳтож 1 гуруҳ ногиронлиги бўлган, 19 нафари қарамоғида 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандлари бор аёллар, 92 нафари тиббий ҳимояга, 12 нафари ҳуқуқий ёрдам олишга, 75 нафари эса психологик маслаҳатга муҳтож аёллар эканлиги белгилаб олинган эди.
Ўтган давр мобайнида имтиёзли фоизларда уларнинг 201 нафарига кредитлар берилиб, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишига кўмаклашилди, ҳунар ўрганиб ишлаш истагини билдирган аёллар касб-ҳунарга ўқитилиб, тикув машиналари берилди. Шунингдек, оиласи томорқасида ишлаб, оиласига даромад келтириш истагидаги 55 нафар аёллар қўллаб-қувватланиб, зарур ёрдамлар берилди. Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд 173 нафар аёлларга моддий ёрдамлар берилди, 5 нафарига гўзаллик салони ташкил этиш учун жиҳозлар берилди.
Шу йилнинг 19 майида Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Марям Аҳмедова раҳбарлигида маъсул ташкилотлар, вазирликлар вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари туманимизда бўлиб, “Аёллар дафтари”га киритилган аёл-қизларга моддий, тиббий, психологик ва маънавий ёрдам кўрсатишнинг аҳволи билан танишдилар.
Масъуллар туманимиз ҳудудларида бўлиб, “Аёллар дафтари”га киритилган 73 нафар аёллар хонадонларида бўлиб, уларнинг яшаш шароитлари, турмуш тарзи, муаммолари билан танишди.
Бўзёп овули ҳудудидаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олган Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Марям Аҳмедова ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 20 тадан товуқ тарқатди.
Кун давомида уйма-уй юриб, аҳоли турмуши билан танишган масъуллар туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига йиғилдилар ва бўлим ходимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари иштирокида “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни муҳокама этдилар.
Шуниси эътиборлики, шу кунгача рўйхатга олинган 1832 нафар хотин-қизлардан 370 нафарининг иш билан бандлиги таъминланиб, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиб, доимий даромад топишга эришаётгани, турмуши яхшилангани туфайли халқ депутатлари туман Кенгаши қарорига мувофиқ эҳтиёжмандлар дафтаридан чиқарилган. Шунингдек кўрсатилган ёрдамлар туфайли соғлиғи тикланган, дунёқараши соғломлашган аёллар ҳам бор.
Йиғилишда ижтимоий, маънавий моддий ёрдамга муҳтож аёлларга ёрдам кўрсатиш, қўллаб-қувватлашда эришилаётган ютуқлар қаторида айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилаётганлиги таъкидлаб ўтилди ҳамда бартараф этиш юзасидан йўл-йўриқлар берилди.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶