ПРЕЗИДЕНТ ТАБРИГИ БИЗ БИТИРУВЧИЛАРНИ ЯНАДА РУҲЛАНТИРДИ
Юртимиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларда бугун анъанавий сўнгги қўнғироқ садолари янгради. Шу муносабат билан ўқув масканларида ташкил этилган тадбирларда ўқитувчилар, айниқса, битирувчи синф ўқувчилари катта ҳаяжон, кўтаринки руҳ билан иштирок этишди. Чунки шу пайтгача улкан орзу-мақсадлар билан таълим-тарбия қучоғида жам бўлишган битирувчилар бугун ҳаётнинг катта остонасига қадам қўйишади.
Мустақил ҳаёт остонасида турган бир пайтда Президентимизнинг мактаб битирувчиларига алоҳида эътибор қаратиб, табрик йўллагани бизни янада руҳлантирди. Айниқса, мактабни битириб чиқаётган йигит-қизларимиздан биронтаси эътибордан четда қолмайди, деганлари эртанги кунимизга бўлган ишончимизни мустаҳкамлади.
Давлатимиз раҳбарининг "Ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорисизлар", дея таъкидлаганлари барча ёшлар қатори менинг ҳам қалбимдаги Ватан тақдирига дахлдорлик, бурчга садоқат, масъулият ҳисларини янада юксалтирди. Бизнинг комил инсонлар бўлиб етишишимиз учун давлатимиз томонидан етарли шароитлар яратилган. Биз фақатгина ўз касбимизнинг билимдони, чуқур билимга эга бўлиш учун интилсак бас.
Келажакда мен ҳам ўзим танлаган олий таълим муассасасида билимимни ошириб, эгаллаган касбим орқали жамият равнақи, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшаман ва Президентимиз таъкидлаганларидек, халқимизнинг ишончига сазовор бўлишга ҳаракат қиламан.
Мадина Қурбонбоева, 36-сонли мактаб битирувчи синф ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶