28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 10:56
Сиёсат 👁 750

Президент қарорларининг мазмун-моҳияти аҳолига етказилди

Президент қарорларининг мазмун-моҳияти аҳолига етказилди

Амударё туманида Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган Президент қарорларининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида тарғибот учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбир Амударё тумани Маданият бўлимида ташкил этилиб, унда туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳоким ўринбосарлари “Маҳалла еттилиги” аъзолари, нуронийлар, кўча бошчилари, фаол ёшлар, хотин-қизлар фаоллари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда тумандаги барча ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирок этдилар.

Учрашувда муҳтарам Президентимиз томонидан яқинда имзоланган Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир 322-, 332-, 333-, ва 334-сонли қарорларнинг мазмуни, улар орқали яратилаётган янги имкониятлари, маҳаллий даражада амалга ошириладиган чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирни туман ҳокими Собир Хўжаметов очиб берди. Туман ҳокими ўз сўзида муҳтарам Президентимиз томонидан амалга оширилаётган Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлидаги туб ислоҳотлар республика аҳолисининг фаровонлигини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда ёшлар учун замонавий имкониятлар эшигини очишда муҳим қадам бўлаётганини алоҳида таъкидлади. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Юсупов ҳар бир қарор мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрь кунги “Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 322-сонли қарори Республика аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, гўшт, сут, тухум, балиқ, ўсимлик ёғи ва картошка билан кафолатли таъминлаш, чорвачилик хўжаликларининг озуқа базасини тубдан яхшилаш, уларнинг фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва нархлар барқарорлигини сақлаш каби устувор мақсадларга хизмат қилиши хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини оширишда Президентимиз томонидан жорий йилнинг 3 ноябрида қабул қилинган “Қорақалпоғистон Республикасида тузни қайта ишлашни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 333-сонли қарор муҳим аҳамиятга эга.

Қарор асосида “Kungrad Solt Free Zone” номли саноат зонаси ташкил этилади. Дастлаб 50 гектар ерда лойиҳалар амалга оширилади ва кейин заруратга қараб ҳудуд 200 гектаргача кенгайтирилиши мумкин. Бу ерда камида 50 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилади, кейинчалик 200 миллионгача миқдорда инвестиция киритиш режалаштирилган. Инвесторлар учун ер майдонлари, солиқ ва божхона имтиёзлари берилади. “Ягона дарча” тартиби орқали рухсатномаларни олиш соддалаштирилади.

Қолаверса, 2025 йил 3 ноябрь куни имзоланган 332-сонли Президент қарори орқали Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида катта лойиҳа бошланади. Бу лойиҳа ёрдамида ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш, уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, ёшларга катта имконият эшиклари очиш мақсад қилинган. Хўжайли туманининг Сомонкўл маҳалласи ҳудудида 152 гектар ерни эгаллаган “Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази” қурилишига старт берилади. Марказга 2026-2030 йилларда инвестор томонидан 400 млн. доллар инвестиция киритиш орқали марказ худудига IT университети, стартаплар технопарки ва уларни қўллаб-қуватлаш инновацион гуруҳлар, лойиҳа офислари, уй-жойлар, ижтимоий соҳа ҳамда маданий-маърифий объектлар, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилади.

Шу билан бирга, 3 ноябрь куни имзоланган яни бир муҳим қарор “Қорақалпоғистон Республикасида хўжаликларнинг озиқ-овқат базасини мустаҳкамлаш ва қишлоқ хўжалигидаги мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш чоралари тўғрисида”ги 334-сонли қарори билан хўжаликларга бир қатор имкониятлар ва имтиёзлар берилди. Хусусан, ҳудуддаги техника ва агрегатлар сонини 2 баравар ошириш орқали хўжаликларнинг ем-хашак базасини мустаҳкамлаш вазифаси белгилаб берилди.

Тадбир якунида мазкур Президент қарорларида белгиланган вазифаларни жойларда самарали амалга ошириш, уларни ҳаётга татбиқ этишда маҳаллалар, жамоатчилик ва масъул ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди.

Бундай йиғилишлар аҳолининг давлат сиёсати мазмунини ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини чуқур англаб етишига хизмат қилади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026