НОГИРОНЛАР ЖАМИЯТИ ТОМОНИДАН БОЛАЛАР КУНИГА БАҒИШЛАБ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Она азиз фарзанди учун яшайди. Унга умрини бахшида этади. Унинг улғайиши, вояга етиши учун жон куйдиради. Давлатимиз ҳам бағрида ўсаётган ёш авлод учун қайғуради.
1 Июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб турли тадбирлар ўтказилади. Бу санани байрам сифатида нишонлаш 1925 йили Женевада болалар фаровонлиги бўйича бутунжаҳон конференциясида эълон қилинган. Шундан буён, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ушбу кунга бағишлаб, кенг миқёсдаги тадбирлар бўлиб ўтади.
Туманимизда ҳам сана муносабати билан турли тадбирлар ўтказилмоқда.
Шу йил 21 май куни Ўзбекистон ногиронлари жамияти Амударё тумани бўлинмаси томонидан Амударё муҳандислик техникуми биносида, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб, имконияти чекланган ёшлар ўртасида “Мафтункор ранглар жилоси” деб номланган кўрик-танлов ўтказилди.
Тадбирни Амударё муҳандислик техникуми директори Мақсуд Йўлдошев очиб берди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходими Гавҳар Чимбайчиева, туман Халқ таълими бўлими Татъяна Пирлепесова, Ёшлар ишлари агентлиги мутахассиси Аброрбек Ҳайтбоевлар қатнашдилар.
Тадбирда таъкидланганидек, мазкур санани мамлакатимиздагина эмас, балки, дунёнинг 50 га яқин давлатларида байрам сифатида қабул қилишган. Умумжаҳон болалар куни бу нафақат болаларнинг кимлигини балки, дунё бўйлаб зўравонликкка дуч келган, ногиронлиги бор болаларнинг ҳам ҳақ-ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлигини англаш куни саналади. Баъзи давлатларда болаларни ишчи кучи сифатида ишлатишади, кўчаларда оч-наҳор, бошпанасиз яшайдилар. Мамлакатимизда эса болалар 7 ёшдан бошлаб, қўлига китоб бериб, ўқишга, ёзишга ўргатилади.
Кенг жамоатчиликнинг диққатини болаларнинг муаммоларига, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, бахтли болаликка эга бўлишлари ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис фуқароси бўлиб ўсишларига қаратиш “Болаларни ҳимоя қилиш куни” нинг асосий мақсади ҳисобланади.
“Мафтункор ранглар жилоси” танловида иштирок этган болажонлар турли рангларда ўз орзу-мақсадлари, мусаффо осмон, гўзал Ватан, тинчлик рамзлари акс этган расмлар чизиб, ҳакамлар ва томошабинлар эътиборини қозондилар. Танловда ўз маҳоратини намойиш этган 69-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси Зулайҳо Каримбоева танлов ғолиби деб топилди.
Тадбир давомида туман Тиббиёт бирлашмаси шифокори Роза Ражабова, ҳамшира Муқаддас Аллабергеновалар ногирон болаларни тиббий кўрикдан ўтказишди ва уларга тегишли, зарур маслаҳатлар, тавсиялар беришди. Шунингдек, туман ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими Касаба уюшмаси томонидан 22 нафар имконияти чекланган болаларга совғалар, турли хил шарбатлар ва ширинликлар тарқатилди.
Шундан сўнг, туман Маданият бўлими ҳаваскорлари ва 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Дастурдан ўрин олган бахтли болалик, Ватан ҳақидаги хушнаво ва шўх қўшиқлар, дилрабо рақслар барча иштирокчиларга ўзгача кайфият бахш этди.
СЕВАРА ИСМОИЛОВА, ҚДУ талабаси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶