29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 13:57
Фан ва таълим 👁 632

АМУДАРЁЛИК АЗИЗА ТОШКЕНТДАГИ СИНГАПУР МЕНЕЖМЕНТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИНСТИТУТИ ТАЛАБАСИ БЎЛДИ

АМУДАРЁЛИК АЗИЗА ТОШКЕНТДАГИ СИНГАПУР МЕНЕЖМЕНТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИНСТИТУТИ ТАЛАБАСИ БЎЛДИ

Мустақиллик ёшларга улкан имкониятлар эшикларини очди. Халқимиз тарихида ёшларга бу қадар улкан эътибор берилган давр бўлмаган десак, асло муболаға эмас. Зеро, ҳар қандай мамлакат тараққиётини унда ёш авлод камолига қаратилган эътибор белгилайди. Боиси, ёшлар келажак эгаларидир. Жадал ривожланиш ва ўзгаришлар содир бўлаётган юртнинг келажагининг ривожланишида ёшларнинг ўрни беқиёсдир.

Юртдошимиз Азиза Зарипова ҳам мамлакатимизда ёшлар учун яратилган барча имкониятлардан фойдаланиб, ўз иқтидорини юксалтиришга ҳаракат қилди. У жорий йилда тумандаги 16-Ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабини аъло баҳоларга тугатди. Инглиз тилига жуда қизиққан Азиза кичик синфдалигидан бошлаб, ушбу тилни чуқур ўрганишга ҳаракат қилди. Билимлар беллашуви, Фан олимпиадаларида қатнашиб фахрли ўринлар ғолиблигига эга бўлди. Махсус курсларда таҳсил олиб, билимини, тил бойлигини оширди ва синовлардан ўтиб, халқаро даражадаги IELTS сертификатига эга бўлди. Шундан сўнг, Тошкентдаги Сингапур Менежментни ривожлантириш институтига ҳужжат топширди ва имтиҳонлардан ўтиб, мактаб партасиданоқ талабаликка қабул қилинди.

Ҳеч биримизга сир эмас, мамлакатимизда ёшларнинг ҳар томонлама юксак салоҳиятли инсон бўлиб камол топиши йўлида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг ижобий натижасини бугунги кун ёшларининг жамиятда муносиб ўрин эгаллашга бўлган иштиёқи ва эришаётган ютуқларида кўришимиз мумкин.

Кейинги йилларда юртимизда таълим-тарбия тизимига жорий этилаётган ислоҳотлар туфайли соҳада ижобий натижалар қўлга киритилмоқда. Ўсиб келаётган ёш авлод ҳар томонлама маънан ва жисмонан ақлий билимга эга бўлишлари учун барча таълим масканларида қулай имкониятлар яратиб берилган.

Таълим, фан, спорт, санъат соҳасида халқаро синовларда муносиб ўрин эгаллаётган ёшлар бунинг яққол далилидир. Келажак давомчилари бўлган ёшлар ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиб, касб танлашда адашмасдан, устозлари берган билимларни тўлиқ ўзлаштириб келаётган ёшларнинг сафи тобора ортиб бормоқда.

Азиза ҳам ёшлигидан китоб ўқишга жуда қизиқди. Тошкентдаги Вестминстер институтида таҳсил оладиган акасига ҳавас қилиб, унга ўхшашга ҳаракат қилди. Шунингдек, ота-онасининг берган тўғри тарбияси уни шу даражага етишишининг асосий сабабидир. Азизанинг ҳаётда шундай ютуққа муносиб кўрилишида устоз-мураббийларнинг ҳам ўрни катта. Қачонки инсон ҳаракатдан, ўқиб-изланишдан тўхтамаса, олдига қўйган мақсадларига эришади.

Азизадан барча ёшлар ўрнак олса арзийди. Ёш бўлишига қарамасдан, бундай натижага эришган тенгдошимизга ўқиш ва ишларида зафарлар тилаймиз.

Севара ИСМОИЛОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026