ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ДАВРИ БЕЛГИЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги «Ўзбекистонда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида»ги 710-сонли Қарорига асосан 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманларида аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири амалга оширилади.
Мамлакат даражасида аҳолини рўйхатга олиш эса 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари ўтказилади ва рўйхатга олиш бошланишининг аниқ пайти 2023 йил 1 ноябрь соат 00:00 этиб белгиланди. Рўйхатга олишни ўтказиш давомийлиги 25 кун бўлиб, унга кўра, 1-5 ноябрда аҳоли интернет тармоғи орқали 5 кун давомида рўйхатга олинади.
6-10 ноябрда, яъни 5 кун давомида интернет орқали рўйхатга олинган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхати шакллантирилади.
11-22 ноябрда аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб, 12 кун ичида аҳоли рўйхатга олинади ва 23-25 ноябрда ҳар бир участкадаги уй-жой манзилларининг 10 фоизи 3 кун ичида танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганилади.
Аҳолини рўйхатга олиш ишлари аниқ бир муддатда ўтказилади. Бу тадбир учун одатда 10-12 кун талаб этилади. Аҳолини ҳисобга олиш даври айрим ҳолатларда аҳолини рўйхатга олишнинг “нозик вақти” деб ҳам юритилади. Аҳолини рўйхатга олиш давридан қатъий назар, аҳолини рўйхатга олиш биринчи куни соат 00:00 ҳолати бўйича қайд этилади.
Мисол учун чақалоқ аҳолини рўйхатга олиш даврида, аммо ана шу аниқ муддатдан кейин дунёга келса, у аҳоли рўйхат олиш тадбирида рўйхатга олинмайди. Аммо кимдир бу “нозик вақт”да ҳаёт бўлиб, шундан кейин, яъни аҳолини рўйхатга олиш даврида вафот этса, у аҳоли сифатида рўйхатга олинади.
Ҳамза Ҳайтимбетов, Амударё тумани Статистика бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶