14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 22:49
Фан ва таълим 👁 298

Вариатив синфидаги барча битирувчилари юз фоиз талаба бўлган 56-сонли мактабда семинар ўтказилди

Вариатив синфидаги барча битирувчилари юз фоиз талаба бўлган 56-сонли мактабда семинар ўтказилди

Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳалар қатори таълим соҳасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор берилаяпти. Шу боисдан ҳам юртимизда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади” деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаяпти. Булар мактаб таълимини тубдан яхшилаш ва унинг сифатини ошириш, муаллимларга муносиб шароит яратиш борасидаги ишларда яққол кўриниб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини  2019 йилда амалга  оширишнинг йўл харитасида белгиланган бандларини амалга ошириш мақсадида 2019 йилнинг 28 декабрида Халқ таълими вазирининг “Умумий ўрта таълим мактабларида вариатив ўқув режаларни тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинган эди. Ушбу буйруқ асосида мамлакатимизнинг бир қанча умумтаълим мактабларида вариатив синфлар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 8 октябрь куни 56-сонли мактабда мазкур мактабда фаолият юритаётган илғор ўқитувчиларининг вариатив ўқув режалари асосида ўқитиш борасидаги тажрибаларини оммалаштиришга бағишланган семинар ўтказилди.

Айтиш жоизки, туманимиздаги 56-сонли мактабнинг математика фани ўқитувчиси Азимбой Сапарбоев туманимизда биринчилардан бўлиб вариатив синф ташкил этишнинг ташаббускори бўлди.

Бугунги кунда мактабда Азимбой Сапарбоевнинг шогирдларидан Хушнуд Чоршамов ва Нафосат Тиловбоевалар ҳам вариатив синфларда дарс ўтиш жараёнларини янада такомиллаштириш йўлида астойдил ҳаракат қилмоқдалар.

Бу ташаббускор ўқитувчиларнинг ўқувчиларга янгича услубда таълим бериш борасидаги ҳаракатлари таҳсинга сазовор бўлмоқда. Уларнинг фидойиликлари туфайли 2020-2021 ўқув йили якунига кўра умумий ўрта таълим мактабларида вариатив ўқув режалар асосида ташкил этилган синфлар ўқувчиларининг олий ўқув юртларига қабул қилиниши  борасидаги рейтинг натижаларига кўра 56-сонли мактаб Қорақалпоғистон Республикасида биринчи ўринни эгаллади.

Мактабнинг математика фани ўқитувчиси Азимбой Сапарбоев, физика фани ўқитувчиси Хушнуд Чоршамов ҳамда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Нафосат Тиловбоеваларнинг ўқув жараёнини ташкил этишда ўқувчи манфаатларини инобатга олиш, ўқув жараёнини компетенциявий  ёндашув  асосида ташкил этиш, ўқув жараёнини ўқувчиларнинг индивидуал  хоҳишларига мувофиқ вариатив ўқув режалар асосида ташкил этиш, ўқувчиларнинг олий таълим муассаларига киришда имтиҳон топширадиган фанларни чуқур ўрганишларига шароитлар яратиш борасидаги ҳаракатлари яхши натижаларни берди.

Бунга мактабда ташкил этилган вариатив синфлар битирувчиларидан 94 фоизининг олий таълим муассасаларига ўқишга кирганлиги яққол мисол бўла олади.

Мазкур илғор ўқитувчиларнинг тажрибаларини оммалаштиришга бағишлаб ўтказилган семинарда туман халқ таълими  бўлими ходимлари ва умумтаълим мактаблари ўқитувчилари иштирок этдилар.

Семинар иштирокчилари дастлаб мактабда ташкил этилган вариатив синфларда дарс ўтиш жараёнлари билан танишдилар ва математика фани  ўқитувчиси Азимбой Сапарбоев, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Нафосат Тиловбоева ҳамда физика фани ўқитувчиси Хушнуд Чоршамовларнинг  дарс ўтиш услубларини ўргандилар.

Шундан кейин семинарнинг иккичи қисми бошланиб, уни туман Халқ таълими бўлими таълим сифати мониторинги бош инспектор-методисти Рашан Холмуродов кириш нутқи сўзлаб очди ва олиб борди.

Семинарда 56-сонли умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси, “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” фахрий унвони  соҳиби Азимбой Сапарбоев ва физика фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими аълочиси Хушнуд Чоршамовлар сўзга чиқишиб, вариатив синфларда ўқитиш юзасидан ўзларининг иш тажрибалари ҳақида гапирдилар.

Шундан кейин 21-сонли мактаб директори Турсунбой Дўсчонов ва 50-сонли мактаб директори Алишер Эшниёзовлар сўзга чиқишиб, мактабда ташкил этилган вариатив синфлар ва уларнинг ўқитувчилари фаолиятига катта баҳо бердилар, бу ердаги илғор тажрибаларни тумандаги барча ўрта таълим муассасаларига кенг ёйиш бўйича ўз таклиф ва истакларини билдирдилар.

Семинар якунида мактаб директори, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими аълочиси Арзигул Худойберганова сўзга чиқиб, мактаб ўқитувчиларининг иш тажрибаларини оммалаштиришга қаратаётган эътибори учун туман Халқ таълими бўлими раҳбариятига ўз миннатдочилигини билдирди ва мактаб жамоасининг вариатив синфлар фаолияти билан танишишни, бу ердаги ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганишни хоҳловчилар учун доимо ёрдамга тайёр эканлигини маълум қилди.

Шу билан 56-сонли мактаб ўқитувчиларининг вариатив ўқув режалари асосида фаолият кўрсатадиган синфларни ташкил этиш ва ўқитиш борасидаги тажрибаларини оммалаштиришга бағишлаган семинар ўз ишини якунлади.

А.ЖУМАНИЁЗОВ, мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019