12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:57
Жамият 👁 413

Коррупцияга қарши кураш барчамизнинг бурчимиз

Коррупцияга қарши кураш барчамизнинг бурчимиз

Коррупция — бу адолатсизликнинг юзага чиқиши, билим ва меҳнатнинг инкор этилиши, инсоф ва виждоннинг четга сурилиши демакдир. Иккала одамнинг битта қўл сиқиб келишиши, оқибатда йиллаб меҳнат қилиб, ўқиб-изланиб келаётган инсоннинг орзу-умидлари поймол бўлиши — ана шу ҳолатни коррупция деб аташ мумкин. Ёки ўз билимсизлигини яшириш мақсадида илм йўлида шам мисоли ёниб, олий таълим муассасасига киришни орзу қилган ёшнинг келажагини ноҳақ тарзда тортиб олиш — бу ҳам коррупциянинг ёмон оқибатидир.

Тарихий манбаларга кўра, коррупцияга қарши курашиш борасида илк ҳаракатни бошлаган давлат — Шумер давлати ҳисобланади. Кейинчалик бошқа давлатлар ҳам бу борада тадқиқотлар олиб бориб, самарали чора-тадбирларни амалга оширишга киришдилар.

Юртимизда ҳам бу йўналишда салмоқли ишлар қилинмоқда. Хусусан, 2017 йил 3 январ куни “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши мамлакат ҳаётида муҳим воқеа бўлди. Қонуннинг мазмуни — давлат ва жамиятнинг барча соҳаларида коррупцияга чек қўйиш, унга нисбатан тоқатсизликни кучайтириш, ушбу иллатни ўз вақтида аниқлаб, унга йўл қўйган шахсларни жазога тортиш каби устувор вазифаларни қамраб олади. Бу борада кенг кўламли тадқиқотлар, профилактик чоралар ва аниқ иш услублари жорий этилган.

Бироқ ҳаракат қилинса-ю, амалий натижа кўринмаса, бунинг оқибати аянчли бўлиши мумкин. Аввало, мамлакатимиз бошқа давлатлар қаторида тараққиёт йўлидан бориш, иқтисод, таълим ва маърифат соҳаларида юксалишни мақсад қилган экан, бунда коррупцияга барҳам бериш зарур. Коррупция устига қурилган жамият маънавий жиҳатдан заифлашган, ривождан қолган жамиятдир. Маънавиятсиз ва маърифатсиз жамият эса, ўз-ўзидан инқироз сари юз тутади.

XXI аср — билим олиш, ривожланиш ва тараққий этиш учун кенг имкониятлар яратилаётган даврдир. Шу боис, ёшларимиз коррупцияга нисбатан мустаҳкам фикр ва етук тушунчага эга бўлиши лозим. Чунки бу иллат фақатгина иқтисодий ёки ижтимоий эмас, балки маънавий инқирозга ҳам сабаб бўлади.

Ҳар биримизнинг ҳаётимизда “Келажак ёшлар қўлида” деган ибора бор. Бу ибора шунчаки гап эмас, балки юрт равнақига хизмат қилувчи улкан масъулиятдир. Давлат тизими ва ёшлар ўртасидаги алоқалар фақат шаффоф ва адолатли асосда қурилса, келажак мустаҳкам бўлади.

Ҳиндистоннинг собиқ президенти Пратибҳа Патил шундай деган эди: “Коррупция — тараққиёт ва яхши бошқарувнинг душманидир. Ундан қутулиш керак. Бу мақсадни амалга ошириш учун ҳукумат ҳам, бутун халқ ҳам бирлашиши керак”. Дарҳақиқат, агар келажак бизнинг қўлимизда бўлиб, биз эса коррупцион тизим қўлида бўлсак, бу парадокс — яъни ақлга сиғмайдиган ҳолатдир.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Жамиятда коррупцияга нисбатан муносабат сезиларли даражада ўзгариб бормоқда. Айниқса таълим соҳасида, олий таълим муассасаларида талабаларнинг коррупция ҳолатлари тўғрисида хабар беришлари учун тегишли механизмлар жорий этилган. Бу билан нафақат жиноят аниқланади, балки унинг олдини олишга хизмат қилувчи муҳим қадам ташланади.

Олий ўқув юртларида “Коррупцияга қарши курашамиз”, “Энг ёмон иллат — коррупция”, “Коррупция — бу зулм!” каби баннерлар орқали тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ёшлар ўртасида мунозаралар ташкил қилиниб, уларнинг ҳуқуқий онги ва фаол фуқаролик позицияси мустаҳкамланмоқда.

Ҳақиқий ватанпарвар, билимли ва адолатпарвар ёшлар коррупцияга дуч келмаслиги, унда иштирок этмаслиги керак. Ана шундагина биз ҳар бир соҳада юқори чўққиларни забт этишимиз, юртимиз байроғини юксакларга кўтаришимиз мумкин.

Биз — ёшлар, коррупцияга қаршимиз!

Машҳура Хайитбоева, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026