Жамият
👁 121
ЙИГИТЛАРГА ТАБРИК
Ҳақиқий эр йигит бўлмоқлик учун,
Камдир ўғил бола бўлиб туғилмоқ.
Керак синовларга дош бериб аввал,
Сўнг Ватан хизматин бурчим деб билмоқ.
Бугун юртимиз тинч, кўнгил хотиржам,
Дилда шукримизнинг йўқ ниҳояси.
Буларнинг барига гаровдир шаксиз,
Сарҳадларда мард ўғлонлар ҳимояси.
Йигит бор жойларда боғлар гуллайди,
Йигит бор уйларда янграйди кулгу.
Шу сабаб кексалар кўнглида муқим,
Йигитлар соғ бўлсин деган бир туйғу.
Қут ва бараканинг сабаби улар,
Меҳнати туфайли дастурхон тўкин.
Камолин тилаган ота-онага,
Уларнинг мардлиги беради таскин.
Байрамингиз қутлуғ бўлсин, йигитлар,
Энг эзгу тилаклар армуғон сизга.
Элнинг бахти учун қўшилсин доим,
Билимга билим-у, куч кучингизга!
Аҳмад Нафасов

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶