14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 16:15
Жамият 👁 303

Туман Прокуратураси масъуллари соҳа фахрийларининг хонадонларига бориб, уларни байрам билан табриклади

Туман Прокуратураси масъуллари соҳа фахрийларининг хонадонларига бориб, уларни байрам билан табриклади

Ҳар бир жамиятда устозларга бўлган ҳурмат ва эҳтиром юксак қадрият ҳисобланади. Улар бизга нафақат билим ва ҳунар ўргатади, балки ҳаётда тўғри йўлни топишга, комил инсон бўлиб камолга етишимизга ёрдам беради. Бу муҳим анъана прокуратура тизимида ҳам изчил давом эттириб келинмоқда. Мустақиллик байрами арафасида Амударё тумани прокуратураси ходимлари тизим фахрийларини байрам билан муборакбод этиш мақсадида уларнинг хонадонларига ташриф буюришди.

Туман прокурори Баҳром Машарипов бошчилигида масъуллар дастлаб прокуратура тизимида турли лавозимларда ишлаган фахрий Гулчеҳра Сапарбаеванинг хонадонига ташриф буюриб, унинг ҳолидан хабар олишди.

Нафақадаги фахрий ўз шогирдлари ва издошларининг ташрифидан мамнун бўлиб, бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, хусусан, прокуратура тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан фахрланишини билдирди. У ўз касбий фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси билан ўртоқлашар экан, издошларига қонун устуворлигини таъминлашда доимо адолат ва ҳалолликни биринчи ўринга қўйиш зарурлигини таъкидлади. Самимий суҳбат давомида фахрий ўзининг узоқ йиллик меҳнатлари эътибордан четда қолмаганидан мамнунлигини, бундай ташрифлар унга куч-ғайрат бағишлашини айтиб, ёшларга ўз маслаҳатларини берди.

Шундан сўнг, умр бўйи прокуратура соҳасида фидоий меҳнат қилган, кўп йиллар давомида туман прокурори лавозимида ишлаган Гулора Бобожонованинг хонадонига ҳам ташриф буюрилди.

Учрашув давомида Гулора Бобожонова прокуратура тизимидаги кўп йиллик фаолиятини, ўша даврдаги қийинчиликлар ва эришилган ютуқларни эслаб, бугунги кунда соҳада эришилаётган ютуқлар, яратилган шароитлардан мамнунлигини изҳор қилди. У ёш ҳамкасбларига мурожаат қилиб, халқнинг ишончини оқлаш, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганини унутмаслик кераклигини алоҳида таъкидлади. Унинг фидойилиги ва касбига содиқлиги ташриф буюрганлар учун чинакам ибрат намунаси бўлди.

Ундан кейин эса масъуллар прокуратура тизимининг яна бир фахрийси Жумамурат Хайтбаевнинг хонадонига бордилар. Жумамурат Хайтбаев ҳам ўз навбатида прокуратура ходимларининг ташрифидан ғоятда хурсанд бўлганини яширмади. У ўзининг сермазмун ҳаёт йўли, прокуратура тизимида адолатни қарор топтириш йўлидаги машаққатли меҳнатлари ҳақида сўзлаб берди. Фахрийнинг ҳар бир сўзида ўз касбига бўлган чексиз муҳаббат ва масъулият ҳисси мужассам эди. У ёшларга оқ фотиҳа бериб, уларнинг келгуси ишларига муваффақиятлар тилади. Бундай самимий ва дилдан қилинган суҳбатлар ёш ходимлар қалбида унутилмас из қолдирди.

Ташриф давомида барча фахрийларга Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик марказининг байрам табриклари ўқиб эшиттирилиб, қимматбаҳо совғалар топширилди.

Бундай эътибор ва эътироф фидойи ва камтарин инсонлар, ўз соҳасининг етук билимдонлари, прокуратура органларида узоқ йиллар самарали ишлаган фахрийларнинг меҳнати қадрланаётганини кўрсатади. Бу ташаббус мамлакатимизда инсон омилига берилаётган эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Ушбу ташриф прокуратура органларида ҳам устоз-шогирд анъаналари давом этаётганининг амалий исботи бўлди. Бу ерда тажрибали кадрлар ёш мутахассисларга билим ва тажриба улашиб, фахрийларнинг ҳаёт йўли ёшлар учун ибрат мактаби сифатида қадрланмоқда. Бу каби эзгу амаллар жамиятда ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда, адолатни қарор топтиришда ва инсон ҳуқуқларини изчил ҳимоя қилишда муҳим восита бўлиши шубҳасиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019