13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:31
Жамият 👁 318

Туман прокуратураси ходимлари фахрий ҳамкасбини байрам билан табриклашди

Туман прокуратураси ходимлари фахрий ҳамкасбини байрам билан табриклашди

Устоз – ҳар бир инсоннинг камолотида муҳим рол ўйнайдиган шахс. Улар бизга билим бериш билан бирга, ҳаётда тўғри йўл танлашга ҳам ёрдам берадилар ва онг-у шууримизга маънавий қадриятларни сингдирадилар. Устозларнинг нафақат таълим ва тарбия жараёнидаги, балки иш жараёнидаги ўрни ҳам ниҳоятда салмоқлидир. Чунки улар амалиётда шогирдларга касб ва ҳунар сир-асрорларини ўргатишга, уларнинг фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга ва мустақил фикрловчи инсонларга айлантиришга ёрдам берадилар.

Мамлакатимизда 1995 йилдан бери 1 октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни сифатида  кенг нишонланади. Бу санада нафақат бизга ҳарф ёзишни ва ўқишни ўргатган ўқитувчи ва мураббийларимиз олдидаги, балки меҳнат фаолиятимиз давомида маълум бир касбнинг сир-асрорларини қунт билан ўргатган устозларимиз олдидаги бурчимиз ҳам яна бир бора эсга олиб, уларни байрам билан қутлаймиз.

Туманимизнинг мўътабар, эъзозли аёлларидан бири, умр бўйи прокуратура соҳасида машаққатлардан чўчимай фидойи меҳнат қилган Гулора Бобожонованинг номи ҳам ардоқли устозлар қаторида тилга олинади. Байрам арафасида Амударё тумани Прокуратураси ходимлари тизим фахрийсининг хонадонига ташриф буюриб, байрам билан муборакбод этдилар.

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ҳамкасбларининг ўз хонадонига ташрифи Гулора опанинг чексиз қувончига сабаб бўлди. Тизимда кўп йиллар давомида фидокорона хизмат қилиб, ёш мутахассисларни тарбиялаш, уларнинг билим ва малакасини  ошириш, касбий кўникмаларини  ривожлантириш, ёшларни етук мутахассис этиб шакллантириш ҳамда фаолиятни илмий-методик жиҳатдан таъминлаш ишига салмоқли ҳисса қўшгани учун Гулора  Бобожонова 2022 йилда “Фахрий ходим” кўкрак  нишони билан тақдирланган эди.

Жорий йилнинг январь ойида эса Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан унинг кўп йиллар давомида прокуратура тизимида самарали меҳнат қилгани эътиборга олиниб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг 2024 йил 8 январдаги қарорига мувофиқ “Ибратли аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Фидойи ва камтарин инсон, ўз соҳасининг етук билимдони, прокуратура органларида узоқ йиллар самарали ишлаган Гулора Бобожонованинг  меҳнатлари эътироф этилиши мамлакатимизда инсон омилига эътиборнинг бир намунаси, десак адашмаган бўламиз.

Ушбу ташриф Прокуратура органларида ҳам устоз-шогирд анъаналари давом этиб, бу ерда тажрибали кадрлар ёш мутахассисларга билим ва тажриба улашаётганининг, фахрийлар меҳнати қадрланиб, ҳаёт йўли ёшлар учун ибрат мактаби сифатида қадрланаётганининг амалий исботидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026