28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 08:11
Фан ва таълим 👁 309

Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов ўз устозларини байрам билан табриклади

Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов ўз устозларини байрам билан табриклади

Инсоннинг ҳаётида энг унутилмас сиймо – унинг устози ҳисобланади. Устоз – ҳаётимизга нур таратувчи чироқ, инсонни ҳаёт йўлига бошловчи, қалбига эзгулик уруғини сочувчи буюк шахсдир. Устознинг кўрсатган йўли, берган сабоқлари жамият тараққиётининг, миллат камолотининг асоси бўлиб хизмат қилади.

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами сифатида юртимиз бўйлаб кенг нишонланади. Мактабларда, олий таълим муассасаларида, маданият марказларида устоз ва мураббийларга бағишланган байрам тадбирлари, учрашувлар, самимий суҳбатлар ўтказилади.

Байрам санаси муносабати билан Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов ўз умр йўлида билим бериб, тарбия берган устозларига самимий эҳтиром кўрсатиб, байрам билан табриклади.

Туман ҳокими ёшлик чоғларида илк бора қўлига қалам тутқазган, билимга етаклаган биринчи устозини — Тўлқин овулидаги 33-сонли умумтаълим мактабининг фахрий ўқитувчиси Абдулла Ражабов домланинг хонадонларига ташриф буюриб, у кишини байрам билан қутлади. Самимиятга бой ушбу учрашув устоз-шогирд меҳрини ёдга солди. Домла ҳаётини таълимга, ёш авлод тарбиясига бағишлаган инсон сифатида туман ҳокимининг эҳтиромидан ғурурланиб, дуога қўл очди.

Шунингдек, туман ҳокими Собир Хўжаметов устози билан биргаликда ўзи таҳсил олган мактаб жамоаси билан ҳам учрашиб, ўқувчиларга китоблар, спорт анжомлари ва эсдалик совғаларини тақдим этди. Мактаб ҳовлисида устоз ва шогирд биргаликда дарахт кўчатлари экиб, эзгу анъанани давом этдирдилар. Бу эса авлодлар давомийлигини, ҳаётга умид ва янгиланиш рамзини ифода этди.

Жамиятда ўқитувчи ва мураббийлар ўрнини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Улар — маънавият пойдеворини қўювчи, қалбларга эзгулик сингдирувчи, ёш авлодни Ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, инсонийлик руҳида тарбияловчи фидойи инсонлардир. Бугун мамлакатимиз тараққиёти, эришилаётган ютуқлар, келажак пойдеворининг мустаҳкамлиги ҳам айнан уларнинг заҳматлари, меҳр-муҳаббат билан қилган меҳнатлари эвазига бўлаётгани барчамизга аён.

Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, “Устозлик – энг шарафли ва энг масъулиятли касбдир”. Чунки устоз фақат билим бермайди, балки тарбия ҳам беради, инсонни шахс сифатида шакллантиради, жамиятга фойдали инсон бўлиб етишишига йўл кўрсатади.

Туман ҳокими мактаб даврида билим берган фахрий устозларидан бири Гулсара Бобониязовани ҳам байрам билан самимий табриклаб хонадонига ташриф буюрди.

Амударё туманида бўлиб ўтган ушбу самимий учрашув нафақат устоз-шогирд меҳрини, балки ёшларга бўлган эътибор ва таълим-тарбияга берилаётган юксак қадриятларни ҳам яққол намоён этди.

Бугун ёшлар қалбига билим уруғини сепаётган, келажакка ишонч бағишлаётган ўқитувчи ва мураббийларимизнинг шарафли меҳнати ҳар қанча эҳтиром ва қадрлашга лойиқ.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026