12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:52
Адабиёт 👁 323

ЗИЁ МАСКАНИНИНГ ҚИШКИ ТУҲФАСИ

ЗИЁ МАСКАНИНИНГ ҚИШКИ ТУҲФАСИ

Китоб – ҳаётнинг энг олис ва қоронғи йўлларига нур бахш этган афсонавий чироқдир.

Китоб замонлар денгизида саёҳат қилаётган ва ўзининг қимматбаҳо юкини авлодлардан-авлодларга ташиётган хикмат кемасидир. Китоб - билим беради, билим – бахт келтиради. Шундай экан, азиз китобхонлар, биз сизларга жамғармамизга янги олиб келинган қуйидаги адабиётларни ўқишни тавсия қиламиз.

“Хикматлар ва ҳикоятлар” китоби ўрта асрларда Шомда яшаб ижод этган йирик аллома Абдулфараж (1226-1286) қаламига мансубдир. Фалсафа, тарих, диншунослик, тилшунослик, астрономия ва тиббиёт соҳаларидаги илмий асарлари билан машхур бу олим ҳикмат ва ҳикоятлар йиғиш билан ҳам шуғулланган. Мазкур тўпламда турли дин, миллат ва касб вакиллари бўлган оқил кишиларнинг ҳаётидан ибратли ҳикматлар келтирилган.

“Водий медиа” нашриёти тjмонидан чоп этилган Зулфия Исроилованинг “Менинг юртим” шеърий тўпламида “Халқимга айтар сўзларим”, “Сени қўллайман ҳаёт”, “Ҳаёт бу”, “Бир даста гул келтирди қизлар” номли шеърлари ўрин олган.

“Бул китоб жисм-у фиғонимдир менинг, Бул қалам жону жаҳонимдир менинг”, сатрлари билан бошланган, “Дониш чироғи” нашриётида нашр этилган, дунё адабиётида ўзига хос ўрнига эга, буюк қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг “Асрга татигулик кун” романи ўқувчиларга яхши таниш. Зеро, бу асар ўз даврининг муаммоларини бадиий бўёқларда ифода этади. Бир қарашда асарда кечаётган воқеалар шунчаки табиий, ҳаётий воқеадек туюлади. Бироқ ёзувчининг атрофни биз кўргандан тамоман бошқача йўсинда кўрсата олиши, воқеалар баёнидаги сирли ишоралар китобхонни хайратлантиради.

Таниқли ёзувчи Асқад Мухторнинг “ Абадий барҳаёт асарлар” туркумига кирган “Чинор” романининг бошида бутун юртга тарқаб кетган узоқ-яқин қариндошлардан хабар олгани отланган Очил бобога қўшилишиб, муаллиф олис сафарга чиқади. Мана шу ўта қизиқарли ва ибратли сафар асносида бобо пешоналаридаги ажинлар сингари бир-бирига уланиб кетган инсоний тақдирлар ҳақидаги гоҳ ширин, гоҳ аччиқ ҳикояларга ошно тутинасиз. Бу тақдирлар бир-бирлари билан Очил бобо орқали боғланиб, ягона шажарани – азим чинорни вужудга келтиради.

Нобель мукофоти совриндори Эрнест Хемингуэй номини эшитмаган китобхон бўлмаса керак. Адибнинг “Чол ва денгиз” , “Алвидо, қирол” номли асарлари ва бир қанча ҳикоялари ўзбек тилига таржима қилинган. Бу сафар ёзувчининг “Борлиқ ва йиллик” романини сиз азиз китобсеварларга тақдим этмоқдамиз. Икки жилдли мазкур асарга муаллиф ўзи яшаган даврдаги оддий кишиларнинг оғир ҳаётини ҳаққоний тасвирлаб берган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “одамларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир”.

Мурод Абдуллаевнинг “Қафасдан қутилган қуш” номли китобида кейинги йилларда ёзган мақолалари жам бўлиб, бунда ёзувчи давримиз бунёдкорларининг ибратли ишлари, қаҳрамонликларини жўшиб қаламга олади. Барпо бўлаётган обод қишлоқлар, буюк йўллар, Ватан куч-қудратини намоён этаётган муҳташам иншоатлар гўзаллигидан фахрланади ва бу туйғуни китобхонга юқтиришга ҳаракат қилади. Китоб барча ўқувчиларга манзур бўлади, деган умиддамиз.

Азиз китобхонлар! Туман ахборот-кутубхона марказимизга ташриф буюриб, китоблар оламига саёҳат қилишга чорлаб қоламиз. Ҳаётда шундай одамларни ахтарингки, улар билан суҳбат қилмоқ, яхши китоб ўқимоққа баробар бўлсин. Шундай китобларни ахтарингки, мутолааси файласуфлар суҳбатига тенг бўлсин.

Р.Рамонова, туман Ахборот-кутубхона маркази библиография хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026