12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:08
Жамият 👁 356

“МЕҲР ҲАРАКАТИ” ДОИРАСИДА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИГА ҚИШКИ КИЙИМ-КЕЧАКЛАР ТАРҚАТИЛДИ

“МЕҲР ҲАРАКАТИ” ДОИРАСИДА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИГА ҚИШКИ КИЙИМ-КЕЧАКЛАР ТАРҚАТИЛДИ

Шу кунларда юртимизда “Меҳр ҳаракати” доирасида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга зарур бўлган уй-рўзғор буюмлари, кийим-кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари берилмоқда. Ҳаракат доирасида Амударё тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими биносида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан умумтаълим мактабларида таълим олувчи кам таъминланган оилалар фарзандларига қишки кийим-кечаклар берилди.

13 декабрь куни ўтказилган тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ҳамда секторлар раҳбарлари, Халқ таълими бўлими масъуллари ва умумтаълим мактаблари директорлари иштирок этдилар. Тадбирда туманимиз мактабларида таълим-тарбия олаётган кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилаларнинг 95 нафар фарзандларига қишки кийим-кечаклар тарқатилди.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги “Ўқитувчилар ва ўқувчилар моддий шароитини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳамда 2002 йил 25 январдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларга мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” тегишли қарорларида кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчиларни бепул қишки кийим-бош тўплами билан таъминлаш белгиланган. Шунга кўра бундай ўқувчилар рўйхати мактаб раҳбари ва ота-оналар қўмитаси томонидан аниқланиб, шакллантирилган рўйхат бўйича қишки кийим-кечаклар тарқатилиб келинмоқда.

Ундан ташқари, мазкур қарорга мувофиқ кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида “Темир дафтар”га киритилган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга бир марталик ёрдам пули берилди. Ушбу моддий ёрдам билан тумандаги муҳтож оилалардаги болалар қамраб олинади. Шунингдек, боқувчисини йўқотган оилалардаги ва ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болалар рўйхати шакллантирилиб, пенсия ва нафақаларига қўшиб берилди.

Таъкидлаш жоизки, юртимизда “Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси”да ижтимоий адолат тамойили асосида аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни бартараф этиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Аслида бу халқимизга хос инсонпарварлик тамойилининг амалдаги ифодасидир. Охирги йилларда эътиборга муҳтож аҳоли қатламига ғамхўрлик кўрсатиш бўйича янги тизим яратилди.

Тадбирда ушбу эзгу ишларни давом эттириш, юртимиздаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган янада кенг имкониятлар хусусида сўз юритилди. Шунингдек, болалар ўзларига топширилган қишки кийим-кечаклар тўпламидан иборат бўлган совғаларни мамнуният билан қабул қилдилар. Тадбирда иштирок этган ота-оналар ҳам давлатимизнинг мурувват ёрдами ғамхўрликлари, эътиборидан мамнун эканлигини билдирдилар.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026