01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 21:53
Спорт 👁 285

УМИДЛИ СПОРТЧИЛАР

УМИДЛИ СПОРТЧИЛАР

Юртимизда  кейинги  йилларда  ёшларнинг маънан етук, жисмонан бақувват бўлиб камол топиши учун кўплаб имкониятлар яратилди. Бунга мисол қилиб, спортнинг оммавийлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни ҳам айтишимиз мумкин. 

Буни туманимиздаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаби  тўгаракларида шуғулланаётган ёш спорт-чилар ютуқларида ҳам кўришимиз мумкин. Шу мактаб тарбияланувчиси    Фазлиддин  Тожиниёзов  спортнинг каратэ  тури бўйича  кўпгина  мусобақалар  ғолиби. У  ўзининг иқтидори ва қобилияти билан  тенгдошларидан ажралиб туради.  Саккиз ёшида   туман  Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг каратэ гуруҳига қатнай бошлади.  Устози, каратэ спорти бўйича Қора белбоғ соҳиби Адҳам Ибрагимов Фазлиддинда спортнинг бу турига бўлган  қизиқиш жуда кучли эканлигини сезгач, унга жиддий  эътибор берадиган, у билан алоҳида шуғулланадиган бўлди. Мураббийидан олган сабоқлари самараси ҳадемай Фазлиддиннинг ютуқларида акс эта бошлади.

Бугунги кунда туманимиздаги 64-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 7-синфида таълим олаётган  Фазлиддин  25 та диплом, 9 та олтин, 4 та кумуш, 6 та бронза медаллар соҳиби. У  ўтган йилнинг 16-19 сентябрь кунларида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси кубоги учун ўсмирлар, болалар ва катталар ўртасида ўтказилган мусобақада биринчи ўринни эгаллаб, олтин медаль, 24 сентябрда Тошкент шаҳри каратэ академияси кубоги  учун ўтказилган мусобақада ҳам биринчи ўринни эгаллаб, олтин медаль билан тақдирланди.

Фазлиддин каби А.Ибрагимовдан  каратэ сирларини ўрганиб, нуфузли мусобақаларда ғолиб бўлаётган ёш спортчилар    талайгина.  Шулардан Қундузой Қўшназарова 3 карра Қорақалпоғистон чемпионати ва кубоги  ғолибаси.  У 2019 йил Болалар-ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги ва халқаро  турнирлар совриндори. 2021 йил сентябрда қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида   фахрли 2-ўринни эгаллади. Улуғбек Отажонов ҳам 4 карра Қорақалпоғистон чемпиони.

Давлатимиз томонидан яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб келаётган ёш спортчилардан бири Зилола  Салаевадир. У ёш бўлишига қарамай, Ёшлар агентлиги туман бўлими қошида ташкил этилган гимнастика тўгарагида тажрибали мураббий  Моҳира Бердибоева  раҳбарлигида  шуғулланиб келаяпти.

Зилола Манғит шаҳридаги 7-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси.  Бир қараганда қизалоқ тенгдошларидан фарқ қилмайдигандек. У ҳам бошқа болалар каби қувноқ.  Боғчадаги  спорт тўгараклардаги  машқлар унинг жон-у дили.

У жорий йилда Нукус шаҳар 1-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактаби  очиқ биринчилигида фахрли 3-ўринни,  Самарқанд шаҳрида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида ўтказилган мусобақада фахрли 2-ўринни эгаллади ва диплом,  совғалар билан тақдирланди, Беруний туманида ўтказилган “Гимнастика маликалари” деб номланган мусобақада эса фахрли 1-ўринни эгаллаб, “Гимнастика маликаси” деган номга сазовор бўлди.

Митти қизалоқнинг орзулари эса янада юксак.

Биз истиқболга дадил интилаётган умидли ёш спортчиларга келгусида ҳам улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.

 

Севара  ИСМОИЛОВА, ҚДУ талабаси.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026