12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:12
Сиёсат 👁 400

Ёш спортчиларга намуна бўлаётган тажрибали мураббий

Ёш спортчиларга намуна бўлаётган тажрибали мураббий

Бугунги кунда мамлакатимизда спорт соҳаси, айниқса, ёшлар спортини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида ёшлар учун замонавий ва қулай шароитлар яратилмоқда ҳамда бу чора-тадбирлар ўз самарасини кўрсатмоқда. Халқаро мезонларга мос мусобақаларнинг ташкил этилаётгани эса ёшларда спортга бўлган қизиқиш ва рағбатни янада оширмоқда.

Шундай имкониятлар замирида қўл жанги ҳам юртимизда, айниқса, ёшлар орасида оммалашиб бораётган спорт турларидан бирига айланмоқда.

Мазкур спорт тури орқали ёшлар орасида нафақат иқтидорли спортчи, балки салоҳиятли мураббий сифатида ҳам танилган Бекзод Отажанов ўз фаолияти ва ютуқлари билан алоҳида ажралиб туради. Унинг устозлик фаолияти, тарбиялаётган шогирдлари, спортга бўлган муҳаббати тумандаги ёшлар учун чинакам ўрнакдир.

Бекзод Отажанов спортнинг қўл жанги тури бўйича бир қатор нуфузли миллий ва халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб, юксак натижаларга эришган. Унинг спортчи сифатидаги катта ютуқларидан бири  2023 йил 27–30 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси чемпионатида чемпионликни қўлга киритганида яққол намоён бўлди. 2024 йилда эса у янада кенг майдонларга йўл олди. 8–12 февраль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекис­тон чемпионатида фахрли иккинчи ўринни, шу йили 15–17 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси чемпионатида эса ғолибликни қўлга киритиб, ўз устунлигини яна бир бор намоён этди.

Унинг халқаро миқёсдаги  катта ютуғи — 2024 йил 19–24 ноябрь кунлари Қозоғис­тон Республикасининг Ос­тона шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатида қайд этилди. Ушбу мусобақада у муносиб иштирок этиб, фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.

Бекзод 2023 йилдан буён Амударё тумани спорт мактабида мураббий сифатида фаолият юритмоқда. Унинг ташаббуси билан Қиличбой овулидаги 83-сонли умумтаълим мактабида қўл жанги бўйича машғулотлар ташкил этилди. Айни пайт­да бу ерда 90 нафардан зиёд ёш спортчи мунтазам равишда машғулотларда қатнашмоқда.

Шогирдлари томонидан эришилаётган муваффақиятлар унинг мураббийлик салоҳияти ва билим-таж­рибасини яққол намоён этади. Ҳозирга қадар Бекзод Отажанов тайёрлаган 30 нафардан зиёд ёш спортчи Қорақалпоғистон Республикаси чемпионати ва кубоги мусобақаларида юқори натижаларга эришди. Шунингдек, 20 нафардан ортиқ шогирди мамлакат миқёсидаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган.

Бундай ютуқлар ортида шубҳасиз, Бекзод Отажановнинг машаққатли меҳнати, мураббийлик салоҳияти ва шогирдлари келажагига нисбатан чуқур масъулияти мужассам. Машғулотларда жисмоний тайёргарлик билан бир қаторда интизом, ватанпарварлик, ўз-ўзига ишонч, ҳурмат ва фидойилик каби маънавий қадриятларни ҳам ёшларга сингдириб бориляпти.

Бекзод Отажановнинг ёшлар тарбиясидаги меҳнати ва спортдаги муваффақиятлари давлатимиз томонидан ҳам муносиб баҳоланди: қаҳрамонимиз яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев қўлидан “Умид учқуни” кўкрак нишонини қабул қилиб олди. Бу мукофот нафақат шахсий ютуқ, балки ёш авлод тарбиясидаги фидокорона хизматларининг муносиб эътирофидир.

Бекзод Отажанов каби спортчи-мураббийлар туманимиз фахр-у ифтихоридир. Улар нафақат янги чемпионларни тарбияламоқда, балки ёш авлод қалбида Ватанга садоқат, юртга муҳаббат ва фидойилик туйғуларини мустаҳкамлаб бормоқда.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026