30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 20:21
Жамият 👁 372

Бахтли қўша-қариганлар

Бахтли қўша-қариганлар

Халқимизда ёши улуғ инсонлар яшайдиган оилаларга ҳурмат ва ҳавас билан қарашдек яхши одат бор. Чунки нуроний отахонлар, онахонлар ёш авлодга меҳр-оқибатдан сабоқ бериб, оилаларда тотувлик, жамиятда барқарорлик муҳитини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётир. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, уларни моддий, маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонларни эъзозлаш миллий қадриятларимиздандир.

Туманимизда ҳам кўпчиликка ўрнак бўлгулик ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтиб, ҳалол меҳнати билан обрў-эътибор қозонган, маҳалладошлари, қўни-қўшнилари ҳаёти ҳам тинч-осойишталигига ҳисса қўшиб келаётган намунали оилалар кўп. Манғит шаҳрининг Дурунки маҳалласида исиқомат қилувчи Файзулла Абдуллаев ва аёли Тўхтажон Абдуллаевалар ана шундай элда ҳурмат қозонганлардан. Уларнинг болалиги Иккинчи жаҳон уруши, урушдан сўнгги оғир тикланиш йилларига тўғри келди. Юртдошларимиз бошидан кечирган қаҳатчилик, йўқчилик азоби залворини ҳис қилиб улғайишди, оғир кунларда борини бирга баҳам кўрадиган некбин халқимизнинг олийҳимматлигидан, дўст-биродарлигидан намуна олиб улғайишди.

Ҳозир Файзулла Абдуллаев саксон ёшдан ошди. Тўхтажон она эса саксонга яқинлашди. Худди янги оила қураётганида кексаларнинг “бахтли бўлинг, қўша қаринг”, деган тилаклари ижобат бўлгандай, улар пир-у бадавлатларга айланишди. Файзулла ота тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, ўз оиласининг иқтисодини юксалтирибгина қолмай, эҳтиёжманд оилаларни ҳам қўллаб-қувватлаб, қўлидан келган ёрдамини аямади. Уларнинг тотув оиласида дунёга келган икки ўғил, тўрт қиз ҳам эсли-ҳушли, одобли, илмли бўлиб, ҳаётда ўз ўринларини топишди.

Файзулла ота, Тўхтажон она невараларининг ҳам замонавий билимларни пухта эгаллашларига, олийгоҳларда ўқиб, эл корига ярайдиган инсонлар бўлишига алоҳида эътибор беришди. Ҳозир барчаси турли соҳаларда меҳнат қилишади.

Яқинда уларнинг оила қурганига 58 йил тўлди. Шу муносабат билан пир-у бадавлат бу инсонларни қутлаш, қувончига шерик бўлиш, дуоларини олиш учун фарзандлари, яқинлари, қўни-қўшнилари, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ташриф буюришди.

Тўкин дастурхон атрофида юзлари нур таратиб турган нуронийларни Дурунки маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шуҳрат Жуманиёзов, ўринбосари Гавҳар Мингбоевалар қизғин қутлаб, совға-саломлар топширдилар, маҳаллада меҳр-оқибат, ўзаро ҳамдўстлик барқарор бўлишига, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаб, ёш оилаларга ўз ҳаётий тажрибалари асосида насиҳатлар қилиб, ижтимоий муҳит яхшиланишига ўз муносиб ҳисса қўшаётганликларини эътироф этдилар.

Шу куни Файзулла ота, Тўхтажон онанинг хонадони қутлаб келувчилар билан нурафшон бўлди, эзгу тилаклардан кўнгиллари тоғдай юксалди. Илоҳим, улардай бўлиб аҳил яшаб, қўша қаримоқ бахти барчага насиб қилсин!

Дурунки маҳалласида бундай аҳил ва узоқ йиллар ҳамжиҳатликда умргузаронлик қилиб, бошқаларга ибрат бўлаётган оилалар кўп. Маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари уларнинг ҳаётий тажрибаларини тарғиб этишга, умрбоқий урф-одатларимиз, анъаналаримизни ёшлар қалбига сингдиришга доир кўпгина тадбирлар ўтказишмоқда.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026