14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 05:35
Фан ва таълим 👁 2,567

Шогирдлар камоли – устоз ифтихори

Шогирдлар камоли – устоз ифтихори

(Очерк)

У одатдагидек тонг ёришмасидан бурун туриб, бадантарбия қилди. Ҳовли бўйлаб югураётириб хаёланбугунги ишларини режалаштирди. Кеча бир ўқитувчи қўнғироқ қилиб, мактабига келиб кетишини илтимос қилган, курашга иқтидорли болаларни саралаб олишга кўмак сўраганди. Ишга ҳар кунгидан вақтлироқ бориб ўша ўқитувчининг ҳам илтимосини бажаришим керак, - деган ўй ўтди кўнглидан.

Аслида қобилиятсиз боланинг ўзи бўлмайди. Бироқ ҳамма ҳам полвон бўлавермайди-да. Буни тўғри англаш керак. Ахир бир боланинг спортга илк қадам қўйган кунидан то у камолга етгунича неча-неча йиллар, мураббийнинг қанча-қанча заҳматли меҳнатлари кетади. Ҳамма болалар ҳам устоз меҳнатини қадрлаб, машқларни давом эттиравермайди, балки, салгина жисмоний зўриқишларга чидамай спортни ташлаб юборади. Машқда қанча қийналса, даврага тушганида ўзига шунча яхши бўлишини ўйламайди.

Чўнтагидаги телефон қўнғироғи унинг хаёлларини тўзитиб юборди, қўнғироққа жавоб беришга ошиқди:

- Эшитаман, алло!

- Ассалому алайкум, устоз! Яхшимисиз, уйдагилар бари омонми? Эрта туриш одатингизни билганим учун қўнғироқ қилавердим. Байрамингиз қутлуғ бўлсин! Бизнинг бахтимизга доим соғ бўлгайсиз, устоз!

Саломга алик олиб, сўрашишга телефондаги овоз йўл қўймасди:

- Ҳозир болалар билан машғулотдаман. Бошқалардан аввал табриклай, деб эрта саҳардан йўқладим. Вақтим зиқроқ эди, устоз. Чечама, сингилларима салом айтинг!

Телефонда йўқлаган унинг илк шогирдларидан бири, ҳозирги кунда кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи бўлиб ишлаётган Мурод Дўсимбетов эди.

Унинг юзлари қувончдан ёришиб кетди. Эҳ-ҳай, ҳали бугун, эртага унинг телефонига, хонадони эшигига тиним бўлмайди. Ахир 32 йиллик мураббийлик фаолиятида қанча-қанча шогирдлари номдор полвон бўлиб етишди, ҳатто устозидан ўзмаган шогирд-шогирд эмас, нақлига амал қилганлари ҳам кўп. Улар байрам кунида устозини йўқлашни унутишмайди.

Ҳа, Чоршам полвон номи билан бутун Ўзбекистонга танилган, кураш бўйича бир неча бор Ўзбекистонда совриндор бўлган, туманимиздаги 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Чоршам Тожимуродовнинг умрини зийнатлаган, мазмун бағишлаган ҳам, қалбини фахру ифтихорга тўлдириб, ўз ҳаётидан мамнунлик бағишлайдиган ҳам шогирдларининг камолидир.

У дастлаб мактабда ўқувчилик даврида акаси Озод Тожимуродовга эргашиб спорт мураббийи Норбой Сафарбоевнинг машқларига шунчаки қатнашган бўлса-да, машқ жараёнида жуда қизиқиб қолди, курашда енгиш учун фақат куч етарли бўлмаслигини англади, ақл-идрок билан услубларни ўрганиб, зарур ҳолда маҳорат билан қўллашга интилди. Ҳадемай туман, Қорақалпоғистон миқёсидаги мусобақаларда ўз вазн тоифасида ғолиб бўлиб, элга танилди. 1976 йилда "Пахтакор” кўнгилли қишлоқ спорт жамияти ташкиллаштирган мусобақада Ўзбекистон ғолиби бўлди.

- Спорт – фидойилик дегани, - ишонч билан сўзлайди Чоршам Тожимуродов. – Оддий мисол: ўрта мактабни тугатишимиздан сал олдин, 1977 йил кўкламда Наманганда бўлиб ўтадиган мактаб ўқувчиларининг спартакиадасига йўлланма олган эдим. Мусобақадан ҳафта олдин Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларида бўлдик. Тренер Соколов қўлида машқ қилдик. У жуда талабчан одам эди, бир услубни кўнгли тўлмагунча қайта-қайта машқ қилдирарди. Чарчаб кетганимиз шунчалик эдики, манғитлик яна бир полвон Муродбой Аннаев (худо раҳмат қилсин!) овқатни кўпроқ еб қўйиб вазни ортиброқ кетибди. Поездда Наманганга йўл олдик. Шунда Муродбой бир сутка овқат емай, сув ичмай чидаб, керакли вазнда курашга даврага тушиб, барча рақибларини енгди. Ўйлаб кўринг-а, Муродбойнинг кўнглида енгишга интилиши, орияти, ёруғ юз билан Манғитга қайтиш нияти бўлмаганида оч-наҳор йўл босиб бориб, даврага тушиб ғолиб бўлаолармиди?

Бундай воқеалар ҳар бир спортчининг ҳаётида кўплаб учрайди.

Мендан кўпчилик қандай қилиб ўқувчи вақтингиздаёқ бир неча бор Ўзбекистон ғолиби бўлгансиз? – дея сўрашади. Мен доим енгишга ҳаракат қилганман, енгилмаслик учун маҳоратимни оширишга интилганман, деб жавоб бераман.

Ҳа, Чоршам Тожимуродов доим енгилмасликка интилди. Бу ҳаракатлари уни элга Чоршам полвон қилиб танитди.

1982 йилда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтини жисмоний тарбия ўқитувчиси ва кураш бўйича тренер мутахассислиги бўйича тугатди. Фаолиятини "Пахтакор” қишлоқ кўнгилли спорт жамиятида тренерликдан бошлаган. Кейинчалик 16-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи, 1985 йилдан туман касаба уюшмалари спорт жамияти раиси бўлди. 1996 йилдан ҳозиргача 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида кураш, курашнинг самбо, дзю-до турлари бўйича тренер, мактаб директори вазифаларида ишлаб келаяпти. Бу йиллар орасида Қорақалпоғистон, Ўзбекистон миқёсида ўтказилган қатор мусобақалар совриндори бўлди. Шу билан бир қаторда туманимиз спортини юксалтириш йўлида тинимсиз меҳнат қилди. Унинг елиб-югуришлари натижасида 1988 йилда Манғит шаҳрида кураш спорти учун ихтисослашган спорт зали ва маъмурий бино ишга туширилди.

Чоршам Тожимуродов ўзи устозлари Норбой Сафарбоев ва Шомурод полвон Машариповлардан, олийгоҳдаги ўқитувчиларидан ўрганган кураш сирларини болаларга ўргатиб, кўплаб номдор полвонларни тарбиялаб вояга етказди.Улар айни кунда туманимиз номини бутун дунёга ёйишмоқда, жаҳон чемпионлари, Европа чемпиони бўлиш бахтига эришганлари бор. 6 нафари спорт устаси, 30 нафардан зиёди спорт усталигига номзод, кўплаб оммавий разрядли спортчиларни тарбиялаб, камолга етказди.

Курашдаги энг муҳим нарса - полвонлар ҳаракатининг одилона баҳоланишидир. Тажрибали мураббий ўзи ҳакамлик қилган давраларда бунга қатъий амал қилади. Шу боисдан ҳам 2003 йил Ат-Термизий хотирасига бағишлаб ўтказилган халқаро турнирда унга "Халқаро тоифадаги ҳакам” унвони берилди. Кураш жараёнида курашнинг ҳалоллик, покликка йўғрилган анъаналарига содиқлиги учун кўплаб халқаро мусобақаларда ҳакамликка таклиф этилди. Тверь шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон биринчилигида, мамлакатимизда ўтказилаётган кўплаб халқаро мусобақаларда, мамлакатимиз Президенти соврини учун ўтказилган халқаро турнирларда одилона ҳакамлик қилиб, ҳурмат-эътибор қозонди. У Қорақалпоғистон Республикаси кураш бўйича ҳакамлар ҳайъати раиси ҳамдир.

У буларнинг барига курашга бўлган меҳри, туманимиз, республикамиз спорт шарафини юқори кўтаришга бўлган интилиши туфайли эришди. Шогирдларининг ҳар бир ютуғи – уничексиз қувончга белайди, кўнглини фахру ифтихорга тўлдиради.

Боласи учун югуриб-елиб яшайдиган, боласининг ютуқларидан қувониб, кўнгли осмон қадар юксаладиган, борини боласининг камолига сарфлайдиган ота-оналар кўп. Мен шогирдлари учун ҳам елиб-югурадиган, мусобақаларга юбориш харажатларига қийналиб қолган ота-оналарга ўз чўнтагидан ёрдам берадиган, шогирди Ўзбекистон чемпиони бўлганини қўй сўйиб нишонлаган бир мураббийни ҳам биламан. У – Чоршам Тожимуродов.

Чоршам аканинг турмуш ўртоғи ҳам, уч нафар қизлари ҳам ўқитувчи. Бири-бирини тушунадиган, ҳурмат қиладиган, маҳаллада тўй-маърака бўлса, энг олдин енг шимариб хизматга чиқадиган, ҳамма ҳавас қиладиган намунали оила. Уларга касб байрамингиз қутлуғ бўлсин, бундан-да юксак шарафларга эришаверинг, дегимиз келади.

Ойгул РАЖАБОВА.

Суратда: Чоршам Тожимуродов шогирдлари билан машғулот пайтида.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019