Жамият
👁 169
“БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ” МАВЗУСИДА РАСМЛАР КЎРГАЗМАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан барча ҳудудларда кенг миқёсдаги тадбирлар ўтказилмоқда.
Шу йил 1 июнь куни 1-сонли мактабда “Болаларни беринг дунёни” мавзусида расмлар кўргазмаси ўтказилди. Кўргазмада 2-8-синфлар ўқувчиларининг турли мавзуларда чизган расмлари қўйилди. Ўқувчилар ўз расмларида Ватан, табиат, натюрморт, севимли эртак қаҳрамонлари ва бошқаларни ўзига хос ранг тасвирлар орқали ифодалашган. Ҳар бир ўқувчи расмларни чизишда ранглардан тўғри фойдаланишга ҳаракат қилган.

Кўргазмага ташриф буюрган мактаб директори, ўқитувчилари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари катта таассуротлар билан қайтишди.

Сарвар Нуруллаев,
1-сонли мактабнинг тасвирий санъат фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶