14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 17:26
Фан ва таълим 👁 392

БОЛАЖОНЛАРНИНГ ЯЙРАБ ЎСИШЛАРИ УЧУН БАРЧА ШАРОИТЛАР МУҲАЙЁ

БОЛАЖОНЛАРНИНГ ЯЙРАБ ЎСИШЛАРИ УЧУН БАРЧА ШАРОИТЛАР МУҲАЙЁ

Амударё туманидаги  22-сонли Мактабгача таълим ташкилоти 2018 йилда “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилиб,  2021 йилда фойдаланишга топширилди.
Лойиҳа бўйича 60 нафар болага мўлжалланган. МТТнинг  мактабгача тайёрлов гуруҳида 30 нафар, ўрта гуруҳда 30 нафар, жами 60 нафар кичкинтой таълим-тарбия олмоқда. Болажонларга 8 нафар педагог ходим ва 6 нафар ёрдамчи тарбиячилар замон талаблари асосида таълим-тарбия беришмоқда.
Мактабгача тайёрлов гуруҳи тарбиячилари Янгилжон Машарипова ва МТТ услубчи тарбиячиси Дилфуза Юлдашевалар,  ўрта гуруҳ тарбиячилари Шаҳноз Қурбонбоева,  Гулнора Алломова ҳамда ёрдамчи тарбиячилар Феруза Ромонова,  Дилфуза Юлдашева,  Наргиз Эшимбетова,  Гулшод Қиличова,  Шоҳида Эшмуратова,  Муҳаббат Қурбонбоева ва Маҳфуза Бегмуратова, ёрдамчи тарбиячилар Гулнора Алломова,  Ёрқиной Худойбергановалар устоз-шогирд анъаналари асосида иш олиб боришмоқда. Улар ёш тарбиячиларга малака ошириш сабоқлари,  зарур услубий ёрдам бериш, иш жараёнида масъулиятли бўлиш кўникмаларини ва тезкор амалий ёрдамни тақдим этадилар.


МТТ ходимлари 2021-2022 йил учун Амударё тумани Мактабгача таълим бўлими томонидан муҳокама этилиб, ташкилотнинг педагогик кенгашида тасдиқланган режа асосида иш олиб боришади. 2021-2022 таълим-тарбия йили давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълимга оид Фармон ва фармойишлари,  Вазирлар Маҳкамаси ҳамда бошқарув органларининг Қарор ва буйруқларини рўйхатга олиш ва уларнинг ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Юқори ташкилотларнинг буйруқ ва бошқа ҳужжатлари МТТ ходимлари томонидан ўз вақтида расмийлаштирилиб, ижроси таъминланади. Режа ва тадбирлар ишлаб чиқилиб, ходимларга етказилади ва ҳар чоракда Мактабгача таълим бўлими ахборот бўлимига хисоботлар топширилади.
Йиллик режага киритилган педагогик кенгашлар, семинар ва очиқ машғулотлар ўз вақтида ўтказилади ва асосий вазифалар педагогик кенгашда семинарлар, маслаҳат мажлислари ҳамда ота-оналар йиғилишларида доимий равишда ўрганиб борилади.
Айни пайтда МТТда ёзги соғломлаштириш мавсумини мазмунли ўтказиш мақсадида режалаштирилган ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,  болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, табиий омиллардан кенг фойдаланиш ҳисобига болаларни соғломлаштириш ва жисмоний ривожлантиришга қаратилган тадбирлар тизимини амалга ошириш, ҳаво, қуёш, сув ванналаридан самарали фойданиш,  табиат қўйнида меҳнатни,  билиш фаолияти, турли хил таълимий ва ҳаракатли ўйинларни ташкил этиш, амалий кузатишлардан фойдаланиш ишлари олиб борилмоқда.


Мактабгача таълим ташкилотларида болаларни соғломлаштириш ва чиниқтириш ишларини ташкил этиш ёзги соғломлаштириш даври - июн-август ойларида амалга оширилади. Айнан ёз фаслида болаларнинг очиқ ҳавода кўпроқ сайр қилишлари, танасини чиниқтириш, ҳаракатда бўлиш ва саломатлигини мустаҳкамлаш учун мактабгача таълим ташкилотларида қулай ва зарурий шарт-шароитлар яратилади. Шу боис,  МТТ ходимлари ёзда мактабгача ёшдаги болалар билан ўтказиладиган барча тадбирларни енгиллаштириш,  қизиқарли ва ёрқин ўтишини таъминлаш,  чарчоқёзди машқлар, турли кўнгилочар тадбирларни мунтазам уюштириш,  кичик сайрларни ташкиллаштириш,  ижодий ва амалий ишларни биргаликда бажариш, сув муолажаларини ўринли қўллаш ва алоҳида белгиланган кун тартибига қатъий амал қилишади. Ёз фаслида йил давомида олиб борилган ривожлантириш марказлари ва умумий гуруҳлардаги таъ лимий-тарбиявий фаолият давом эттирилади,  яъни даврга мос берилган ой ва лиалталар мавзулари асосида ҳар куни таълимий фаолият ташкил этилади. Бунда кичик ёшдаги болаларнинг ривожлантириш марказлари - қуриш-ясаш ва математика; сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш; тил ва нутқ; фан ва табиат; санъатдаги эркин фаолиятлари ҳамда умумий гуруҳ (фронтал)ларда мусиқа, нутқ ўстириш,  жисмоний тарбия, бадиий адабиёт, элементар математика, иккинчи тилни ўрганиш машғулотлари олиб борилади.


Айни пайтда МТТда қисқа муддатли 4 та гуруҳ “Илк қадам” дастури асосида фаолият юритмоқда. Унга кўра,  устоз-шогирдлик анъанаси асосида таълим-тарбия ишлари олиб борилади.
Гуруҳларда таълим самарадорлигини ошириш ишлари кучайтирилган тартибда амалга оширилади ва МТТ мудири раҳбарлигида тарбиячилар томонидан дастурга кирган барча фаолиятлар учун кўргазмали қуроллар тайёрланган. Қисқа гуруҳларда 2 та тарбиячи,  2 нафар ёрдамчи тарбиячи фаолият кўрсатади. 1-2-қисқа гуруҳ тарбиячиси Маҳфуза Бегмуратова ва ёрдамчи тарбиячи Маъмура Дўсчанова лар ва 2-3-гуруҳ тарбиячиси Мунира Ўразметова ва ёрдамчи тарбиячи Саида Ортиқбоевалар боланинг индивидуал эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантиришга оид талаблар ҳамда Давлат ўқув-тарбия дастури асосида унинг ҳар томонлама баркамол ва етук ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратилган хоналарда машғулотлар олиб боришади.


МТТда тарбиячи-педагоглар,  бола саломатлигини мустаҳкамлаш, унинг ҳаракатланиш эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда иш юритишади.
Шуни алоҳида эътироф этиш керакки,  МТТ моддий-техника базасини яхшилаш ва мустаҳкамлаш мақсадида ҳовлидаги майдончаларга турли гул кўчатлари экиб,  ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ердан унумли фойдаланиш мақсадида мевали дарахтлар тагига ош кўклар уруғи сепилди. Кўринарли жойга ташкилот пешлавҳаси,  ташкилот фаолиятини ёритувчи баннерлар илиб қўйилган. Мевали ва манзарали дарахтларга  шакл берилиб,  ободонлаштириш ишлари амалга оширилганлиги боис,  МТТ ҳудуди янада файзли,  кўркам қиёфа касб этган. Бу эса болажонларнинг табиатдан баҳра олиб,  яйраб ўсишларида энг муҳим омилдир.

Нилуфар ЮСУПОВА, 

22-сонли МТТ мудираси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019