01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 18:21
Жамият 👁 360

“ЮСУФ ЭШОН БОБО” ЖОМЪЕ МАСЖИДИДА 25 НАФАР АМУДАРЁЛИКНИ ҲАЖ САФАРИГА ЖЎНАТИШ МАРОСИМИ ЎТКАЗИЛДИ

“ЮСУФ ЭШОН БОБО” ЖОМЪЕ МАСЖИДИДА 25 НАФАР АМУДАРЁЛИКНИ ҲАЖ САФАРИГА ЖЎНАТИШ МАРОСИМИ ЎТКАЗИЛДИ

Ер юзининг барча қитъаларидаги мусулмонлар шу муқаддас ойда Ҳаж зиёратига бориб, Ислом динидаги бешинчи аркон амалларини адо этишади. Дарҳақиқат, муборак сафарга бориш, табаррук Каъбатуллоҳни тавоф қилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг нияти, орзусидир.

 Бутун дунёга ташвиш келтирган коронавирус пандемияси сабабли Ҳаж зиёратига бориш маълум муддатга тўхтаб қолган эди, жорий йилдан яна улуғ сафарга йўллар очилди.

Шу йил 24 июнь куни Манғит шаҳрида жойлашган “Юсуф Эшон бобо” жомъе масжидида ҳамюртларимизни муборак Ҳаж сафарга жўнатиш билан боғлиқ кузатув маросими бўлиб ўтди.

Унда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман ҳокимлиги масъуллари, шунингдек, зиёратчилар ва уларнинг яқинлари иштирок этишди.

Ҳаяжонли дамларда Яратганнинг байти сари йўл олаётган, орзулари ушалган ҳамюртларимиз эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишни сўраб, хайрли дуолар қилишган бўлса, кузатишга чиққан яқинлари Каъбатуллоҳга бориш уларга ҳам насиб этишини дилларига тугишди.

Таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги натижасида минглаб ватандошларимиз ўз фарзларини эмин-эркин бажариш бахтига эришмоқда. Бу борада уларга давлатимиз томонидан жуда катта амалий ёрдам кўрсатилмоқда, қулай шароит яратиб берилмоқда.

Квоталар пандемиядан аввалгига қараганда қарийб 4 минг нафар, яъни 52 фоизга кўпайди. Албатта, Ўзбекистон аҳолисига берилган имкониятлар, инсон қадрини улуғлашга қаратилган изчил сиёсатнинг ёрқин самараси бўлди.

Айтиш керакки, Ҳаж фарзини адо этиш учун ҳаж сафарига отланишнинг ўз тартиб-қоидалари бор. Бу борада 2017 йилда Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича тегишли қарори қабул қилинган эди.

Унга кўра, туманимизда ҳам Ҳаж сафарига отланишни ният қилган фуқароларнинг номзодларини саралаб олиш учун маҳалларда ишчи гуруҳлар тузилди. Бу йилги Ҳаж мавсуми арафасида бу бўйича тузилган ишчи гуруҳлар томонидан 25 нафар зиёратчилар номзоди саралаб олиниб, туман ишчи гуруҳига тақдим этилди. Туман ишчи гуруҳи томонидан ҳар бир номзод билан белгиланган тартиб-қоидалар асосида суҳбат ўтказилганидан сўнг, улар ҳаж сафарига юборишга тавсия этилди.

“Юсуф Эшон бобо” жомъе масжидида бўлиб ўтган кузатиш маросимида бўлғуси ҳожиларга зиёрат давомида Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар хизмат кўрсатиб, тажрибали ишчи гуруҳ ва малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилиши ва бошқалар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Маълум қилинишича, зиёратчилар Мадина шаҳрида «Масжиди Набавий»дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли «Зам-зам Пуллман» ва «Краун Плаза» меҳмонхоналарида, Макка шаҳрида эса «Аброж ал-Ҳидоя» меҳмонхонасида истиқомат қилади. Зиёратчилар меҳмонхонадан ташқари, Мино-Муздалифа-Арафот манзилларида ҳам уч маҳал иссиқ овқат ҳамда бепул тиббий хизмат билан таъминланади.

Бўлғуси ҳожи бобо ва ҳожи оналарга эсон-омон Аллоҳ йўлидаги фарзларини адо этиб қайтишларини, зиёратлари қабул бўлишини тилаб қоламиз.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026