28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 15:27
Қишлоқ хўжалиги 👁 280

Фидойи меҳнати билан эл-юрт назарига тушган фермер

Фидойи меҳнати билан эл-юрт назарига тушган фермер

Амударё туманининг Холимбег овулида фидойи меҳнати билан эл-юрт назарига тушган фермерлар талайгина. Ҳам халқ эҳтиёжи, ҳам маҳалладошлари эҳтиёжи учун зарур бўлган кундалик озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, ички бозордан ташқари, қўшни туманлар бозорларини сархил маҳсулотлар билан таъминлашда ҳудуддаги кўптармоқли фермер хўжаликларининг ҳиссаси катта.

Овулдаги “Ражаб-Жапақ” фермер хўжалигига Қуролбой Жапақов раҳбарлик қилади. Хўжалик ерларининг асосий қисмига, яъни 23 гектарига пахта экилиб, ҳар йили шартномавий режалар ошириб адо этилади. Бундан ташқари, 11 гектар майдондаги кузги буғдой, 8 гектар мевазор боғ ҳам хўжаликнинг ҳақиқий зироатчилик фабрикасига айланган.

Жорий деҳқончилик йилида 11 гектар ердаги кузги буғдойдан 28 тонна ҳосил олинди. Шартномавий режадан ташқари етиштирилган 15 тонна буғдой фермер хўжалиги омборига тўкилди ва пудратчи деҳқонлар ҳам мўл-кўл ғалла ҳосилидан баҳраманд бўлишди. Пахтачилик, ғаллачилик ва боғдорчилик йўналишларини юқори даромадли соҳага айлантиришда 44 нафар пудратчи деҳқонларнинг хизматлари катта.

Хўжалик ҳудудидаги экинларни агротехника қоидаларига мувофиқ парваришлаш, вақтида суғориш, озиқлантириш ишлари меъёрида олиб борилгани учун фермер хўжалигида деҳқончилик ишларини юритишда умуман муаммо йўқ. Қолаверса, хўжалик ихтиёридаги техника воситаларидан самарали фойдаланиш орқали экинлар парваришини юқори сифатда амалга оширишга эришилмоқда.

Айни пайтда фермер хўжалиги тасарруфида 2 та Т-28, 2 та ТТЗ, 1 та МТЗ-80 русумли тракторлар мавжуд. Шу боис, ерларни ҳайдаш, ғўза қатор ораларига ишлов бериш, етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олиш ва омборларга ташиш каби ишларда қийинчилик йўқ ҳисоби.

Фермер хўжалиги пудратчи деҳқонлари жорий йилги кузги буғдойдан бўшаган ерларга такрорий экин экиб, юқори ҳосил етиштиришнинг ҳам ҳадисини олишган. Буғдойдан бўшаган ерларга экилган 1 гектар мош, 1 гектар соя экинлари аллақачон униб чиқиб, дастлабки агротехник тадбирлар бошлаб юборилди. Шунингдек, буғдой ҳосилидан бўшаган ерларнинг 2 гектарига сабзи, яна 1 гектар пиёз экиш учун тайёрлаб қўйилди. 23 гектар ердаги ғўза ниҳоллари баравж ривожланиб, биринчи сувдан кейин соғлом ҳосил нишоналари сони кун сайин ортмоқда.

Хўжаликнинг боғдорчилик тармоғи ҳам йил сайин сердаромад соҳага айланиб бораётганидан пудратчи деҳқонлар мамнун. 2017 йилда ташкил этилган 8 гектарлик боғда Ўзбекистон иқлимига мос 8 минг тупдан зиёд энг сара мевали дарахтлар мавжуд. Уч йилдан бери ўз ҳосилини бера бошлаган мевазор боғнинг ўзидан ҳар гектар ҳисобига 8 млн. сўмдан, йилига 64 млн. сўм даромад олаётганидан нафақат эл-у юрт ва фермер хўжалиги раиси Қуролбой Жапақов, балки хўжалик ишчилари ҳам бирдай манфаатдор.

Айни кунларда “Ражаб-Жапақ” фермер хўжалиги далаларида ғўза ниҳолларини қондириб суғориш, такрорий экинларни бегона ўтлардан тозалаш, минерал ва маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириш каби агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда. Ғўза парвариши билан бирга экинлар парвариши ҳам сифатли амалга оширилмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026