16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 03:22
Жамият 👁 276

АЁҚЧИ ОБОД МАҲАЛЛАГА АЙЛАНМОҚДА

АЁҚЧИ ОБОД МАҲАЛЛАГА АЙЛАНМОҚДА

Улуғ ишлар дебочаси

Ватанимиз ўз мустақиллигини қўлга киритиб, ўзи белгилаган тараққиёт йўлидан оғишмай қадам ташлаб келаётганига 31 йил тўлмоқда. Истиқлол халқимизга ўз юртига бекликни,  муносиб ҳаёт кечириш имконини, ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлишни, қадр-қимматини англаб, ҳаётидан рози бўлиб яшаш имконини берди, меҳр-оқибат, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик, миллий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдирига дахлдорлик юракларимиздан теран жой олди. Айни кунларда туманимизнинг қай бир ҳудудига борманг, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошира бориш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, ижтимоий инфратузилма объектларини кўпайтириш, йўл-транспорт хизматини яхшилаш, қисқаси, фуқароларнинг турмуши обод, фаровон бўлиши  учун амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўласиз. Бу борада “Обод қишлоқ” дастури улуғ ишлар дебочаси бўлмоқда, дейиш мумкин.

Ушбу дастурнинг жорий йилги режасига киритилган “Аёқчи” маҳалласи шу кунларда чинакам бунёдкорлик, янгиланишларга юз тутмоқда.

Дастурга мувофиқ маҳаллада 11 миллиард 500 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Аввало шуни таъкидлаш жоизки, маҳаллада 825 та хонадонда 1128 та оила 76 та кўчаларда, асосан якка тартибдаги  ҳовлиларда истиқомат қилишади.

Туркманистон давлати билан чегарадош ҳудудда жойлашган маҳалла жорий йилда ҳудуднинг йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш ва шу асосда аҳолининг фаровонлигини ҳамда турмуш даражасини юксалтириш мақсадида “Обод қишлоқ” дастурига киритилгани аҳолининг айни кўнглидаги орзуларига ҳамоҳанг бўлди.

Асосан қорақалпоқ, ўзбек, қозоқ, туркман, рус, татар каби турли миллат вакиллари бир оила фарзандларидай аҳил, иноқ, томирлари чатишиб, қуда-анда, қариндош бўлиб яшаётган маҳалла аҳолиси ҳаёти ўзига хос, барча фуқаролар ҳам юртимизда амалга оширилаётган улуғвор ўзгаришларга ҳамоҳанг тарзда ўзларининг меҳнатлари билан  ўз  турмушини обод этишга интилмоқда. Уларнинг 164 нафари турли корхона-ташкилотларда ишлашади,18 нафари  тадбиркорлик билан, 14 нафари касаначилик, 7 нафари савдо-сотиқ, 14 нафари  чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик билан, 28 нафари тадбиркорликнинг турли соҳалари билан, 174 нафари мавсумий ишлар билан банд бўлса, 25 нафари ўз-ўзини банд қилиб, оиласига даромад келтирмоқда.

Маҳалладаги ҳар бир хонадон томорқа ерига, чорвасига эга ва барча оилалар ҳам ўзларининг эҳтиёжига яраша сабзавотларни ўзлари етиштириб, ортганини бозорда ҳам сотиб, қўшимча даромад оладилар.

Тўртта аҳоли пунктидаги 76 та кўчаларда  истиқомат қилаётган аёқчиликлар ҳаётига “Обод қишлоқ” дастури доирасидаги амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ўзгача файз бахш этишига шубҳа йўқ.

Ободлик йўлидаги бунёдкорликлар

Маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилганидан, яъни 2013 йилдан бери мослаштирилган бинода фаолият юритиб келди. Ҳатто деворлари ҳам тўзиб, кўримсиз ҳолга келиб қолган, хоналари тор бинода ишлаш ходимларга анча ўнғайсиз эди. “Обод қишлоқ” дастури доирасида маҳалла фуқаролар йиғини учун маъмурий бино қурилиши режалаштирилгани йиғин ходимларинигина эмас, барча аҳолини қувонтирди. Ахир маҳалла идораси биноси кўркам, чиройли бўлса, шу элнинг фахри бўлади-да!

Айни кунда маъмурий бино қурилишини “Талабшан қурилисши” МЧЖ қурувчилари амалга оширишаяпти. Қурилиш ишларига асосан ҳудуднинг ишсиз ёшлари жалб этилганлиги яна бир қувончли ҳолат. 350 миллион сўмдан зиёд маблағ эвазига қурилаётган бинога  пойдевор қуйиш ишлари поёнига етказилиб, девори кўтарилаяпти. Ғишт тераётган йигитларнинг қўли-қўлига тегмай ишлаётганидан қурилиш қисқа муддатларда якунланишини ҳис қилиш қийин эмас.

Ҳудудда фаолият кўрсатаётган 69-сонли мактаб реконструкция қилиниб, қўшимча бино қурилиши режага  киритилгани маҳалла ўқувчи-ёшлари учун давлатимиз ғамхўрлигининг чинакам ифодаси бўлди, десак адашмаган бўламиз. Боиси аҳоли сони ўсиб боришига монанд ушбу мактабда шу кунга қадар имкониятидан зиёд ўқувчи таълим олиб келаётган, синфхоналар етишмас эди. Эндиликда мактабга қўшимча бино қурилиб фойдаланишга топширилиши билан бу муаммо ижобий ечимини топадиган бўлди. Бунинг учун 104 кун муддат белгиланган ва 2 миллиард 300 млн. сўмдан зиёд маблағ ажратилган. Пудратчи ташкилот “Амударё махсус қурилиш” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари ушбу объектни ўз муддатида қуриб, фойдаланишга топширишга интилишмоқда. Ҳозирги кунда эса асосий бинони ички-ташқи пардозлаш, қўшимча бино деворига ғишт териш ишлари қизғин давом этмоқда.

Маҳаллада булардан ташқари 4,54 километрлик ички йўлларни таъмирлаш, шундан 1 километрдан зиёдига бетон қоплама ётқизиш, шунингдек, қолганларига тупроқ ва тош ётқизиш, жорий таъмирлаш ишлари ҳам режалаштирилган. 2 та сув тозалаш иншооти қурилиши, 1,2 километр пиёдалар йўлакчаси қурилиши, электр таъминотини яхшилаш мақсадида 2,6 километрлик линия тортиш ва 1 та янги трансформатор ўрнатиш, 33 дона тунги ёритгичлар ўрнатиш, 2 километрлик алоқа тармоғини тортиш, 4 та чиқинди контейнерларини ўрнатиш, 7 та тадбиркорлик объектларини қуриш, аҳолининг 60 та уй-жойларини таъмирлаш ҳам йил охиригача амалга оширилади.

Барака – меҳнатдан

Маҳаллада тадбиркор Жасур Махсадбоевни ҳамма ишчан, ишнинг кўзини биладиган инсон сифатида эътироф  этишади. У 2019 йил “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича имтиёзли кредит олиб, савдо дўкони фаолиятини йўлга қўйган эди. Кейинчалик дўкон биносини кенгайтириб, нон, нон маҳсулотлари пишириш цехини ҳам ташкил этди. Фаолиятидан тушган даромади ҳисобидан нон пишириш цехига яна битта печка сотиб олиб, фақат буханка нон эмас, оби нон, чўрак, патир, сомсалар ҳам пиширишни бошлашди. Жорий йилда “Шамшодбек ва Гўзалой” номли ушбу корхонада мижозлар эҳтиёжига кўра учинчи  печ маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Беҳзод Ўринбоевнинг бевосита кўмаги билан кредитга харид қилинди ва тўй-маросимлар учун буюртма асосида турли нонлар, сомсалар, пишириқлар пишириш йўлга қўйилди. 4 та иш ўрни ташкил этилган “Шамшодбек ва Гўзалой” МЧЖга қарашли пахта тозалаш цехи ҳам бор. Мазкур цехда икки иш ўрни яратилган.

Жамият раиси Жасур Махсадбоев оила аъзолари меҳнат қилаётган жамиятга қарашли цехлардаги иш маромидан, даромадидан кўнгли тўлса-да, тиниб-тинчиб ўтиришни ўзига эп кўрмайдиганлар тоифасидан экан. У мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, 300 млн. сўмлик замонавий, қулай ва ихчам ғишт заводи технологияларини  харид қилаяпти. Яқин кунларда аёқчиликлар қурилиш учун ғиштни олисдан ташиб келтириб, овора бўлмасдан ўз ҳудудларида, ҳамқишлоғи Жасур Махсадбоевдан сотиб олиш имконига эга бўладилар.

– Ҳамма гап меҳнатда, –дейди у камтарлик билан. – Машаққатдан қочмаган, меҳнат қилган одам ниятига етаверади, иши баракали бўлаверади.

Нон пишириш цехида унинг оила аъзоларининг ишини бир зум кузатиб турган киши бу гапларнинг исботини кўргандай бўлади. Ахир нон, нон маҳсулотлари тайёрлаш жараёнидаги барча босқичлар ўз муддатларида, сифатли бажарилсагина маҳсулот тотли, харидоргир бўлади.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Оллаёр Қаландаров, ҳоким ёрдамчиси Беҳзод Ўринбоев, хотин-қизлар фаоли Нигора Полвонова, ёшлар етакчиси Зафаржон Ўрозметовларнинг ҳамжиҳатликда ҳудудда аҳолининг тинч-осойишта, фаровон яшашига эришиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига манзилли кўмак бериш, янги иш ўринларини яратиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, бандлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ўзининг ижобий самараларини бераётир. Шу ўринда кичкинагина маҳаллада турли олийгоҳларда таълим олаётган 70 нафар талабалар борлигини ҳам тилга олгимиз келади.

Шундай оила бор...

Маҳаллада яшаш тарзи, фарзанд тарбиялаш, азалий қадриятларимиз, урф-одатларимизни эъзозлаш ва ўзбекона тутумларга амал қилиш борасида кўпчиликка ибрат бўлгулик оилалар кўп. Меҳр нури кўчасида истиқомат қилувчи Отамурод ака Болтаев ва аҳли аёли Раъно опаларнинг оиласи ана шуларнинг бири. Аслида ушбу кўчага кириб келишингиз билан йўлнинг ҳар иккала тарафидаги ҳовлилар атрофидаги тозалик, орасталик, дид билан экилган мевали, манзарали  дарахтлар, анвойи гуллар кўнглингизда ажиб бир ҳавас уйғотиб, гўзалликка, нафосатга ошуфталик жўш уради. Беихтиёр инсон барча яхшиликлар, эзгуликлар ижодкори эканлигига тан берасиз.

Яшиллик ўраб олган улкан ҳовлини Отамурод ака, Раъно опалар 1984 йилда қуриб кўчиб ўтишган экан.

– Ўшанда чор-атроф яйдоқ дала эди, – дея эслайди опа ўша вақтларни. Бироқ ҳовлисининг фасад қисми-ю томорқасида турли мевали дарахтлар кўкка бўй чўзиб турган ҳозирги кўринишига қараб бу сўзларни тасаввур қилиш қийин. Томорқадаги олма, нок, шафтоли каби мевали дарахтлар ҳосилини кўтаролмай, шохлари ларзон, узумларнинг меваси солланиб туришлари ерга меҳр берилса, саховатини  аямаслигини далиллаб тургандай туюлади одамга.

Бу манзарани кўриб ҳақиқий миришкор деҳқон одамлар оиласига келдик, деб ўйлагандик. Адашган эканмиз. Отамурод ака умр бўйи 69-сонли мактабда ўқитувчи, Раъно опа ҳудуддаги  мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи, мудира бўлиб ишлаган, уларнинг ҳаётда топган энг улкан бойликлари – уч қиз, бир ўғилнинг тўртови ҳам, келини ҳам ўқитувчи – отасининг издошлари экан.

Ҳозирги кунда ўғил, қизлар барчаси оилали, фарзандли бўлиб, ўзларидан тинган. Отамурод ака, Раъно опалар шу даражага етганларида ҳам неваралар парвариши,  томорқа ишларида фарзандларига йўлбошчи.

– Ҳар йили шу томорқамиздан 15 млн. сўмдан зиёд даромад оламиз. Йил ўн икки ой рўзғорга ўзимиз етиштирган сабзавотларни ишлатамиз. Яна 9 сотих қўшимча томорқа еримиз ҳам бор. У ерга ўтган йили 40 туп ҳосилдор навли шафтоли кўчатларини экдим. Ҳозир яхши ривожланаяпти. Келгуси йил ҳосилга киради, – дейди Отамурод ака. – Энг муҳими – фарзандларимиз ҳаётда ўз ўринларини топишди, оилалари тинч. Энди бор билимларимизни, тарбиямизни 8 нафар невараларимизга бераяпмиз.

Уларнинг оиласида бўлган киши ўзаро аҳилликка, катта-ю кичикнинг меҳнатсеварлигига ва ана шундай саъй-ҳаракатлардан бунёдга келган ободлик, фаровонликка ҳавас қилиши тайин.

Донишмандлар оилани ҳам дорилфунунга қиёслашади. Ҳа оила – улуғ дорилфунун, унда ота-она устоз, фарзандлар – толиби илмдирлар. Уларга нурли келажак ярата олган, ҳалол меҳнатга ўргата олганлар Отамурод ака, Раъно опалар каби ўз умрларидан мамнун бўлиб яшайдилар. Ана шундай саодатли манзилларга етмоқ барча ота-оналарга насиб этишини тилаймиз.

Бугун мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорликлар, янгиланишлар одамларнинг бахтиёр, фаровон ва ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашига, инсон қадрини юксалтиришга қаратилганлигини барча теран англамоқда. Зеро “Янги Ўзбекистонда эл азиз – инсон азиз” деган эзгу ғоя буни яққол ифодалайди.

Янгиланаётган Ўзбекистонимизнинг кичик бир бўлаги – Аёқчи маҳалласи аҳолиси ҳам буни ўз ҳаётларида ҳис қилмоқда, истиқлол берган бундай дориломон кунлар мангу бўлмоғини тилаб яшамоқда.

 

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019