14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 16:10
Сиёсат 👁 335

Олий Мажлис Сенатининг 32-ялпи мажлисида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Олий Мажлис Сенатининг 32-ялпи мажлисида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Жамият тараққиёти, мамлакат ривожи қонун устуворлиги билан кафолатланади. Ҳар қандай шароитда, ҳар қандай вазиятда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, ёш авлод тарълим-тарбиясига янада жиддий эътибор қаратиш муҳим вазифалардан саналади.

Олий Мажлис Сенатининг жорий йил 13 сентябр куни бўлиб ўтган ўттиз иккинчи ялпи мажлисида ушбу йўналишларнинг ҳуқуқий асосини такомиллаштиришга оид бир қатор масалалар сенаторлар томонидан атрофлича кўриб чиқилиб, қизғин муҳокама этилган эди. Ялпи мажлисда сенаторлар томонидан 13 та масала, шу жумладан 5 та қонун муҳокама этилди.

22 сентябрь куни Амударё тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида Сенатнинг ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар, муҳокама қилинган қонун лойиҳаларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, сенатор Батир Матмуратов, туман ҳокими ўринбосари Гўзал Сабурова, тумандан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев очди ва олиб борди.

Дастлаб сенатор Батир Матмуратов 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Саммит давомида Муҳтарам Президентимиз томонидан билдирилган таклифлар, давлат раҳбаралари билан олиб борилган музокаралар ҳамда муҳим стратегик аҳамиятга эга шартномаларнинг имзоланиши мамлакатимиз тараққиётида ниҳоятда муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Шундан сўнг сенатор ялпи мажлис давомида кўриб чиқилган қонун ҳужжатлари юзасидан маъруза қилди.

Йиғилишда “Электрон тижорат тўғрисида”ги ва “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Қонун лойиҳаларининг мазмун-моҳияти юзасидан туман Давлат хизматлари маркази мутахассиси Бобур Қадамовнинг маърузаси тингланди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда сўнгги 5 йилда электрон тижорат соҳасида ялпи ишлаб чиқариш ҳажми 48 баробарга ошиб, 1,1 трлн. сўмни ташкил қилмоқда. Лекин, “Электрон тижорат тўғрисида”ги 2015 йилда қабул қилинган амалдаги Қонун ишлаб чиқилган даврда бу имкониятлар етарли даражада ривожланмаган эди.

Янги таҳрирдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонун “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсадлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, унда электрон шартномаларни тузишнинг аниқ тартиби белгиланмоқда.

Жумладан, электрон ҳужжатларнинг юридик кучи, офертага қўйиладиган талаблар, электрон ҳужжатларни сақлаш хусусиятлари, электрон битимни амалга ошириш тартиби ҳамда электрон шартномаларни тузиш шартлари ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Қонун лойиҳаси сенаторлар томонидан маъқулланган.

Шунингдек, йиғилишда “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси бўйича ҳам кенг тарзда тушинтиришлар берилди.

Айтиш керакки, йил сайин интернет тармоқлари орқали масофадан, яъни онлайн хизматлар кўрсатиш ривожланяпти. Айниқса, жисмоний ва юридик шахслар томонидан электрон ҳужжат айланиши ортиб бораётгани туфайли электрон рақамли имзодан фойдаланиш оммалашди. “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Қонун 2003 йилда қабул қилинган бўлса ҳам, тобора ривожланиб бораётган ахборот асрида мазкур қонунга қатор ўзгартиришлар киритиш кераклигини тақазо қилди ва қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилди. Мазкур Қонун лойиҳаси ҳам сенаторлар томонидан мақулланган.

Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамаладдин Юсупов кенг турда тушунтириш бериб ўтди.

Сир эмаски, охирги пайтларда электрон тўлов воситалари ёки масофавий хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланиб, ўзгалар мулкини талон-торож қилиш, фирибгарлик, ўғрилик жиноятлари кўп содир этилмоқда. Шу боисдан ушбу Қонун билан бундай турдаги жиноятлар учун жазо оғирлаштирилмоқда.

Эндиликда ахборот тизимларига ноқонуний кириб ва улардан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик жинояти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима тўланади. Ҳозир бу миқдор 100 дан 300 бараваригача эди. Ёки амалдаги нормага кўра ушбу жиноят учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган бўлса, эндиликда бу муддат 5 йилдан 8 йилгача этиб қатъий белгиланмоқда.

Йиғилишда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи Қадам Исмаилов таништирди.

Қонун билан 2023 йилнинг 1 январидан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробарига ошириш назарда тутиляпти.

Қонунчиликка киритилаётган ўзгартишга мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб фуқароларга пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун инобатга олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 бараваридан ортиқ бўлмаган, яъни 3 888 000 сўм миқдоридаги ўртача ойлик иш ҳақидан ҳисобга олиниши белгиланмоқда. Натижада 352 минг нафар фуқаронинг пенсия миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ўртача ойлик пенсия миқдори 400 минг сўмгача ошади.

Йиғилиш давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутасаддиларга мурожаат қилиб, тегишлича жавоблар олди.

Йиғилиш якунида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Санобар Хўжамуратова кун тартибида кўриб чиқилган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди ҳамда барча депутатларни қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва жамиятимиздаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий янгиликларни кенг аҳоли қатламига етказишда янада фаол бўлишга чақирди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019