01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 12:48
Жамият 👁 319

ЁРҚИН ИСТЕЪДОД СОҲИБАСИ

ЁРҚИН ИСТЕЪДОД СОҲИБАСИ

Истеъдод қачон уйғонади? Уни ўзимиз англаган кунимиз қалбимизда нелар кечади? Атрофимиздаги инсонларчи, улар кўз олдида камол топаётган истеъдод ғунчасини қандай қабул қилади? Агар самимият устун бўлса, истеъдоднинг бахти! Аксинча бўлса, бу истеъдод эгаси ўзингизми, бошқами... ёруғлик кўрмай сўнади ва қайта уйғонмоғи даргумон.

Аммо бизнинг мамлакатимизда ҳар қандай истеъдод эгаси, минг шукурки, самимият ва меҳр ардоғига мушарраф.

Тумандаги 35-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Барно Самандарова таҳририятга илк ижод намуналарини олиб келганида 5-синф ўқувчиси  эди. Ўз устида ишлашдан, ўқиб-ўрганишдан асло чарчамайдиган Барнохон аллақачон ўз тенгқурлари орасида иқтидорли ижодкор, жамоатчи ва ташкилотчи, ислоҳотчи ва билимдон ўқувчи, бир неча китобларнинг муаллифи – ўз услубига эга шоира сифатида танилди. Б.Самандарованинг “Илк парвозим”, “Меҳр”, “Фахримсан, Амударём”, "Қалб сўзи"  китоблари чоп этилиб, мухлислари китоб жавонларидан муносиб жой олган.

Б.Самандарова – мактабда аълочи, жамоатчи ўқувчи, қолаверса, Халқаро ЮНИСЕФ ташкилотининг U-Report лойиҳаси волонтёри, Қорақалпоғистон Республикаси “Қизлар овози” маданият ва санъат клуби координатори, “Жайхун илҳомлари” ННТ билан ҳамкорликдаги “Қалб туғёнлари” лойиҳаси ташкилотчиси сифатида ҳамиша фаол ҳаракатда.

Бугунги кунда бу ёш ижодкор қизнинг жўшқин овози, нафис шеърияти Амударё тумани, Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон сарҳадларидан ҳам ўтиб, баралла янграмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази ҳомийлигида чоп этилган Ўзбекистон ижодкор ёшларининг  “Ҳилол” тўпламининг 2-сони учта, 113-116-саҳифалари Барно Самандарованинг ижодига бағишланган. Шунингдек, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида, 2022 йилда Халқаро анталогия (“Международная анталогия”) сериясида чоп этилган “XXI век: Молодёжь нового Ўзбекистана” китобидан ҳам Барно Самандарованинг ижоди учун махсус саҳифалар ажратилиб, унинг шеърлари рус тилида чоп қилинган.

Ёш ва иқтидорли ижодкор учун 2022 йил яна бир қувончли воқеани ҳадя этди. Жорий йилнинг август ойида “Best Publication” Халқаро илмий тадқиқотлар маркази томонидан МДҲ давлатлари миқёсида ўтказилган “Ташаббускор ислоҳотчи” танловида қатнашиб, ғолиб бўлди ва танлов ташкилотчилари томонидан “Ташаббускор ислоҳотчи” кўкрак нишони ва "Ренессанс даври: илмий тадқиқотлар етакчиси" халқаро илмий-амалий танлови ва Халқаро конференцияда фаол иштироки учун мазкур танловнинг ҳам кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тиниб-тинчимас ижодкор қизнинг ҳар бир куни бир эзгу орзу йўлидаги интилиш, ёруғ ниятлар сари дадил қадамлар билан бошланади. Ижод, ўқиб-ўрганиш сари интилаверади. Ана шу интилишларда ватанпарварлик, халқпарварлик ғоялари ва Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлидаги гўзал орзулари ҳақида шижоат билан сўзлайверади. Ўз шеърлари, жўшқин туйғулари билан адабиёт давраларига тобора яқин бўлиб бораётган Барнохоннинг истеъдоди шаклланиши эса унинг ана шу эзгу хислатлари, меҳнаткашлиги ва самимийлиги, олдинга дадил интилишдан тўхтамаслигидан. Зеро, истеъдод ҳам, ёрқин орзулар ҳам эзгулик йўлидаги дадил интилиш ва сабр-матонатга йўғрилган меҳнат маҳсулидир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026