Адабиёт
👁 2,662
Сайловга келинг!
Кексамисиз, тенгқур ёки ёш,
Омад бўлсин сизларга йўлдош.
Эл бахтига бўлиб тилакдош –
Овоз беринг, сайловга келинг!
Бўлиб элга ҳамнафас, ҳамдам,
Бўлмайин деб бошқалардан кам,
Айни шу кун, шу кутилган дам –
Овоз беринг, сайловга келинг!
Бу манзилда топдикми макон,
Масъулият бизларга ҳар он,
Бош Қомусда берилган имкон –
Овоз беринг, сайловга келинг!
Буюк давлат бўлар бир куни,
Янги авлод қуражак уни,
Ўйлаб ёшлар келажагини –
Овоз беринг, сайловга келинг!
Тинч-тотувлик миллатлар аро,
Бўлсин дея шиор ўзаро.
Аҳд қилайлик яна бир бора –
Овоз беринг, сайловга келинг!
Аҳмад Нафасов,
Куюк кўпир овули.
(Фото - http://kun.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶