12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:26
Сиёсат 👁 412

Барча участка сайлов комиссиялари сайловга тайёр

Барча участка сайлов комиссиялари сайловга тайёр

Айни кунларда муҳим сиёсий тадбир – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик жараёни бутун мамлакатимиз бўйлаб якуний паллага кирган. Маълумки, Сайлов Кодексига мувофиқ ушбу муҳим сиёсий жараёнга камида олтмиш кун қолганида сайлов участкалари тузилади.  Амударё туманидаги участка сайлов комиссиялари ҳам қонунчиликда кўрсатилган муддатда шакллантирилиб, ўз фаолиятларини қонун талаблари асосида олиб бормоқда.

Маркази Амударё тумани Ихтисослаштирилган мактаби биносида жойлашган 93-сонли сайлов участкасида туманнинг Фаровон маҳалласида яшовчи 1392 нафар сайловчилар рўйхатга олинган. Бинода комиссияси раиси, ўринбосари, котиби ва аъзолари ҳамда сайловчилар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, комиссия аъзолари сайловни қонун талаблари асосида ўтказишга алоҳида масъулият билан ёндошмоқдалар.

Участка сайлов комиссияси учун махсус хоналар ажратилган бўлиб, ушбу хоналар ва овоз бериш хонаси белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозланган. Овоз бериш хонасида яширин овоз бериш учун етарли миқдорда кабиналар мавжуд бўлиб, сайлов бюллетенларини бериш учун жойлар ажратилган ҳамда сайлов қутилари ўрнатилган. Участка сайлов комиссияси жойлашган бино ҳамда овоз бериш хонаси Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг Давлат байроқлари, герблари, сайлов участкасининг тартиб рақами кўрсатилган пешлавҳа, металл шкаф, ёзув анжомлари билан таъминланган ва яширин овоз бериш кабиналари билан таъминланган.

Қолаверса, бинода жисмоний имконияти чекланган шахслар учун махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинаси, кўчма сайлов кабинаси, стационар сайлов қутиси, кўчма сайлов қутиси ва бошқа зарур жиҳозлар ҳам тахт қилиб қўйилган.

Участка сайлов комиссияси аъзолари участка бўйича сайловчиларнинг рўйхатини аниқлаш ва тасдиқлаш, фуқароларни сайловчилар рўйхати билан таништириш, рўйхатда йўл қўйилган хатолар ва ноаниқликлар тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш ҳамда кўриб чиқиш ва зарур ҳолларда рўйхатга тегишли ўзгартиришлар киритиш, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш ва овоз беришда иштирок этиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилардан тўлдирилган сайлов бюллетенларини қабул қилиб олиш, аҳолини сайлов куни ва овоз бериш жойи тўғрисида хабардор этиш каби вазифаларни ўз муддатларида бажармоқдалар.

Амударё тумани Маданият маркази биносида эса 88-сонли участка сайлов комиссияси жойлашган. Бинонинг кириш қисмида сайловчилар рўйхати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ва халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига депутатликка номзодлар рўйхати, уларнинг таржимаи ҳоллари, сиёсий партиялар ва номзодларнинг сайловолди дастурлари ҳамда бошқа зарур ахборотлар мавжуд бўлган баннерлар ва плакатлар осилган.

Бино зарур мебеллар, оргтехника воситалари, телефон, телевизор, Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими талабларига жавоб берувчи компьютер ва уларга керакли бўлган мосламалар, узлуксиз интернет алоқаси ҳамда ёнғинга қарши воситалар билан таъминланган. Бинода сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келадиган кузатувчилар учун алоҳида жойлар ажратилган.

Участка сайлов комиссиясининг сайлов бюллетенларини беришга масъул аъзолари учун ажратилган столларда сайловчилар фамилиясининг бош ҳарфлари кўрсатилган белгилар ўрнатилган. Тиббиёт хонаси бирламчи тиббий воситалар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур воситалар билан таъминланган.

Зарур ҳолларда участка сайлов комиссиясининг тўлиқ таркиби иштирокида йиғилишлар ўтказилиб, йиғилишларда сайловга тайёргарлик жараёни муҳокама қилиб борилмоқда ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Амударё туманидаги барча участка сайлов комиссиялари сайловга тайёргарлик ишларини якунлаб, сайлов кунида овоз бериш жараёнини қонун талаблари асосида ташкил қилиш масаласига бор эътиборини қаратган.

Шу ўринда барча сайловчиларни ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда сайловда қатнашиб, ўзлари муносиб деб билган партия ва номзодларга овоз беришга чақирамиз.

Ғ.Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026