12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:23
Сиёсат 👁 428

Туман сайлов комиссияси: сайловга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

Туман сайлов комиссияси: сайловга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

Айни кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга ўтказиладиган сайловларга тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирди. Амалдаги қонунчиликка кўра бу жараёнга Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий сайлов комиссиялари, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари ҳамда халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари, участка сайлов комиссиялари томонидан пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Амударё тумани сайлов комиссияси ҳам бу борада самарали фаолият олиб бормоқда. Туман сайлов комиссиясининг қарори билан бир мандатли сайлов округлари тузилиб, уларнинг чегаралари, сайловчилар сони тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. Белгиланган муддатларда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан зарур ҳужжатлар қабул қилиб олиниб, 125 нафар депутатликка номзодлар рўйхатга олинди ҳамда уларга гувоҳномалар берилди.

Комиссия аъзолари номзодларга ва сиёсий партияларга сайлов кампаниясида иштирок этиш учун тенг шароитларни яратган ҳолда сайловни моддий-техник жиҳатдан таъминлашга доир масалаларни ҳал қилишда фаоллик кўрсатмоқда.

Туман сайлов комиссияси туман ҳудудидаги сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларининг ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотини эшитиб, сайлов жараёнига тайёргарлик кўриш ишларини назорат қилиб бормоқда.

Сайловчилар рўйхатларининг тузилишини ва ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилишини назорат қилиш ҳам туман сайлов комиссиясининг ваколатига киради. Туман сайлов комиссияси ва участка сайлов комиссиялари сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига уланган бўлиб, тумандаги сайловчиларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилган.

Комиссия томонидан Ҳалқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлигига номзодлар рўйхатга олинган бўлиб, айни кунларда номзодлар ва сиёсий партиялар вакиллари сайловолди ташвиқот ишларини амалга оширмоқдалар. Сайловолди ташвиқоти доирасида одамлар гавжум жойларга сиёсий партияларнинг мақсад ва вазифалари, номзодларнинг сайловолди дастурига оид баннерлар  ва бошқа тарғибот воситалари жойлаштирилган бўлиб, жойларда сайловчилар билан учрашувлар белгиланган жадвал асосида ташкил қилинмоқда.

Байроқ, герб, яширин овоз бериш кабинаси, стационар ва кўчма овоз бериш қутиси каби сайлов жиҳозларини участка сайлов комиссияларига етказиш ишлари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича туман сайлов комиссиясининг календарь режасида кўрсатилган муддатларда амалга оширилди. Эндиликда туман сайлов комиссияси томонидан муддатидан олдин овоз бериш ва сайлов куни овоз бериш учун сайлов бюллетенларини тайёрлаш ва уларни сайлов участкаларига етказиб беришга тайёргарлик кўрилмоқда.

Тасдиқланган календарь режасига асосан 16 октябрга қадар овоз бериш куни, вақти ва жойи тўғрисида сайловчиларни хабардор қилиш, 16-23 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш ва 27 октябрь куни, яъни сайлов кунида соат 8:00дан 20:00гача овоз беришни қонун талаблари асосида ташкил этиш кўзда тутилган.

Я.Шамуратов, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси раиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026