15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 19:03
Жамият 👁 302

БОЛАЖОНЛАРНИНГ КАТТА БУВИЖОНИ

БОЛАЖОНЛАРНИНГ КАТТА БУВИЖОНИ

Инсон эсини таниган кунидан бошлаб, ширин орзулар оғушида яшайди. Ўзи танлаган йўналиши бўйича шунчаки фаолият юритишни эмас, балки касбий жиҳатдан етукликка эришишга, эл-юртга манзур ишлар қилишга интилади. Лекин кўнгилдагидай иш шароитларини яратиш, ўзи танлаган соҳада фаолият юритиб, халқ ҳурмати, эътирофига сазовор бўлиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Бунинг учун инсонда кучли билим ва салоҳият, тажриба ва ташаббускорлик сифатлари мужассам бўлмоғи, қолаверса, ана шу билим ва салоҳиятини амалиётга татбиқ этишга қодир, касбий жиҳатдан етук бўлмоғи талаб этилади.

Сайёрахон Жумамуродова, гарчи  оддий ишчи оиласида дунёга келган бўлса-да, эсини таниган куниданоқ ўқитувчи бўлиш орзуси билан яшаб, шу орзулари оғушида улғайди. Ўзи каби ўйинқароқ  болаларни атрофига йиғиб, “мактаб-мактаб” ўйинини ташкиллаштирар, ташкил этган “мактаб”ининг “ўқитувчи”си  ҳам ўзи бўларди.

Болаликдаги беғубор орзулари кейинчалик унинг ҳаёти мазмунига айланди, 40-сонли мактабнинг 8-синфини фақат аълога, имтиёзли шаҳодатнома билан тугатган Сайёрахон 1987 йилда Тошкент педагогика билим юртига суҳбат асосида ўқишга қабул қилинди. Мазкур ўқув даргоҳини ҳам фақат аълога, имтиёзли, бошланғич синф ўқитувчиси ва куни узайтирилган гуруҳ тарбиячиси мутахассислиги бўйича тугатган Сайёрахон илк меҳнат фаолиятини 1991 йилда ўзи таълим олган 40-сонли мактабда бошланғич синф ўқитувчиси лавозимида ишлашдан бошлади.

Қайси соҳада бўлишидан қатъий назар, иқтидорли, билимдон ва ташаббускор мутахассислар ҳамиша қадрланади. Сайёрахон ўзининг педагогик фаолияти давомида, 2009 йилда “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг туман босқичи ғолиби, 2010 йилда Қорақалпоғистон миқёсида “Болага дўстона муносабат мактаби” лойиҳаси тренери, 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги ва "Ўзбекистон" телеканали ҳамкорлигида ташкил этилган “Ўйла, изла, топ” интеллектуал танловида ўз гуруҳи билан иштирок этиб, 3-ўрин соҳибаси, Ўзбекистон Республикаси ХТВнинг фахрий ёрлиғи, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси, “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги” эсдалик нишонлари соҳибаси бўлди.

Бундан ташқари, у 40-сонли мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган даврида, 2014-2015 йилларда “Энг фидойи ўқитувчи”, мактаб жамоаси эса “Янгиликка интилувчи мактаб жамоаси”, “Энг яхши безатилган мактаб” йўналишларида ғолиб деб топилди ва соҳа вазирликлари томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

“Йил аёли” Қорақалпоғистон Республикаси танловининг фаол иштирокчиси ва совриндори сифатида умумтаълим мактабларида, қишлоқ ва маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирлар, ёш оилалар аъзолари билан самимий мулоқот тадбирларини ташкиллаштирди. Айниқса, у 40-сонли мактаб ўқувчилари иштирокида ҳар ойда бир марта масъул ўқитувчи билан биргаликда “Заминнинг боласи” информацион дастурини тайёрлаб, Амударё телевидениеси орқали эфирга бериб, серқирра фаолият соҳибаси сифатида машҳурликка эришди. Унинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини қайта тайёрлаш бўйича тренер сифатидаги фаолияти ҳам таҳсинга лойиқ. Чунки С.Жумамуродова бир неча йил давомида жисмоний тарбия фани ўқитувчиларидан иборат бир неча гуруҳларга инновацион лойиҳалар асосида машғулотлар ўтиб,  Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида тренерлар тайёрлади.

40-сонли мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари сифатида мактаб ўқувчилари орасида китобхонлик муҳитини юқори даражага  кўтарди ва “Китобхон мактаб” Республика танловида 40-сонли мактаб китобхонлари 1-ўринни эгалладилар.

Ўз педагогик фаолиятини мактабгача таълим-тарбия соҳасида давом эттириш ниятида 2019 йилнинг 1 март санасидан бошлаб, “Аму қуёши” нодавлат МТТга раҳбарлик қилаётган Сайёрахон Жумамуродова ҳамон изланишда. Унинг ўз ҳаёт тарзи учун белгилаб олган мезони, доимий амал қиладиган эзгу шиори бор: “Ҳаёт карвонида бир зум тўхтама, олдинга интилишдан чарчама, ана шунда халқ учун ва ўзинг учун кўнгилли шароитлар ярата оласан!” Ана шу мезонлар асосида иш юритишга, яшашга интилган Сайёрахон азиз халқи ва ўз орзуларини рўёбга чиқариш йўлида эзгу қадам ташлади.

Муассасада яратилган шарт-шароитлар, юқори малакали педагог кадрлар салоҳияти, жамоадаги ўзаро меҳр-оқибат, миллий-маънавий муҳитнинг соғломлиги боис, фарзандларини “Аму қуёши” МТТга беришни хоҳловчилар сафи йил сайин ошди. 100 нафар тарбияланувчини ўз бағрига олган МТТда айни пайтда халқимизнинг ширин-шакар ўғил-қизлари тарбияланмоқда. Кичкинтойларга замон талаблари даражасида таълим-тарбия бериш учун муассасада барча шароитлар яратилган. Хусусан, тарбияланувчилар ўз лаёқатлари, қолаверса, ота-оналарининг хоҳиш-истакларига кўра, инглиз ва рус тили тўгаракларига жалб этилган. Уларга 11 нафар малакали педагог ходимлар таълим-тарбия беришади. Педагог ходимларнинг 3 нафари олий, 8 нафари ўрта махсус маълумотга эга етук мутахассислардир. Шунингдек, 6 нафар техник ходимлар меҳнати туфайли муассасада озода ва саришта муҳит яратилган.

Алоҳида иқтидорли болаларнинг қизиқишлари ва ота-оналарининг, хоҳиш-истакларига кўра, Динора Қурбониёзова раҳбарлигида шартнома асосида қизалоқлар учун гимнастика тўгараги ва ўғил болалар учун Хурсанд Мадраҳимов раҳбарлигида каратэ тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган.

Муассасада турли байрам саналари муносабати билан катта, ўрта ва иккита кичик гуруҳ тарбияланувчилари орасидан алоҳида қобилиятли болалардан иборат гуруҳлар тузилиб, “Заковатли болалар” танловлари ўтказиб келинади ва болажонлар ўзлари ўрганган куй-қўшиқларни мароқ билан ижро этадилар. Ҳатто Шаҳрам Абдуллаев, Беҳзоджон Очилбоев, Шарифбой Арслонбеков каби жажжи ашулачилар ўз ижролари билан Амударё телевидениеси орқали чиқишлар қилишди. “VUNDERKIND.uz” болалар журналида “Аму қуёши” нодавлат МТТ тарбияланувчилари эришаётган ютуқлар ҳақида махсус репортаж ёритилиб, таълим-тарбия жараёнига юқори баҳо берилди.

Ақлли, билимдон 2 нафар фарзанднинг меҳрибон онаси, 3 нафар ширин невараларнинг бувижониси, 100 нафар “Аму қуёши” нодавлат МТТ тарбияланувчиларининг катта бувижони С.Жумамуродованинг режалари, дилига тугиб қўйган эзгу орзулари кўп. У муассасада тарбияланиб, 2023-2024 ўқув йилида 1-синфга борадиган болалар учун 25 ўринли яна бир гуруҳ ташкил этиш ниятида.

– Бу гуруҳ ишлайдиган ота-оналар учун қулай шароит яратиш имконини беради, – дейди Сайёрахон галдаги режалари ҳақида сўзларкан. – Болалар мактабдан чиққач, МТТда дам олишлари, овқатланиб, спорт билан шуғулланишлари мумкин бўлади. Муҳими, ота-оналари хотиржам бўлишади.

Бундан ташқари, Сайёрахон шартнома асосида ҳар бирида 20-25 боладан иборат ментал арифметика, шахмат тўгараклари фаолиятини йўлга қўйишни, шунингдек, ривожланишда, айниқса,  нутқида муаммолари бор болалар учун дефектология йўналишида 20-25 болага таълим-тарбия беришга мўлжалланган қўшимча гуруҳ ташкил этишни режалаштирган.

– Агар дефектология йўналиши бўйича гуруҳ фаолиятини йўлга қўйсак, ривожланишида нуқсони бор фарзандлари бўлган ота-оналар учун қулайликлар яратган бўламиз, – давом этади Сайёрахон. – Яна бир муҳим жиҳати, муассасамиз шаҳримиз марказида жойлашган. Ҳатто туманнинг чекка ҳудудларидан ҳам болаларни қабул қилиш имконияти мавжуд.

Сайёрахон ўз ҳаёт тарзи учун белгилаб олган мезонларга кўра, олдинга интилишдан, янги-янги ғояларини рўёбга чиқариш йўлида изланишдан асло тўхтамайди. Чунки фаолиятидаги бир лаҳзалик сукунат инсон учун бир неча ой, балки бир неча йиллик тараққиётга тўсиқ бўлишини у жуда яхши билади. Фақат олдинга интилиб яшаш эса "Аму қуёши” нодавлат МТТ тарбияланувчиларининг катта бувижони учун янги ютуқлар сари йўл очаверади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019