12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:55
Жамият 👁 360

Рамазон ҳайити намози катта хурсандчилик ва шукроналик билан адо этилди

Рамазон ҳайити намози катта хурсандчилик ва шукроналик билан адо этилди

Мусулмон оламининг энг қутлуғ айёмларидан бири – муборак Рамазон ҳайити бутун юртимиз бўйлаб ўзгача шукуҳ, кўтаринки кайфият, меҳр-оқибат ва чексиз шукроналик туйғулари остида кенг нишонланди. Эрта тонгдан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Амударё туманида жойлашган "Юсуф эшон бобо" жомъе масжидида ҳам минглаб мўмин-мусулмонлар жам бўлиб, Рамазон ҳайити намозини катта хурсандчилик ва шукроналик билан адо этдилар.

Мазкур масканда жамланган намозхонлар юзидаги қувонч ва шукроналик ҳисси бугунги кунда юртимизда ҳукм сураётган диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва барқарорлик ижтимоий муҳитининг энг ёрқин ифодасидир.

Давлатимиз раҳбарининг Рамазон ҳайити муносабати билан халқимизга йўллаган байрам табригида таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда шаклланган гўзал ва эзгу анъанага мувофиқ, муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш, унинг файзу барокотини ҳар бир хонадонга етказиш мақсадида бу йил ҳам кенг кўламдаги сермазмун ва хайрли ишлар амалга оширилди.

Бу борада, айниқса, инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг кўмакка муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар янги босқичга кўтарилганини алоҳида қайд этиш жоиз. Реал фактлар ва рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, махсус қарор асосида кейинги ўттиз беш йил ичида биринчи марта айнан эҳтиёжманд қатламларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан 1 триллион сўм миқдоридаги маблағ ажратилди. Бундай улкан сармоя муҳтож ва кам таъминланган оилаларнинг турмуш шароитини тубдан яхшилаш, уларга бевосита моддий мадад бериш, шунингдек, беморларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш каби ўта муҳим, ҳаётий зарур, эзгу ишларга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

 Бундан ташқари, ижтимоий реестрдаги даволаш режалаштирилган 6 минг нафар беморга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, жумладан оғир касаллар операция йўли билан даволанмоқда. Шунингдек, аҳолига 100 минг дона Рамазон совғалари тарқатилди. “Рамазон туҳфаси” лойиҳаси доирасида эса эҳтиёжманд оилалар, “Мурувват” ва “Саховат” уйларида яшовчилар ҳамда хориждаги ватандошларимиз учун 30 мингдан ортиқ ифторлик тадбирлари ўтказилди.

Бундай олижаноб, савобли ва хайрли ишлар муқаддас ислом динимизнинг асл инсонпарварлик моҳиятига, меҳр-шафқат ва саховат тамойилларига тўла ҳамоҳанг бўлиб, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган ислоҳотларнинг бевосита амалий натижалари сифатида барчамизни бирдек хурсанд қилади.

Маънавий-маърифий ва диний соҳадаги юксалишлар айниқса байрам кунларида ўзининг муносиб ва ёрқин ифодасини топди. Хусусан, мана шу қутлуғ ва муборак кунларда азим пойтахтимиз Тошкент шаҳрида қад ростлаган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда қадимий ва навқирон Самарқанд вилоятида барпо этилган муҳташам Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасининг очилиши бутун Ўзбекистон халқига ўзига хос бебаҳо Рамазон туҳфаси бўлди.

Бу каби тарихий, маънавий ва эзгу ишларнинг узвий давоми сифатида бугунги кунда Самарқанд шаҳрида калом илмининг султони, буюк аллома Имом Мотуридий мажмуаси янгидан, замонавий архитектура ва миллий меъморчилик анъаналари асосида барпо этилмоқда. Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида эса яқин кунларда Халқаро бағрикенглик ва динлараро мулоқот маркази ўз фаолиятини йўлга қўяди. Ушбу марказ жонажон Ватанимизнинг турли миллат ва динлараро мулоқот, ўзаро ҳамкорлик, тинчлик ва дўстлик тараннум этиладиган муқаддас диёр сифатидаги нуфузини халқаро майдонда янада оширишга хизмат қилади.

Амударё туманидаги "Юсуф эшон бобо" масжидида ва юртимизнинг барча гўшаларида ўқилган Рамазон ҳайити намози сўнггида нуроний отахонларимиз, имом-хатиблар ва барча йиғилганлар томонидан элу юртимиз ҳаққига, осмонимиз мусаффолиги, юртимиз тинчлиги, дастурхонларимизга қут-барака ва халқимизга тинчлик-хотиржамлик сўраб чин дилдан эзгу дуолар қилинди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026