12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:07
Жамият 👁 476

Амударё туманида Қурбон ҳайити кенг нишонланди

Амударё туманида Қурбон ҳайити кенг нишонланди

Муқаддас қадриятларимиз, меҳр-оқибат ва чин инсонпарварлик туйғуларини ўзида мужассам этган улуғ айём – Қурбон ҳайити жонажон юртимиз бўйлаб ўзига хос шукуҳ, файз ва кўтаринки кайфият билан кутиб олинди. Мамлакатимизнинг ҳар бир гўшаси ва маҳаллаларида бўлгани каби Амударё туманида ҳам ушбу муборак байрам кенг миқёсда нишонланди. Хусусан, 27 май куни эрта саҳардан бошлаб Манғит шаҳрида жойлашган “Юсуф эшон бобо” жомеъ масжиди ҳамда туман ҳудудидаги барча бошқа масжидлар юртдошларимиз билан тўлди.

Минглаб юртдошларимиз дастлаб Ҳайит намозидан олдинги маърифий ва руҳий тарбияга бой бўлган маърузаларни катта эътибор билан тингладилар. Ушбу таъсирчан маърузалар давомида Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш, бу қутлуғ кунни улуғ байрам сифатида кўтаринки кайфиятда ўтказиш лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, уламоларимиз томонидан бу байрамнинг асл моҳияти фақатгина ибодат ва маросимлар билан чекланмаслиги, балки инсонларга ато этилган беҳисоб ва бебаҳо неъматларга шукроналик билдириш, ён-атрофимиздаги кўмакка муҳтож инсонларга беминнат ёрдам қўлини чўзиш, оилаларга қувонч ва шодлик улашишдан иборат эканлиги кенг тушунтирилди.

Давлатимиз раҳбарининг Қурбон ҳайити муносабати билан халқимизга йўллаган байрам табригида ҳам айни шу муҳим жиҳатларга алоҳида урғу берилди. Табрикда таъкидланганидек, тинчлик, меҳр-оқибат ва саховат байрами ҳисобланган Қурбон ҳайити муқаддас динимиз моҳиятида мужассам бўлган эзгу ғоя ва инсонпарвар амалларни яққол ифода этади. Бу олийжаноб жиҳатлар ҳозирги кунда мамлакатимиз бўйлаб инсонпарварлик руҳида, аввало инсон қадрини улуғлаш мақсадида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг маъно-мазмунига тўла уйғун ҳамда ҳамоҳанг эканлиги билан барчамиз учун янада азиз ва қадрлидир.

Чиндан ҳам, бу йилги Қурбон ҳайити байрамини ўтказишга юртимизда ҳар қачонгидан ҳам ўзгача тайёргарлик кўрилди. Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан ушбу муборак айём арафасида кенг кўламли хайрия ва мурувват тадбирлари амалга оширилди. Жумладан, оғир ва ногиронликни келтириб чиқарувчи мураккаб касалликларга чалинган 10 минг нафар болада жарроҳлик амалиёти ўтказилади. Бундан ташқари, онкологик, гематологик ва онкогематологик ташхиси қўйилган 2 300 нафар беморни чуқурлашган тиббий текширувдан ўтказиш, уларни замонавий усулларда даволаш ва керакли мураккаб жарроҳлик амалиётларини бажариш ишлари бошланди. Шунингдек, камида 350 нафар беморда жигар ва буйрак трансплантатсияси каби ўта мураккаб амалиётлар бажарилади.

Байрам кунларида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 8 минг нафардан зиёд етим ва ота-она қарамоғидан бутунлай маҳрум бўлган болалар, шунингдек, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қаҳрамонларча қурбон бўлган ота-оналарнинг фарзандлари учун уларнинг шахсий омонат ҳисобварақларига 200 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари ўтказиб берилмоқда. 500 та масжидда аҳоли учун энг қулай шарт-шароитлар яратиш, хусусан, замонавий таҳоратхоналар қуриш, мавжудларини реконструксия қилиш ёки капитал таъмирлаш, шу билан бирга, жойлардаги қабристонларни обод қилиш каби савобли ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Шу билан биргаликда, давлат таъминотидаги оилалар, ўзгалар меҳри ва парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар махсус кундалик озиқ-овқат тўпламлари билан таъминланмоқда. Мазкур мурувват ва хайрия чора-тадбирларини молиялаштириш учун “Вақф” хайрия жамоат фондига 690 млрд. сўм маблағ ажратилган.

Ушбу мунаввар кунларда 15 минг нафардан зиёд ватандошларимиз Саудия Арабистонида муқаддас ҳаж амалларини адо этмоқдалар. Айниқса, бу йил тарихимизда илк марта “Президент ҳожилари” деб номланган махсус дастур жорий этилгани барча мўмин-мусулмонларни бирдек қувонтирди ва қалбларини ғурурга тўлдирди. Ушбу дастурга мувофиқ, эл-юртимизга сидқидилдан, ҳалол ва фидокорона хизмат қилган 100 нафар юртдошимиз, яъни эл орасида ҳурматга сазовор бўлган уламолар, пиру бадавлат нуронийлар, маҳалла фахрийлари ҳамда уларнинг оила аъзолари давлатнинг тўлақонли кўмагида муборак ҳаж сафарига боришдек имкониятга эга бўлдилар.

Амударё туманидаги барча масжидларда Қурбон ҳайити намози тўлиқ адо этилгач, йиғилган минглаб юртдошларимиз дуога қўл очдилар. Улар шундай дориломон, ёруғ ва фаровон тинч кунларга эсон-омон, соғ-саломат етказгани учун Яратганга беҳисоб шукроналар ва ҳамду санолар айтдилар. Бундан ташқари мустақил юртимизга барқарор тинчлик-хотиржамлик, доимий юксалиш, меҳнаткаш ва бағрикенг халқимизга эса омонлик, қут-барака ва фаровонлик тилаб энг эзгу дуолар қилдилар.

Муборак айём кунларида юртдошларимиз томонидан мамлакатимизнинг турли гўшаларидаги мўтабар зиёратгоҳлар, қабристонлар ва тарихий қадамжоларнинг зиёрат қилиниши эса юртдошларимизнинг ўтган аждодлар руҳига бўлган чуқур эҳтироми ҳамда бой маданий, маънавий меросимизга бўлган юксак ҳурматининг ёрқин ифодасидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026