12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:57
Жамият 👁 425

Сувни тежаш — келажак авлод олдидаги катта масъулиятдир

Сувни тежаш — келажак авлод олдидаги катта масъулиятдир

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги Фармони мамлакатимизда ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилаётган муҳим ҳужжатлардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Ушбу ҳужжатда белгиланган устувор вазифалар нафақат иқтисодий тараққиёт, балки жамиятда замонавий фикрлаш, ресурсларга масъулиятли муносабат ва аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Мазкур Фармонга мувофиқ ишлаб чиқилган ислоҳотлар дастурининг 62-мақсадида республикада сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини юксалтириш, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, аҳоли ўртасида сув ресурсларини тежамкорлик билан ишлатиш кўникмасини шакллантириш ҳамда хонадонларда томорқадан унумли фойдаланишни ривожлантириш назарда тутилган. Шунингдек, сув ресурсларидан маиший эҳтиёжлар учун фойдаланишни камайтириш, томорқа хўжалигида суғоришнинг инновацион ва замонавий тежамкор технологияларини жорий этишнинг афзалликларини кенг тарғиб қилиш, бу йўналишда тажриба майдонларини ташкил этишга кўмаклашиш каби вазифалар ҳам алоҳида белгилаб берилган.

Шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикасидаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Қорақалпоғистон бўлинмаси бошлиғи Парахат Турдимуратов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Тажибай Раманов, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бўлим бошлиғи Руслан Айтжанов, Қорақалпоғистон Фермерлари Кенгаши бўлим бошлиғи Емберген Ерназаров ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Мазкур мулоқот Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, соҳа мутахассислари ва жамоатчилик вакиллари ўртасида ўзаро фикр алмашиш майдонини яратиш мақсадида ташкил этилди.

Йиғилиш аввалида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Тажибай Романов “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастурида фуқаролик жамияти институтларининг иштироки мавзусида маъруза қилди.

У ўз нутқида мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётганини таъкидлади. Қайд этилганидек, маҳаллалардаги ижтимоий фаолликни ошириш, аҳолини долзарб ислоҳотлар мазмуни билан таништириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва давлат дастурлари ижросига кенг жамоатчиликни жалб этишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа жамоат тузилмалари муҳим ўрин тутади. Бу эса ислоҳотларнинг ҳаётга янада самарали татбиқ этилишига хизмат қилади.

Шундан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бўлим бошлиғи Руслан Айтжанов “Аҳоли орасида сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш маданиятини шакллантириш орқали уй хўжалигида томорқадан унумли фойдаланишни ривожлантириш” мавзусида маъруза қилди.

Таъкидланганидек, сув ресурслари бугунги кунда энг муҳим табиий бойликлардан биридир. Ундан оқилона фойдаланиш эса нафақат иқтисодий, балки ижтимоий аҳамиятга ҳам эга. Маърузада хонадонларда томорқадан самарали фойдаланиш, суғоришда замонавий тежамкор усулларни жорий этиш, ортиқча сув сарфининг олдини олиш ҳамда аҳоли ўртасида сувни асраш маданиятини шакллантириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири экани қайд этилди.

Қайд қилинганидек, томорқа ерларидан унумли фойдаланиш орқали аҳолининг даромад манбаларини кенгайтириш, оилаларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва яшаш сифатига ижобий таъсир кўрсатиш мумкин. Бунинг учун эса аҳолига амалий тушунтириш ишларини олиб бориш, намунали тажриба майдонларини ташкил этиш, замонавий агротехнологияларни оммалаштириш ва соҳа мутахассислари билан яқин ҳамкорликни кучайтириш муҳим аҳамият касб этади.

Йиғилиш якунида иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар ва ташаббуслар сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш маданиятини шакллантиришда фуқаролик жамияти институтлари, давлат идоралари ва оммавий ахборот воситаларининг ўзаро ҳамкорлиги янада кучайтирилиши лозимлигини кўрсатди. Бундай мулоқотлар аҳоли онгида масъулиятли муносабатни шакллантириш, давлат дастурларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсадларни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшиши билан аҳамиятлидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026