01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 04:23
Жамият 👁 215

ЭЛ МЕҲРИНИ ҚОЗОНГАН АЁЛ

ЭЛ МЕҲРИНИ ҚОЗОНГАН АЁЛ

Олимлар аёлларнинг юраги эркакларникига қараганда тез уришини аниқлашибди. Қизиқ, эҳтимол бу аёл зотининг оила, рўзғор, фарзанд ташвишларига фидойилиги, куюнчаклигидандир? Чор-атрофимизга нафар солсак, булардан ҳам ортиб муаллима, шифокор, давлат  ва жамоат ишларида ҳам намуна бўлиб фаолият юритаётган аёллар кўплигини кўрамиз. Ҳа, аёл оиланинггина эмас, жамиятнинг ҳам гултожи. Аёл нафақат умр йўлдоши ва оиласига, балки касбига ҳам садоқатли, фидойи.

Т

ошёп овул фуқаролар йиғини раиси Гулшод Собирова ана шундайлар сирасидан. У мактабни тугатганидан сўнг, НДПИнинг бадиий графика факультетида ўқиб, чизмачилик ва тасвирий санъат ўқитувчиси мутахассислигига  эга бўлди. Меҳнат   фаолиятини 1990 йилда Манғит шаҳар Кенгаши мутахассиси бўлиб ишлашдан бошлади, 1993-2016 йилларда 40-сонли мактабда ўқитувчилик қилди. 2016 йилда эса Тошёп овул фуқаролар йиғинининг диний маърифат, маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлай бошлади. 2019 йил 14 май куни ўтказилган овул фуқаролар йиғини раиси сайловида эса тошёпликларнинг энг кўп овозига эга бўлиб, йиғин раиси бўлиб сайланди.

Бу унинг эл ишончини қозона олгани, уларнинг қувонч-у ташвишларига елка тутиб, шу эл ободлиги, тинчлиги учун вақт билан ҳисоблашмай қилган меҳнатлари самараси эди.

Масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этаётгани боис, иккинчи муддатга ҳам сайланди. Бу ишончни у энг олий мукофот деб билади, шунга яраша ишлашга интилади.

Бугунги кунда овулда 596 та хонадонда  701 та оила истиқомат қилади. 68 та кўчада ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, рус ва бошқа миллатларга мансуб 3505 нафар аҳоли ҳамжиҳатликда яшайди. Уларнинг 227 нафари турли корхона-ташкилотларда ишлайди, 22 нафари тадбиркорлик, 5 нафари савдо-сотиқ билан, 12 нафари касаначилик, 12 нафари миллий ҳунармандчилик, 422 нафари чорвачилик, паррандачилик, 320 нафари  мавсумий ишлар билан банд.

ОФЙ раисининг асосий иш вақти эл оралаб юриб, одамларнинг аҳволи билан танишиш, турмушидаги муаммоларига тезкор ечим топиш, ишсиз, ишга лаёқатли фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, ўз-ўзини банд қилиб, оиласида даромад манбалари яратишга жалб қилиш билан ўтади. Шунингдек, овулдаги 47 нафар ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган оилалардан ҳам хабар олиш, қўллаб-қувватлаш унинг эътиборидан четда қолмайди. Овулдаги хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори ва овулнинг нуроний кексалари кўмагида оилаларда маънавий муҳитни яхшилаш, фаровон яшашга интилишни кенг тарғиб этгани сабабли 2022 йилда оилавий ажрим қайд этилмади, профилактик ҳисобда турувчилар йўқ, 8 та ўзаро келишмовчиликка борган оилалар яраштирилди.

Овулда деярли барча хонадонларда томорқа ер, 383 та хонадонда қўшимча томорқа ер, 11 хонадон томорқасида иссиқхона мавжудлиги ва улардан самарали фойдаланилаётганлиги оилалар иқтисоди яна ҳам юксалишига замин бўлаётир.

Овулнинг меҳнаткаш, меҳр-оқибатли халқи жорий йил баҳорини ҳам эзгу ниятлар билан қарши олиб, кўкламги ишларни бошлаб юборишди. Дониёр Холманов турмуш ўртоғи Малоҳат Қурбонбоева билан биргаликда ўзлари бунёд этган мўъжазгина иссиқхонасида гул етиштиришни йўлга қўйишди ва оиласида даромад манбасини яратишди. “Аёллар дафтари”га киритилган Шаҳодат Юсуповага тадбиркорлик  фаолиятини бошлаши учун кредит олишга кўмак берилди ва у тикув машинаси  олиб, оиласи бағрида даромад топаяпти.

Аҳоли фаровонлигини таъминлашда уларнинг бандлигини таъминлаш муҳим ўрин тутади. Шу боисданда Г.Собированинг кундалик режасида ишсиз фуқароларни аниқлаш, бандлигини таъминлашга ҳаракат қилиш муҳим ўрин тутади. Овул аҳолиси эса кичкина жуссасида ҳам бир олам ғайрат-шижоат, интилиш мужассам, ғамхўр раис аёлнинг  фаолиятидан мамнун. ОФЙ раиси уларнинг бирига қиз, бирига опа, бирига сингилдай азиз. Зеро, ҳалол меҳнат келтирган бундай шараф улкан бахтдир. Гулшод Собирова эса эл меҳри сабабли ўзини чинакам бахтиёр санайди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026