12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:56
Саломатлик 👁 496

ЭЛ ҲУРМАТИНИ ҚОЗОНГАН ШИФОКОР

ЭЛ ҲУРМАТИНИ ҚОЗОНГАН ШИФОКОР

Шифокорлик – жасорат! Бу касб фидойиликни, қалб ва фикр софлигини тақозо этади. Унинг меҳнати энг бебаҳо ва хайрли меҳнатдир. Чунки шифокор одамларнинг соғлиғини сақлаши ёки қайта тиклаши орқали уларни жамиятга қайта инъом этади.

Ҳаётининг энг таҳликали, энг хавфли онларидан ҳаётга қайтаётганларни, дунёга ўзгача нигоҳ билан боқаётганларни туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тиббий ёрдам шифохонаси жонлантириш бўлимида ҳар куни учратиш мумкин. Бўлим 6 ўринга мўлжалланган бўлса-да, бу ерда  шароит тақозосига кўра, баъзан 10 нафаргача беморларга шошилинч ёрдам берилади. Турли бахтсиз ҳодисалар, автоҳалокатлар, сурункали касалликлар хуружи, инфаркт, инсульт рўй берганда, оғир аҳволга тушганларга  шошилинч ёрдам шифохонасининг жонлантириш бўлимида  тезкор, сифатли тиббий ёрдам кўрсатилганлиги туфайли ҳаётга қайтаётганлар кўпчилик. Ана шундай қувонарли натижалар қўлга киритилишида  бўлим реаниматолог-анестезиолог шифокори, ўз касбининг фидойиси И.Сарибоевнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

У ўрта мактабни тугатганидан сўнг Тошкент Тиббиёт институтининг Нукус филиалига ўқишга кирди ва муваффақиятли битириб чиқди. 1997-1998 йилларда Нукус шаҳридаги республика шифохонасида интернатура ўтади ва олий тоифали, малакали шифокорлардан йўл-йўриқ, маслаҳатлар олиб, тажрибаси ошди. Кейинчалик туман Тиббиёт  бирлашмасининг “Саломатлик маркази” шифокори бўлди. 2011 йилдан шу кунгача шошилинч тиббий ёрдам шифохонасининг жонлантириш бўлимида реаниматолог-анестезиолог бўлиб ишлаяпти. 2015 йилдан тез тиббий ёрдам бўлими реанимобиль бригадасида ҳам навбатчи шифокор. Ушбу бригада энг оғир аҳволдаги беморлар чақирувига йўналтирилади. Шундай дамларда мурожаат қилингандан тиббий бригада етиб боргунча бўлган вақт оралиғини шифокорлар “олтин вақт” дейишади. Ҳаёти қил устида турган инсонга тез етиб бориш, тезкор, сифатли тиббий ёрдам бериш  – қанча-қанча инсонларнинг ҳаёти сақлаб қолинишига сабаб бўлади. Бунда, албатта, шифокорнинг касбий маҳорати ҳам муҳим.

И.Сарибоев чақирувга келган хонадонидан тиббий ёрдами туфайли доимо олқиш олиб келаётганлардан бири.

– Коронавирусга чалинганимда ёшим саксонга етиб қолганига яшашдан умидимни узишимга сал қолган. Дард исканжага олган вақтида Икромжон келиб, ҳам муолажаси, ҳам ширин сўзи билан мени ҳаётга қайтарди. Ўз хоҳишим билан уй шароитимда даволандим. Энди кексаликнинг ҳам ўзига яраша муаммолари бўлади. И.Сарибоев буни тўғри англаб, уйда даволаниш қароримни маъқуллади. Тавсиясига кўра муолажа олиб, касалликдан фориғ бўлдим. Тез-тез келиб хабар олиб, аҳволимни назорат қилиб турди. Бу менинг ўзимга ишончимни оширди, Икромжондан жуда миннатдорман. Илойим халқимизнинг бахтига соғ бўлсин, касбидан камол топгай, – дейди у ҳақда матбуот фахрийси Саъдулла Хўжаниёзов.

Аслида бу шифокордан миннатдор инсонлар жуда кўп.

– Ҳар куни ишда энг оғир аҳволдаги беморларга қараш, жарроҳлик амалиётлари, тунлари навбатчиликлардаги бедорликлардан ҳеч безор ҳам бўласизми? – қизиқиб сўрадим ундан.

– Кимдир ёрдамингга муҳтож эканлиги, унга ёрдам бериш бурчинг эканлиги шифокорга доим куч бериб туради. Бироқ баъзан оғир шикастланишлар билан, инсульт, инфарктга чалиниб келтирилган беморларнинг ҳаммасининг ҳам ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмайди. Шундай дамларда бундан жуда ўкинаман.

Айтишича, у ҳаётида танлаган касбидан фақат бир марта афсусланган экан. Ўша куни эр-хотин, икки шифокор – Икром Сарибоев ва Нигора Эримбетоваларнинг турмуш қурганларига 20 йил тўлган кун экан. Шу муносабат билан фарзандлари “сюрприз” тайёрлашган: дастурхон тузаб, ота-онасининг суратларини қўйдириб, никоҳ узуги рамзи, "20 йил" деган ёзуви билан торт буюртма қилишган. Тантанага яқинлар ҳам таклиф этилибди. Ҳамма тантана сабабчилари ишдан қайтишини кутиб ўтирса, фақат улардан бири – она кириб келибди. Ота эса навбатчиликда қолган. Шунда қизи унга йиғлаб қўнғироқ қилганида уйига касби тақозосига кўра боролмаганидан афсусланган экан.

Икром Сарибоев ва Нигора Эримбетоваларнинг фарзандлари ҳам вояга етиб, ҳаётда ўз йўналишларини танлаб олишган. Шаҳзод бўлғуси архитектор, бу йил охирги босқич талаба, Исломбек ветеринар бўлиб ишлаяпти, Шоира НДПИ талабаси, Илҳом – 11 синф ўқувчиси.

Уларнинг оиласи турмуш тарзига назар солган одам ҳавас қилиши тайин. Чиндан-да, ўз қўрғонинг, оиланг, ҳаётингни давом эттирувчиларинг бўлса, кимларгадир кераклигингни ҳис қилиб яшасанг, хизматингдан одамлар миннатдор бўлса, бу улкан бахт!

И.Сарибоев ана шундай мартабага эришган шифокор. Уни касб байрами билан қутлаб, келгуси ишларида ҳам муваффақиятлар тилаймиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026