12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:39
Саломатлик 👁 349

“ТЎЛҚИН” ОИЛАВИЙ ШИФОКОРЛИК ПУНКТИ: ХАЛҚ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА

“ТЎЛҚИН” ОИЛАВИЙ ШИФОКОРЛИК ПУНКТИ: ХАЛҚ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида бирламчи тиббий муассасалар фаолиятини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Салкам 30 йилдан буён фаолият юритиб келаётган “Тўлқин” оилавий шифокорлик пункти ҳам ана шу эътибор туфайли бугун ҳудуд аҳлининг саломатлигини сақлаш борасида салмоқли натижаларга эришмоқда.

Ўтган йиллар давомида ушбу тиббиёт муассасаси ҳудуд аҳолисига сифатли ва тизимли тиббий хизмат кўрсатиш орқали ўз нуфузини мустаҳкамлади. Бугунги кунда у замонавий талаблар асосида иш олиб бораётган, фидойи ходимларни жамлаган илғор соғлиқни сақлаш масканларидан бири саналади.

Малакали кадрлар – сифат кафолати

Сифатли тиббий хизматнинг асосий мезони малакали кадрлардир. Айни пайтда оилавий шифокорлик пунктида 3 нафар оилавий шифокор ва 1 нафар стоматолог-врач фаолият юритмоқда. Эътиборлиси, шифокорларнинг 2 нафари олий тоифали мутахассис бўлиб, катта тажрибага эга. Шунингдек, муассасада 1 нафар фельдшер, 2 нафар лаборант, 3 нафар доя ва 12 нафар ҳамширадан иборат жонкуяр ўрта тиббиёт ходимлари меҳнат қилмоқда. Улар таркибида 2 нафар олий, 2 нафар биринчи ва 4 нафар иккинчи тоифали мутахассисларнинг борлиги кўрсатилаётган тиббий ёрдам самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Ушбу жамоа ҳар бир бемор дардига малҳам бўлишни ўзининг касбий бурчи деб билади.

Рақамларда намоён бўлаётган масъулият

“Тўлқин” оилавий шифокорлик пункти бугунги кунда 769 та хонадонда истиқомат қилувчи жами 6 минг нафардан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Бу муассаса ходимлари зиммасига қанчалик катта масъулият юклашини англаш қийин эмас. Аҳолининг демографик таркибига назар ташласак, 1 ёшгача бўлган гўдаклар 125 нафарни, 14 ёшгача бўлган болалар 1888 нафарни, ўсмирлар эса 312 нафарни ташкил этади. Шунингдек, туғиш ёшидаги аёл-қизлар сони 1 минг 512 нафар бўлиб, уларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, она ва бола саломатлигини асраш муассаса жамоасининг энг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Рақамлаштириш ва замонавий шароитлар

Муассасанинг моддий-техник базаси ҳам босқичма-босқич мустаҳкамланиб бормоқда. Барча хизмат хоналари сўнгги русумдаги компьютер техникаси билан таъминлангани тиббий ҳужжатларни электрон шаклда юритиш, ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва хизмат кўрсатиш тезкорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Алоҳида эътироф этиш жоизки, 6 нафар патронаж ҳамширанинг замонавий планшетлар билан таъминлангани уларнинг уйма-уй юриб хизмат кўрсатиш жараёнини сезиларли даражада енгиллаштирди ва назорат тизимини такомиллаштирди.

Тиббий масканда беморлар учун рўйхатхона, стоматология, врачлар ва аёллар кўрик хоналари, замонавий таҳлилхона, эмлаш ва муолажа хоналари, шунингдек, кундузги стационар хоналари фаолият юритмоқда. Барча хоналар аҳолига қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш учун зарур ускуналар ва санитария-гигиена шароитлари билан тўлиқ таъминланган.

“Тўлқин” оилавий шифокорлик пункти ҳудуд аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва аҳолининг тиббий маданиятни юксалтириш йўлида тизимли иш олиб бораётган маскан сифатида ўз эзгу фаолиятини изчил давом эттирмоқда. Бу ишларнинг замирида инсон қадрини улуғлашдек олий мақсад мужассамдир.

Хўжабой ЭГИЗБОЕВ, оилавий шифокорлик пункти мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026