12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:45
Жамият 👁 491

ТОШЁПЛИКЛАР ИШОНЧИНИ ҚОЗОНГАН ИЖТИМОИЙ ХОДИМ

ТОШЁПЛИКЛАР ИШОНЧИНИ ҚОЗОНГАН ИЖТИМОИЙ ХОДИМ

Амударё туманидаги Тошёп овул фуқаролар йиғинида комплекс хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходим Мавлуда Қаландарова ўз фаолиятини бошлаганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Шундай бўлса-да, у ўз хизмат вазифасини бажариш жараёнида самимийлиги, ҳар бир ишга масъулият билан ёндашиши, қишлоқ аҳолиси ҳаётига доир муаммоларни ҳал этишдаги фидойилиги туфайли қисқа вақт ичида тошёпликларнинг ҳурмат ва эътиборини қозониб улгурди.

Чунки у илк иш куниданоқ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимида белгиланган 104 хилдаги ижтимоий хизмат турлари бўйича аҳолининг аризаларини қабул қилиб, ҳар бир мурожаат бўйича "Маҳалла еттилиги" аъзолари билан ўзаро ҳамкорликда ўрганишлар олиб борди. Кейс-менежмент асосидаги ўрганишлар натижасида қишлоқ фуқароларига 34 хилдаги ижтимоий хизматларга эҳтиёж борлиги аниқланди ва 2025 йил бошидан айни кунгача аҳолидан 588 та ариза қабул қилиб олинди.

Мавлуда Қаландарова аризалар билан ишлашда уларнинг маъно-мазмунидан келиб чиқиб, индивидуал ёндашув асосида муаммоларни бартараф этиш чораларини кўрди. У биринчи галда ёш болалар билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратди.

Тиббиёт соҳаси мутахассислари иштирокида тиббий текширувлар ўтказилиб, 5 нафар таълимга тортилмаган болалардан 1 нафари кундузги парваришлашга, 2 нафар бола "Имкон" ўқув марказига, 2 нафар бола эса 10-сонли "Нурли макон" ўқув марказига таълимга қамраб олинди.

Йил бошидан бери 8 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар ўзларига яраша иш билан таъминланди. Яна 8 нафар ногиронлиги бўлган шахслар адаптив спорт гуруҳларига йўналтирилди ва 6 нафар ногиронлиги бўлган шахслар тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиясининг хулосалари асосида параспортга жалб этилди. Кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 16 нафар фуқарога кузги-қишги мавсум учун кийим-кечаклар берилди.

Мавлуда Қаландарованинг фаолиятида бу каби хайрли ишлар талайгина. У васийлик ва ҳомийликка олинган болалар бўйича мониторинг юритиш, якка-ёлғиз яшовчи фуқароларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашиш, уларнинг ҳаётга жўшқин назар билан қарашлари учун турли кўнгилочар маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш, ногиронлиги бор шахсларнинг саломатликларини мустаҳкамлаш мақсадида уларни тиббий реабилитация билан қамраб олиш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш каби муаммоларга ечим топиш мақсадида уйма-уй кириб бораверади.

Натижада йил бошидан бери 4 нафар ўзгалар парваришига муҳтож бўлган фуқароларга қараб туриш учун ассистентлар бириктирилди. 8 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга стационар шароитда даволанишлари учун кўмаклашилди. 15 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган аёл-қизларга зарур психологик ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди. 171 нафар фуқарога эса коммунал тўловлари учун бир марталик моддий ёрдам ажратилиб, уларнинг бу борадаги муаммолари ижобий ҳал этилди.

Камбағаллик реестрига киритилган Тўлғоной Отажонова, Соҳиба Ўрозимбетоваларга иссиқ кийим-кечаклар олишлари учун "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан ваучерлар тақдим этилди. Шунингдек, Фотима Гулмонованинг мурожаати ўрганилиб, унинг 1-гуруҳ ногирони бўлган умр йўлдоши Ҳайитбой Жуманиёзовга хонага мўлжалланган махсус ўриндиқли ногиронлик аравачаси билан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

Мавлуда Қаландарованинг фидойилиги тошёплик эҳтиёжманд оилалар ҳаётида ўз аксини топмоқда. Муҳими, у қишлоқ аҳолисига комплекс ижтимоий хизмат кўрсатиш орқали уларнинг ишончини қозонмоқда. Халқ ишончига муносиб меҳнат қилиш эса нафақат элпарварлик, балки ватанпарварликдир.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026