15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 15:37
Жамият 👁 378

МУНОСИБ ЭЪТИРОФ

МУНОСИБ ЭЪТИРОФ

Аждодларимиздан мерос миллий қадриятларимиз, анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ўзида мужассам этувчи маҳалла институтининг жамиятимиз ривожида муҳим ўрни бор. Ахир маҳалла – Ватан ичра кичик Ватандир. Бу ҳудуднинг тинч-осойишталиги, фаровонлиги, ҳамжиҳатлиги эл оқсоқолига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Туманимиздаги Қиличбой овул фуқаролар йиғини раиси Баҳром Қодиров  5 йилдан бери ана шундай масъулиятли лавозимда фаолият юритиб келмоқда.

Унинг асли мутахассислиги инженер-механик. Фарғона политехника институтини битириб келиб, илк мутахассислик фаолиятини Манғит махсус тажриба заводида инженер-конструктор бўлиб ишлашдан бошлаган.

Кейинчалик собиқ М.Горький номли давлат хўжалигида таъминотчи, 41-сонли ва Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида масъул лавозимларда, шу муассаса директори бўлиб фаолият юритди. 2019 йилдан бери эса овул  фуқаролар йиғини раиси лавозимида ишлаб келаётир.

Ҳудуд аҳолиси кўпмиллатли. Уларнинг миллий қадриятлари, урф-одатларини ҳурмат қилган ҳолда ривожлантиришга кўмаклашиш, маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳамжиҳатликда ҳал этиш, уларнинг маданияти ва ижтимоий фаоллигини ошириш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида фуқароларнинг тинч-осойишталигини, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш табиийки, йиғин раисидан тинимсиз меҳнатни талаб қилади. Баҳром Қодиров вақт билан ҳисоблашмай, аҳоли мурожаатларига ечим топишга интилади, ҳар бир хонадондаги аҳвол билан танишиб, улар ҳаётини яхшилаш юзасидан чоралар излайди.

Кейинги йилларда ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, ўз-ўзини банд қилишига эришиш борасида маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли билан ҳамкорликда кўпгина ишлар қилинди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган аъзоси бор оилаларни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Турли миллат вакиллари орасида яқин қўшничилик ришталари мустаҳкам, ўзаро аҳил яшаётган қиличбойликлар Баҳром Қодировнинг овулдаги ривожланиш, янгиланишлардаги, ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, файзли масканга айлантиришдаги хизматларини юксак эътироф этишади. Шу боисдан уни Қиличбой сайлов округидан туман Кенгашига депутат қилиб ҳам сайлашган.

Жорий йилнинг 22 март санаси Баҳром Қодировнинг ҳаётида ўчмас из қолдирди: у фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, ҳудудда маънавий муҳит барқарорлигини, миллатлараро ҳамжиҳатликни таъминлаш, ёш авлодни юртимизга муносиб инсонлар қилиб тарбиялаш ишига қўшган ҳиссаси учун “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди.

2017 йилда давлатимиз раҳбари  Ш.Мирзиёев қарорига мувофиқ таъсис этилган ушбу кўкрак нишонига муносиб кўрилгани Баҳром Қодировга чексиз қувонч бахш этиш билан бирга янада улкан масъулият юклади.

Меҳнатларининг муносиб эътироф этилаётгани эса унга куч-қувват бағишлайди.

Биз маҳалла ифтихорига айланган Баҳром Қодировнинг келгуси ишларида ҳам муваффақиятлар тилаймиз.

Севара ИСМОИЛОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019