30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 23:47
Жамият 👁 210

ЁЗ МАВСУМИДА АҲОЛИНИНГ ЧЎМИЛИШ ПАЙТИДА СУВГА ЧЎКИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

ЁЗ МАВСУМИДА АҲОЛИНИНГ ЧЎМИЛИШ ПАЙТИДА СУВГА ЧЎКИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

Ёз фаслининг юқори ҳароратли, иссиқ кунларининг ҳам ўз гашти бор. Бундай дамларда соя-салқинларда дам олиш, сувда чўмилишни кўпчилик орзиқиб кутади. Бироқ айнан шундай жараёнларда хавфсизлик қоидаларига амал қилинмаслиги – кўпгина кўнгилсизликларни келтириб чиқаради.

Ўтган йилларда содир бўлган сувда чўкиш ҳолатларига назар ташласак, сабаблари оддийгина: ҳали сузишни яхши ўрганмаган болаларнинг оқим тез ва суви чуқур ҳавзаларда чўмилиши, ёш болаларнинг эҳтиётсизлик оқибатида сувга тушиб кетиши ва ҳоказолар. Айрим ҳолларда эси-ҳуши жойида, ёши катта одамларнинг ҳам белгиланмаган сув ҳавзаларида чўмилиш вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида оқиб кетиши ҳолатлари содир бўлган.

Жорий йил ёз келиб, кунлар исиши билан турли каналларда, сув ҳавзаларида Амударёнинг оқим паст ҳудудларида аҳоли чўмилишни бошладилар. Бундай вақтларда уларнинг ҳаёти хавфсиз, дея оламизми? Афсуски йўқ!

Шу йилнинг 27 май куни Амударёнинг Қипчоқ шаҳарчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи қисми соҳилида жорий йил ёз мавсумида аҳолининг сувда чўкиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан ўқув- машғулоти ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бўлими, миллий гвардия ходимлари, ҳудуддаги овул, маҳалла, шаҳарча фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика инспекторлари, тиббиёт ходимлари ва аҳоли иштирок этдилар.

Ўқув машғулотида йиғилганларга туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими Бекзод Тажибоев ёз мавсумида аҳолининг сувда чўкиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш борасида овул, маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари, Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари, ота-оналар зиммасидаги амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида маъруза қилди. Шунингдек, чўмилишга рухсат этилмаган акваторияларда чўмилиш, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда чўмилиш, ёш болаларнинг катта ёшли оила аъзолари иштирокисиз чўмилиши оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга ҳар бир фуқаро масъул эканлигини таъкидлади. Аҳолининг чўмилиш мавсумида сув ҳавзаларида хавфсизликни таъминлаган ҳолда кичик ҳажмли кемалардан тўғри фойдаланиш қоидаларини кенг тушунтирди.

Шундан сўнг ота-она қаровисиз белгиланмаган ҳудудда сувга чўмилиб, оқиб кетаётган ўсмирни қутқариш амалиёти кўрсатиб берилди. Ўсмирни фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари сувдан олиб чиқишиб,замбилда соҳил ичкарисига етказишди ва гавдасини зарур ҳолатга келтириб, чўкиш пайтида ютган сувларини қайд қилдиришди. Шошилинч етиб келган “Тез тиббий ёрдам” бўлими ходимлари ўсмирга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишди. Аслида бу тайёрланган ўқув машғулоти бўлса-да, таъқиқланган жойда чўмилишнинг оқибатини тўла ифодалаб бера олди.

Ёши улуғлар “ўт балосидан, сув балосидан ўзинг асрагайсан”, дея дуо қилишлари бежиз эмас.

Бунингдек кўнгилсизликларнинг олдини олишда кенг жамоатчилик, ота-она назорати ва турли усуллар билан тарғибот олиб бориш лозимлиги юзасидан Тўлқин овул фуқаролар йиғини раиси Рашид Абдуғалиев, Чойкўл овул фуқаролар йиғини раиси Бекзод Айтеков, Уйшин маҳалла фуқаролар йиғини раиси Рустам Ражабовлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Шунингдек, туманимизнинг турли ҳудудларида мавжуд сув ҳавзаларининг чўмилиш таъқиқланган жойларига махсус белгилар қўйилиши лозимлигини таъкидладилар.

Инсон ҳаёти – бебаҳо. Уни беъмани орзу-ҳаваслар йўлида хатарга қўйиш, таъқиқланган жойларда чўмилиб, ўзини кўз-кўз қилиш мумкин эмас. Чунки инсон ҳаётга бир мартагина келишини унутмайлик.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026