30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 23:46
Сиёсат 👁 619

ПРЕЗИДЕНТЛИККА НОМЗОДНИНГ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИ АМУДАРЁЛИК САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ПРЕЗИДЕНТЛИККА НОМЗОДНИНГ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИ АМУДАРЁЛИК САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Амударё туманида ҳам 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик қизғин тус олмоқда. Жойларда Президентликка номзодларнинг, уларнинг ишончли вакилларининг сайловчилар билан учрашувлари ўтказилмоқда. 19 июнь куни Амударё тумани Маданият марказида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – O’zLiDeP партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли вакили Байрамбай Отемуратовнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳудуд фаоллари, туман Кенгаши депутатлари, фаол хотин-қизлар ва электорат вакиллари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Учрашувда ишончли вакил сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастури, ундан ўрин олган бешта устувор мақсадни қамраб олган асосий йўналишлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Таъкидланишича, дастурдаги биринчи мақсад ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратишга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Маълумки, Янги Ўзбекистон ижтимоий давлат, деб эълон қилинди. Хусусан, янгиланган Конституциямизда давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари 3 баробар кўпайтирилди. Конституциявий қоида ва талаблардан келиб чиқиб, адолатли ижтимоий сиёсатни юритиш – Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг асосий омилларидан бири этиб белгиланган. Бинобарин, биринчи мақсаддаги вазифалар таълим, тиббиёт ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш бўйича давлат ўз мажбуриятларини бажариши йўналишидаги ислоҳотларнинг янги босқичга олиб чиқилишига хизмат қилади.

Одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш дастурда иккинчи мақсад сифатида белгиланган. 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажмини ҳозирги 2 минг 200 доллардан 4 минг долларга ошириш, Ўзбекистоннинг “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига киришига имкон берувчи барча ишлар атрофлича баён қилинган.

Сайловолди учрашувида Янги Ўзбекистонни барпо этишда ана шу беш мақсад – беш устунга зарурат борлиги, улар ўз-ўзидан ёки шунчаки танланмагани, уларни таъминлаш билан кўзланган мақсадга эришиш мумкинлиги ҳамда бу нафақат келгуси етти йилда бош вазифа бўлиши, яқин келажакда ҳам ҳал қилувчи ўрин тутиши таъкидланди. Айниқса, бизнесни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун энг қулай шароитлар яратиш ишлари янада давом эттирилиши, ҳар бир соҳа эгаларига қатор қулайлик ва имкониятлар яратиш вазифаси белгиланаётгани аҳамиятли. Солиқ тизимини соддалаштириш ва барча тадбиркорлар учун тенг имкониятлар яратиш, келгуси йилларда бизнес учун қўшилган қиймат, фойда, айланмадан олинадиган ва мол-мулк солиғи бўйича ставкалар оширилмаслиги қатъий кафолатланиши шулар жумласидандир.

“Ишонч билан айтиш мумкинки, Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида белгиланган эркин ва фаровон, қудратли давлатни қуришда бешта стратегик йўналиш яқин келажакдаги фаолиятимизда ҳал қилувчи ўрин тутади ва кўпмиллатли халқимизнинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади”, деди номзоднинг ишончли вакили.

Учрашувда партия фаоллари, жамоатчилик вакиллари сўзга чиқиб, амалга оширилиши белгиланаётган бу йўналишлардаги улуғвор вазифаларга юқори баҳо бердилар ва ишончли вакил Байрамбай Отамуродовнинг таклифини қўллаб-қувватлаб, 9 июль куни барчани халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай изланаётган, Янги Ўзбекистонни барпо этишга ўз ҳаётини бағишлаган фидойи инсон, юртимизда учинчи Уйғониш даврини бошлаб берган давлат арбоби Шавкат Мирзиёев учун овоз беришга чақирдилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026