30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 22:17
Жамият 👁 366

ИЧКИ КЎЧАЛАРНИНГ ТУПРОҚ ЙЎЛЛАРИГА ҚУМ-ШАҒАЛ АРАЛАШМАСИ ЁТҚИЗИЛМОҚДА

ИЧКИ КЎЧАЛАРНИНГ ТУПРОҚ ЙЎЛЛАРИГА ҚУМ-ШАҒАЛ АРАЛАШМАСИ ЁТҚИЗИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қулай бизнес муҳитини яратиш, инновацион технологияларни жорий этиш ва инфратузилмалар билан таъминланганлик даражасини янада яхшилаш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори республика ҳудудида аҳоли фаровонлигини ошириш, уларга муносиб турмуш ва меҳнат шароитини яратишга муҳим пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.

Қарорда республикада мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадларини ошириш чора-тадбирлари белгилаб берилган. Шунингдек, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, ҳудуднинг инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, ёшларнинг илғор ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, таълим соҳасига қўшимча имкониятлар ва инсон капитали ривожини янги босқичга кўтаришга шарт-шароит яратиш бўйича қатор вазифалар белгиланган.

Қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг туман ва шаҳарлари ободонлаштириш бошқармалари таркибида туман ва шаҳар ҳокимликларига қарашли Ички йўлларни таъмирлаш участкаларини ташкил этиш, улар томонидан тупроқ йўлларни босқичма-босқич қум-шағалли йўлларга ўтказиш ҳам асосий вазифалардан қилиб қўйилган.

Қарор ижросини таъминлаш борасида ўтган давр ичида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар туманимиз аҳолисига муносиб турмуш шароитлари яратилишига замин бўлди десак, адашмаган бўламиз.

Қарорнинг биргина банди, яъни – туман ва шаҳарлар тасарруфидаги ички тупроқ йўлларни қум-шағал йўлларга айлантириш ишларига жорий йилнинг ўзида 42 млрд. 348 миллион сўм пул ажратилди ва 24 километр тупроқли ички йўллар таъмирланиши режалаштирилган.

Шу кунгача Манғит шаҳрининг Ойбек маҳалласидаги 11 та – Ўрикзор, Учқун, Бодомзор, Умид, Ғафур Ғулом, Қорақалпоғистон, Ойбек, Ҳамкорлик, Нақшинкор, Бунёдкор-2 кўчаларига ҳамда Ўрта кўчанинг 4,59 километр қисмига қум-шағал ётқизилди. Дўстлик маҳалласининг Низомий, Дўстлик-1, Дўстлик-2 кўчаларининг 1 километр қисмига, Фаровон маҳалласининг ички йўлларининг 3,48 километр қисмига қум-шағал ётқизиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Бўстон маҳалласининг Гулзор-1, Гулзор-2 кўчалари, Зафаршон, Узумзор, Узумзор-1, Қўшчиғир-1 кўчаларининг ички йўлларига қум-шағал ётқизилди. Оқ олтин, Фидокор, Ёшлик, Ш.Рашидов, Бўстон, Бинокор, Нурафшон-2 кўчаларида эса ишлар давом эттирилади. Гулзор маҳалласининг Аваз Ўтар кўчалари, Янгиобод маҳалласининг Абдулла Авлоний 1-, 3-, 5-кўчаларини ҳам таъмирлаш кўзда тутилган. Дурунки маҳалласи бўйича эса 5,2 километр ички тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизилиб, тартибга келтирилди.

Йўллар ободлиги – эл қувончи. Ахир қай манзилга отлансак ҳам йўллардан борамиз. Текис, равон қулай йўллар эса узоғимизни яқин қилади.

Ҳукуматимизнинг “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қулай бизнес муҳитини яратиш, инновацион технологияларни жорий этиш ва инфратузилмалар билан таъминланганлик даражасини янада яхшилаш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ республикамизда, туманимизда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар кўламли жуда кенг. Бу каби хайрли ишлар замирида аҳолига қулайликлар яратиш, халқимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилашдек эзгу мақсадлар мужассам.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026