16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 05:04
Мақолалар 👁 235

ЛОЛАЛАР

ЛОЛАЛАР

Севинчой Умрбоева 85-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси. У мактабда аъло ўқиш билан бирга бадиий ижод билан ҳам шуғулланади.

Қуйида Севинчойнинг янги ҳикоясини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ғамгин кўнгилли боланинг ўз тенгқурлари орасида эмин-эркин, яйраб юриши иложсиз экан. Лола бундай кўнгил азобларини ўз бошидан кечирди. У пешонасини ёмғирдан ҳўл бўлган дераза ойналарига тираб, яқин ўтмиш кунларини эсга олди.

... Оилани муқаддас қўрғон, дейдилар. Лекин бу муқаддас қўрғоннинг кам-кўстини бутун қилиш улкан машаққатлар билан бўлар экан. Буни Лола мурғак қизалоқ пайтиданоқ ҳис этди. Чунки  оилада бирор етишмовчилик содир бўлса, онаси жанжал кўтариб, бунда дадасини айбларди. Оилада бўлиб турадиган бундай жанжаллардан Лоланинг юраги безиллаб қолган эди.

Ўша кунги жанжал Қодир аканинг тоқатини тоқ қилди. У уйдан чиқиб кетганича кўп йиллар давомида дараги бўлмади.

Умида опа қизи билан ёлғиз яшашга қийналиб, қариндошлари яшайдиган қишлоққа кўчиб келди.

Дадасининг сиймоси Лоланинг эсига ғира-шира келар, наҳотки энди дадамни кўрмайман, дея хаёлга чўмар, онасидан дадаси ҳақида сўрашга чўчирди. Айниқса, янги мактаб, янги қишлоқ одамлари, янги танишлар орасида ўзини ўнғайсиз сезарди. Мактабда синфдошлари суҳбатлашиб ўтиришаркан, гап айланиб ишга кетган дадалар ҳақида бўлар, бундай пайтларда улар орасида “дадам менга у олиб келди”, “бундай совға олиб келади”, деган баҳслар авжига чиқарди. Шундай пайтларда Лола жуда ғамгин бўлиб қолар эди. Дадам қайтармикан, деган оғир бир ўй бошида айланаверарди.

Лола ҳаётнинг қийинчиликларини бошидан кечириб яшаб ўргангани учунми, тенгқурларига қараганда анча оғир-босиқ тутарди ўзини. Камгап бу қиз янги синфдошларга ёқиб қолди. Лекин беш қўл баробар эмас экан. Синфдаги энг шаддод қиз Лобарга бу ҳолат ёқмади. У Лоланинг ҳар бир ҳаракатидан бирор камчилик ахтариб, уни камситишга уринарди. Бир куни байрам олдидан ўқитувчи синфга кириб:

– Сизларнинг синфдаги қизлар байрам тадбирида гуруҳ бўлиб рақсга тушасизлар, қани ким рақсга тушади, – деди.

Қизлар баравар қўл кўтаришди, Лола ҳам рақс гуруҳига қўшилиш истагини билдириб қўл кўтарди. Шунда Лобар яна ўз “ҳужумини” бошлади.

– Рақсга тушиш учун алоҳида кўйлак кийиш керак, сен кўйлакка пулни қаёқдан оласан, сенинг отанг бўлмаса... Лола синфдан отилиб чиқиб, уйига кетди.

Бу гаплардан хабар  топган синф раҳбари Лобарни қаттиқ койиди.

Байрамда ўзининг чиройли рақси билан Лола барчанинг эътиборини қозонди.

Мактабда ўқишлар давом этарди. Ўзининг вазминлиги, одоби билан ажралиб турадиган Лола синфдошлари орасида катта ҳурматга эга бўлиб олди. Уларнинг дўстлиги шу даражага бориб етдики, Лобар Лолага лола гулларининг уруғини келтириб берди. “Ўзинг Лоласан, уйингда ҳам лолалар ўсиб турсин”, деди ҳазиллашиб.

Лоланинг кўнглидаги дадасини қайтариб олиб келиш фикри уни тинч қўймасди.

Бир куни кечки овқат пайтида онасидан “ойи, дадам уйга қайтадими?” деб сўради. Онаси бу гапни эшитиб қизини қучоқлаганича узоқ ўйга толди.

Умида опа сўнгги кунларда икки ўт ўртасида қолган эди. Бир томондан эрининг уйдан чиқиб кетишида ўзини айбдор ҳис қилиб қийналса, иккинчи томондан қизининг отасиз, ғамгин ўсаётганлигидан куярди. Ахир кимдир оиланинг яна бут бўлиши учун ғурурдан қайтиши керак-ку?

Умида опага қизининг бу гапи туртки бўлди.

– Бўлди, жоним, қизим, сенинг номингдан дадангга қўнғироқ қиламан, у сен учун албатта келади, – деди.

Лола севинганидан чапак чалиб, онасини маҳкам қучоқлади. Кўп ўтмай Қодир ака оиласига қайтиб келиб, барчанинг қувончига сабабчи бўлди.

Лола бугунги кундаги қувончли ҳаётидан мамнун ҳолда дераза олдида ўсаётган лола гулларига сув қуяркан, онаси эшикни очиб:

– Лолалар, қани овқатга, –  деди.

Оила аъзолари аҳиллик билан дастурхон атрофига тўпланишди.

Севинчой Умрбоева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019