01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 19:52
Мақолалар 👁 295

СУЯКСИЗ ТИЛ – КИМЛИГИНГИЗНИ КЎРСАТАДИ

СУЯКСИЗ ТИЛ – КИМЛИГИНГИЗНИ КЎРСАТАДИ

Одатда уч-тўрт нафар одам йиғилса, чор-атрофни “текислаш”, яъни қўни-қўшни, қариндошларни муҳокама қилиш бошланиб кетади. Бундай дамларда “айтилган гап шу ерда қолсин-а”, “яна мени айтди деманг”, каби иборалар кўп ишлатилади. Шунинг ўзиёқ айтилаётган гапнинг ростлигига шубҳа уйғотади, одамда. Баъзан рост гапни айтишдан ҳам тийилиш лозим бўладиган ҳолатлар ҳам учраб туради.

Кейинги вақтларда давралардаги суҳбатлар мавзуи ҳам кенгайиб бораяпти, менимча. Чунки катта-ю кичикнинг қўлида шапалоқдек “сотка,” ижтимоий тармоқларда истаганича  кезади. Ўқиган маънили, маънисиз хабарларини худди бирон нарса ихтиро қилган одамдай бошқаларга етказишга интилади. Бундай бемаъни суҳбатларга умрининг азиз лаҳзалари сарф бўлаётганини ўйламайди.

Энг ачинарлиси, одамларнинг, айниқса, ёшларнинг хориж ҳаётига тақлид қилишга, шарқона одоб-ахлоқ қоидаларига беписанд қарашига олиб келаяпти.

Асрлар давомида ўзбек хонадонларида катта ёшли одамнинг сўзини бўлмай эшитиш, гап қайтармаслик, овозни кўтариб гапирмаслик, уларга беминнат хизмат қилишдек одоб-ахлоқ қоидалари ҳукмрон бўлиб келган. Бу ўз навбатида оилалар тинч-тотув, аҳил яшашини таъминлаган.

Кейинги йилларда қадрият даражасига кўтарилган бунингдек урф-одатларимизга, шарқона одобимизга путур етаётгани барчага яққол аён. Чор-атрофингизга назар солсангиз – биров-бировдан овозини кўтариб гапиришга интилаётганини кўрасиз. Барча сўзамол. Кўп гапнинг маънилисидан кўра, маънисизи кўпроқ бўлиши тайин.

Инсоннинг вужудида покиза тутилиши лозим бўлган энг муҳим аъзо – бу тилдир. Баъзан тилни тийиш, сукут сақлаш инсон ҳаётидаги кўпгина нохуш ҳодисаларнинг олдини олиши, сукут сақлаган инсоннинг кучлилигини кўрсатиб қўйиши мумкин. Ахир Пифагорнинг “ҳа” ва “йўқ” сўзлари жуда қисқа бўлса ҳам улар жиддий фикрлашни талаб қилади”, дегани бежизга эмас-да.

Тўғри мулоҳаза билан сўзлаш, ўз демоқчи бўлганини ширин суханлик билан айтиш ҳам юксак одоб белгиси. Кишининг лутфи унинг кимлигини аён қилиб туради. Зеро, жумлаи жаҳонни, барча жонзотларни яратган улуғ зот инсонгагина забон, ақл-идрок ато этган. Бас, шундай экан, ўйламасдан гапиришдан, бемаъни, фойдасиз сўзларни гапиришдан тийилишимиз ҳам зарур. Зеро, тилига ҳоким бўлолмаган киши сўнг пушаймон ейди.

Айтишларича бир донишманддан қизини узатаётган киши унга янги оиласида ўзини қандай тутиши лозимлиги хусусида насиҳат беришни сўрабди. Донишманд унга: “Кўзинг кўр, тилинг соқов, қулоғинг кар бўлсин”, деб жавоб берган экан.

Қиссадан ҳисса шуки, одам кўрган ё эшитганини, ўқиганини ҳаммага айтавериши (агар бошқаларга манфаати бўлмаса) шарт эмас. Тилим бор, деб унга эрк беравермасдан сукут сақлаш ҳам баъзан инсон қадрини оширади. Фикримга қўшиласизми, азиз газетхон?

Ойгул РАЖАБОВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026